Дин-Религия-Religion– муайян ҳамжамият аъзоларининг эътиқоди бўлиб, ўз ичигв сиғиниш ва эҳтиром билан қараладиган тимсоллар, шунингдек, маросимларни қамраб олади.
Жамият-Общества-Sociaty – муайян ҳудудда истиқомат қилувчи, ягона сиёсий ҳокимиятга итоат қиладиган ва ўзларини бошқа қўшни гуруҳлардан фарқлайдиган одамлар гуруҳи.
Идеал тип-Идеалный тип-Ideal type– воқеликдаги реал мавжудлиги шарт бўлмаган ижтимоий объектнинг асосий белгиларини таъкидловчи конструкция.
Ижтимоий гуруҳ- Социальный группа – Social group– ҳар бир аъзоси бошқаларига нисбатан тақсимланган кутинмалар асосида маълум бир тарзда ўзаро хатти-ҳаракат қилувчи индивидлар йиғиндиси.
Объект- Объект-Object (лот. objiect – нарса) – субъектнинг билиш ва амалий фаолиятида унга қарама-қарши турадиган нарса.
Объектив реаллик-Real objectivity – инсон онгига боғлиқ бўлиаган, ундан ташқаридаги моддий олам.
Предмет – инсон фаолияти ва билиш жараёнида объектлар дунёсидан ажратиб қаралган маълум бир яхлитликни ифодаловчи тушунча.
Социология- Социология-Sociology – жамятнинг структураси, унинг элементлари ва мавжуд бўлиши шарт-шароитларини, шунингдек ушбу структурада амалга ошадиган ижтимоий жараёнларни ўрганувчи фан.
Субъект- Субъект-Subject- (лот. subjectus – асосига қўймоқ) – амалий фаолият ва билим билан боғлиқ бўлган, объектни билишга қаратилган фаоллик манбаи.
Назорат саволлари
1.Бўш вақт маданияти тушунчасини изохланг?
2.Бўш вақт маданияти ва шахс тушунчаларини таърифланг?
3. Маданият ва кундалик ҳаёт тавсифи Девид Инглис ва Л.Г. Ионин талқинида кандай?
4.Бўш вақт ёшларнинг субмадният кўрсаткичи сифатида қандай намаён булади?
Маданият социологияси фанидан 11-мавзу учун тест саволлари
1. Маданий ўзгаришлар борасидаги тушунчалар качондан бошлаб кучая бошлади?
А) ХVI-ХVII асрлардан бошлаб
Б) ХIХ-охири –ХХ-бошларидан бошлаб
С)ХVI бошларида
*Д) ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб
Do'stlaringiz bilan baham: |