Маданият фалсафаси. ЎЗбекистоннинг цивилизациялашган тарақҚиёти режа: «Маданият»


Download 48.45 Kb.
bet1/7
Sana21.04.2023
Hajmi48.45 Kb.
#1373503
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ


МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАШГАН ТАРАҚҚИЁТИ
Режа:
1. «Маданият» ва «цивилизация» тушунчаларининг моҳияти ва мазмуни.
2. Цивилизациянинг тарихий шакллари ва ҳозирги замондаги хусусиятлари.
3. Жаҳон цивилизациясида ўзбекистоннинг тутган ўрни ва истиқболлари.
4. Маданият ва цивилизациянинг асосий тамойиллари, қонуният ва хусусиятларини билиш – маънавий камолот манбаи.
Инсониятни ўраб турган муҳитнинг таркибий қисми бўлган одамзоднинг яратувчилик қобилиятини кўз-кўз қиладиган энг буюк неъматлар орасида маданият асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Унда одамзоднинг иқтидори, салоҳияти ва қобилияти ўзлигини намоён қилади. Гоҳида олимлар, мутахассислар ўртасида «Одамзод маданиятни яратишга қанча кўп эътибор қаратган бўлса, маданият ҳам одамзодни шунча кўп тарбиялаган», деган фикрларни ҳам эшитиш мумкин.
Кейинги йилларда маданият тушунчаси билан бирга, «Цивилизация» атамаси ҳам тез-тез эшитиладиган бўлиб қолди. Муайян халқ, ҳудуд ёки давлатнинг тараққиёт босқичлари, уларга хос маданий ривожланиш тўғрисида гап кетганида, олим ва мутахассислар ана шу атамадан фойдаланмоқда. Бу эса ўз-ўзидан «Хўш, маданият нима? Цивилизация-чи?» каби саволларга жавоб беришни тақозо этади. Маданият кўпқиррали ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб, инсоният маънавияти юксалиб боргани сайин мазкур тушунчанинг мазмуни тобора бойиб боради. Маданият инсон томонидан яратилган сунъий оламдир ёки иккинчи табиатдир, деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Бунда одам зотининг яратувчилик қобилияти, иқтидори ва шу асосдаги фаолияти ҳамда уларнинг натижалари назарда тутилади.
Тарихдан жамият тараққиётининг муайян даврларида маданиятнинг ниҳоятда гуллаб-яшнаган даврлари бўлгани маълум. Масалан, қадимги Юнонистонда милоддан илгариги VII-II асрларда фан ва маданият ниҳоятда ривожланган. ўша даврда яшаган Суқрот, Афлотун, Арасту каби ўнлаб алломаларнинг номлари инсоният тарихига абадий муҳрланган. Ҳозиргача инсоният тарихини ўрганадиган мутахассислар бу даврдаги Юнонистон маданиятини жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири сифатида талқин этадилар. Тахминан ана шу даврда «Авесто» китобини яратган юртдошларимиз маданияти ҳам юксак бўлганини бугунги кунда кўпгина мутахассислар эътироф этмоқда. Худди шундай маданий тараққиётни юртимиз тарихининг VII-XII асрларида ёки Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлик қилган даврда ҳам кузатиш мумкин.
Маданият инсон билимлари, кўникма ва тажрибаларини, маънавий салоҳиятини ҳамда амалий фаолият жараёнида инсон идеалларининг рўёбга чиқиши ва шахс сифатида камол топиш жараёнини ўзида акс эттиради.
Маданият ва цивилизация тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлса-да, турлича мазмун ва хусусиятга эгадир. Баъзи олимлар маданият, ўзининг келиб чиқишига кўра, цивилизацияга нисбатан қадимийдир, у моҳиятан цивилизациянинг руҳи, жонидир, деб ҳисоблайди. Масалан, А. Тойнби «Тарихнинг идрок қилиниши» асарида шундай фикрларни баён этади. Француз олими Р. Арон ҳам шунга яқин хулосага келади. Унинг фикрича, айнан маданият ва саноат соҳасидаги таназзул аста-секин инсониятни кризислар ботқоғига ботириши, бу эса, умумбашариятнинг келажагини хавф остига қўйиши ҳам мумкин.
Ҳар бир халқ ўзига хос маданият яратади ва шу маданият туфайли ўзлигини англайди, жаҳон тараққиётига ҳисса қўшади. Миллий маданият ривожида қуйидагилар катта ўрин тутади:

Download 48.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling