Маданият фалсафаси. ЎЗбекистоннинг цивилизациялашган тарақҚиёти режа: «Маданият»


Маданиятда миллийлик ва умуминсонийлик


Download 48.45 Kb.
bet3/7
Sana21.04.2023
Hajmi48.45 Kb.
#1373503
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ

Маданиятда миллийлик ва умуминсонийлик. Жаҳонда 1600 дан ортиқроқ миллат яшайди. Улар учун бизнинг Она сайёрамиз умумий ватан бўлиб ҳисобланади. Ана шу умуминсоният жамоасининг ҳамжиҳат яшаши, биргаликда ва ёнма-ён фаолияти натижасида бутунжаҳон маданияти ва цивилизацияси шаклланган.
Шу билан бирга, муайян ҳудуд, давлат ва минтақаларда ҳам бир қанча халқларнинг азал-азалдан ёнма-ён яшаб келаётганлигининг гувоҳимиз. Албатта, улар орасида табиий равишда ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқалар жараёни боради. Бу жараёнлар, ўз навбатида, умуминсоний ва байналмилал маданий тамойиллар асосида амалга ошади. Маданиятларни бир-бирига яқинлаштиради, улар ўртасидаги умумий жиҳатларнинг камол топишига олиб келади. Ана шу умумийлик билан алоҳидалик, яъни бутунжаҳон маданияти ва бирор-бир халққа хос бўлган маданият ўртасидаги мунтазам алоқа ҳам инсоният тарихи ва тараққиёти учун муҳим ҳисобланади.
Бу соҳада умумбашариятга хос бўлган жиҳатларни биз маданиятдаги умуминсонийлик, миллатнинг ўзигагина хос бўлган хусусиятларни эса маданиятнинг миллийлиги деб атаймиз. Аслида эса миллийлик ва умуминсонийлик бир бутун маданиятнинг икки томони, бир-бирини тақозо этувчи жиҳатлардир. Маданият ана шу икки жиҳатнинг узвий алоқаси ва бир бутунлиги орқали намоён бўлади. Миллийлик — маданиятнинг жони, унинг миллат билан боғлиқ яшаш усули, миллатнинг унда намоён бўладиган руҳидир. Умуминсонийлик эса маданиятнинг бутун жаҳонга хослиги, ана шундан келиб чиқадиган умумбашарий хусусиятлари, жамият ривожининг барча давр ва ҳудудларга хос умумий тамойилларидир.
Миллий маданиятлар бир-бирини бойитади. Улар ўртасидаги ўзаро таъсир табиий равишда халқлар ва миллатларнинг бир-бири билан иқтисодий, сиёсий, ахлоқий соҳалардаги ҳамкорлиги узвий боғлиқдир. Бироқ бир миллий маданиятни бошқа халқларга зўрлаб тарғиб этиш, жорий қилиш ижобий натижаларга олиб келмайди.
Миллий маданиятнинг гуллаб-яшнаши халқларнинг цивилизациялашган тараққиёт йўлидан бориши ва ўзига хос цивилизация яратишида муҳим аҳамиятга эга.
Цивилизация тушунчаси алоҳида олинган бир халқ, ҳудуд, жамият, давлат ва ҳатто жаҳонга, уларнинг ижтимоий- иқтисодий ва маданий тараққиётининг муайян босқичига нисбатан ҳам қўлланилди. «Цивилизация» лотинча «цивилиус» сўзидан олинган бўлиб, айнан «фуқароликка оид» деган маънони англатади.
Мавжуд илмий адабиётларда цивилизацияга турлича таърифлар бериляпти: цивилизация-маданий-техник тараққиётнинг юқори босқичи (бунда ёзувнинг кашф этилиши, техник кашфиётлар, саноат инқилоби цивилизациянинг муҳим белгиси сифатида талқин этилади); цивилизация — жамиятнинг муайян намунаси (бунда у формация тушунчаси билан айнанлаштирилади); цивилизация — инсониятнинг ёввойилик ва ваҳшийликдан кейинги тараққиёт даври.
Цивилизация ривожланишнинг муайян бир босқичида турган халқ ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётидаги сифатий ўзига хослигидир. Айрим тадқиқотчилар цивилизация асосини маданият, халқ, ҳудуд билан боғласалар, бошқалари динни асос қилиб оладилар. Аслида эса уларнинг ҳаммаси ҳам цивилизациянинг тараққиётида ўз ўрнига эга.
Аммо тарих тақозоси билан муайян ҳудудда шаклланган цивилизацияга гоҳ табиий муҳит, гоҳида ижтимоий шарт-шароит кўпроқ таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Масалан, бизнинг Ватанимиз цивилизациясида бу омилларнинг барчаси ўзига хос аҳамият касб этганини кўрамиз. Шу билан бирга, юртимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва цивилизациялашган тараққиётида дунёвий илмлар қаторида турли диний таълимотлар ҳам ўзига хос ўрин тутган.
Ватанимиз тарихининг кейинги уч минг йилига назар ташласак, дунёвий билимлар ва диний қарашлар ёнма-ён яшаб келганининг гувоҳи бўламиз. Халқимиз «Авесто»ни яратган даврлардан тортиб бизнинг кунларгача ана шу умумий тамойил ўз таъсирини ўтказиб келган. Уларнинг бири мутлақлаштирилган даврларда маданий тараққиёт қандай азият чеккан бўлса, иккинчиси таҳқирланган замонларда ҳам ана шундай йўқотишлар содир бўлган. Тарих бу борада ҳам буюк мураббийдир. У биздан цивилизациямиз ўтмишини холисона ўрганиш, ундан тўғри хулосалар чиқариш ва ўзимиз учун сабоқ олишга ундайди.

Download 48.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling