Маданият фалсафаси. ЎЗбекистоннинг цивилизациялашган тарақҚиёти режа: «Маданият»
Жамият тараққиётига цивилизациявий ёндашув
Download 48.45 Kb.
|
МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафа ва маданиятшунослик.
Жамият тараққиётига цивилизациявий ёндашув. Фалсафа тарихида жамият ривожига турлича ёндашишлар вужудга келди. Булар — формациявий ёндашув, кўпвариантли ёндашув, цивилизациявий ёндашув кабилардир. Ижтимоий амалиёт, тарих тажрибаси инсоният жамияти тараққиётига формациявий ёндашишнинг бирёқлама, сунъий эканини кўрсатди. Ҳозирги замон Ғарб фалсафасида У. Ростоунинг иқтисодий ривожланиш назарияси кенг ёйилди. О. Тоффлер назариясига кўра, бутун инсоният тарихи уч катта даврга — аграр жамият, саноат жамияти ва постиндустриал жамиятга (ахборот жамиятига) бўлинади.
Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндашиш ҳар бир халқ, мамлакат, минтақа тараққиётига ноёб ва такрорланмас жараён сифатида қарашга асосланади. Бундай ёндашиш моҳиятан формациявий ёндашишга зиддир. Цивилизацияли ёндашиш ҳар бир миллий маданиятнинг ўзига хослигини, ноёб ва бетакрорлигини сақлаган ҳолда ижтимоий ривожланишнинг тадрижий йўлдан боришини эътироф этади ва жаҳон цивилизацияси ютуқларига таянади. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндашишнинг моҳияти, хусусиятлари ва мазмуни Президент И.А. Каримовнинг «ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» ва бошқа асарларида ўз ифодасини топди. Фалсафа ва маданиятшунослик. Маданиятшунослик фалсафанинг мустақиллик йилларида мамлакатимизда кенг тараққий этаётган фалсафий фан соҳаларидан биридир. Собиқ Иттифоқ даврида бу фан умуминсоний маънода ўқитилмас эди. Аслида эса, жаҳон фалсафасида маданият тўғрисидаги алоҳида бир фаннинг вужудга келгани маданиятнинг инсон ва жамият ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Фалсафа маданиятдаги ранг-барангликни эътироф этади, маданиятнинг универсал характерга эга бўлган тарихий намуналарини бир-биридан фарқлайди. ўзбекистоннинг цивилизациявий тараққиёти ниҳоятда кўп қиррали масаладир. Биз аввалроқ ҳам бу тўғрида қисман фикр юритдик. Кейинги бобларда ҳам, ана шу тўғрида, муайян масалаларни таҳлил этиш асносида, баъзи фикрларни баён этишга ҳаракат қиламиз. Бундаги энг асосий тамойил қуйидаги ҳақиқатни эътироф этиш билан боғлиқдир: Миллий давлатчилик асосларини яратмай ва унинг қудратига таянмай туриб цивилизация йўлидан бориб бўлмайди. Ҳар бир халқ ўз тарихий тажрибаларидан келиб чиқиб, миллий маданияти ва интелектуал салоҳиятига мос равишда ўз миллий давлатчилигини яратади. Ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий маданият бундай цивилизациявий тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. Республикамизнинг жаҳон цивилизациясига хос йўлдан бориши умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, миллий қадриятларга содиқлик, инсонпарварлик ва ватанпарварликнинг уйғунлиги, халқаро қонун-қоидалар ва андозаларни ҳурмат қилиш, улардан ҳаётимизнинг барча соҳаларида кенг фойдаланишни тақазо этмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатнинг цивилизацияли тараққиёт тамон бориши И. Каримов томонидан асослаб берилган ўзбекистоннинг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўлининг бутун жаҳонда эътироф этилаётганлигида яққол кўринмоқда. Бу маънода тараққиётнинг ўзбек модели деб ном олган ривожланиш тамойили мамлакатимиз цивилизацияли тараққиётининг асосий жиҳатларини ўзида ифодалайди. Миллий мустақиллик йилларида маданиятимизнинг бундан кейинги ривожланиш истиқболлари учун пухта замин яратилди. Бу, аввало қуйдагиларда намоён бўлади: - бой маданий меросимизни ҳар томонлама чуқур ўрганиш имкониятларининг яратилганлигида; - Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ишлаб чиқилганлиги ва собитқадамлик билан амалга оширилаётганида; - миллий маданиятларнинг равнақ топиши ва бир-бирини бойитиши учун қулай шарт-шароитлар яратилганида; - жаҳон маданияти ривожига улкан хисса қўшган улуғ аждодларимиз меросини кенг тарғиб этишда; - мамлакатимизда илм-фан ва техника салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганида; - инсон интеллектуал салоҳиятининг ортиб бораётганида, юртимиз ободончилиги йўлида кўплаб тадбирларнинг амалга оширилаётганида. Download 48.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling