Маданият фалсафаси. ЎЗбекистоннинг цивилизациялашган тарақҚиёти режа: «Маданият»


Маданият ва цивилизациянинг ўзаро боғлиқлиги


Download 48.45 Kb.
bet4/7
Sana21.04.2023
Hajmi48.45 Kb.
#1373503
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ

Маданият ва цивилизациянинг ўзаро боғлиқлиги. Цивилизация маданий ва маънавий ривожланишнинг маҳсули сифатида вужудга келади. Цивилизациялашган тараққиётгина миллий маданият равнақи учун кенг имкониятлар яратади. Миллий маданият цивилизациянинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Миллий маданиятдан узилиб қолган цивилизация охир-оқибатда инқирозга маҳкум бўлади. Масалан, ҳозир йўқолиб кетган Америкадаги майя цивилизацияси бунга мисол бўлади. Улардан бугун юздан ортиқ шаҳарлар вайроналари қолган. Бунга тарихдан янада кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Цивилизациянинг тарихий шакллари. Цивилизациялар ўз шаклига кўра Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, христиан ва мусулмон цивилизациялари, худудий ва жаҳон цивилизацияси кабилардан иборат. Шарқ цивилизациясига хос бўлган қуйидаги муҳим хусусиятларни кўрсатиш мумкин:
- Шарқдаги барча дунёвий, диний ва фалсафий таълимотлар табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, сабр-тоқатлиликни тарғиб этган;
- Одамлар орасида бағрикенглик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳи кучли бўлган;
- Миллий қадрият ва анъаналар эъзозланган;
- катталар ва ота-онага ҳурмат билан қарашга алоҳида эътибор берилган.
ўзбекистон Шарқ цивилизацияси бағрида ривожланди. Ватан ва онанинг муқаддаслиги, жамоавийлик, ўзаро ёрдам, табиатга оқилона муносабат, меҳнатсеварлик, сабр-тоқатлилик, катталарга ҳурмат, камбағалпарварлик кабилар Шарқ цивилизациясига хос белгилардир.
ўзбекистон жаҳон цивилизацияси тараққиётига илм-фан, ахлоқ, дин, санъат, маданият соҳасидаги улкан ютуқлари билан муносиб ҳисса кўшди. Миллий мустақиллик йилларида ўзига хос тараққиёт йўлидан бораётган ўзбекистон ўз миллий қадриятлари, маънавий мероси ва бой маданиятига таяниб, Ғарб ва Шарқнинг умумбашарий қадриятлари ва тажрибаларини ижодий ўзлаштириб, дунёвий цивилизация йўлидан бормоқда.
Ижтимоий-маданий тараққиёт мезони. Ҳозирги замон цивилизацияси ўзига хос хусусиятлар ва муаммоларга эга. Бунда энг муҳими жаҳон цивилизациясини сақлаб қолиш ва уни янада ривожлантиришдир. Жаҳон цивилизациясини таназзулга олиб келадиган қатор таҳдидларни бартараф этишда қуйидагилар ниҳоятда катта аҳамиятга молик:
- инсонни олий қадрият сифатида эътироф этиш;
- табиатни асраб-авайлаш;
- экологик хавфсизликни таъминлаш;
- оммавий қирғин қуролларини йўқ қилиш;
- давлатлар, халқлар ўртасидаги низоларни сиёсий йўл билан музокаралар орқали ҳал этиш;
- турли жиноий уюшмаларга барҳам бериш, халқаро террорчилик ва гиёҳвандликка, турли юқумли касалликларга қарши курашиш;
- кишиларда янгича дунёқараш ва сиёсий тафаккурни шакллантириш.
Бундай муаммоларни оқилона ҳал этиш учун турли мамлакат, минтақа ва халқлар ўртасида умумий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка бўлган интилиш тобора ортиб бормоқда. Ислом Каримовнинг қатор асарлари ва нутқларида таъкидланганидек, айрим минтақалардаги можаро ва зиддиятлар ўз вақтида оқилона ҳал этилмаса, жаҳон цивилизацияси ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Турли фалсафий тизимларда дунёнинг ижтимоий-маданий тараққиёт мезони турлича талқин этиб келинди. Хусусан, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси, техник ва технологик ютуқлар, табиий-географик омилга ижтимоий-маданий ривожланиш мезони сифатида қаралди. Ҳозирги пайтда қатор фалсафий адабиётларда шахс маънавияти ва унинг эркинлик даражаси ижтимоий-маданий тараққиёт мезони сифатида кўрсатиляпти.

Download 48.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling