Маданият социологияси
-Мавзу: Маданият ва кундалик ҳаёт
Download 1.14 Mb.
|
Маданият социологияси 1 УМК
11-Мавзу: Маданият ва кундалик ҳаёт
Режа: 1.Бўш вақт маданияти тушунчаси. 2.Бўш вақт маданияти ва шахс. 3. Маданият ва кундалик ҳаёт тавсифи Девид Инглис ва Л.Г. Ионин талқинида 4.Бўш вақт ёшларнинг субмаданият кўрсаткичи сифатида 1. Маълумки инсон жамиятда биологик ва ижтимоий мавжудот сифатида намоён бўлар экан , у ўз фаолиятини у ёки бу сохада фаолиятини муофиқлаштиган холда амалга оширишга интилади. Агар, инсон зотига, унинг хусусиятларига чуқурроқ назар ташласангиз, инсониятнинг бари ягона, бир эканлигини кўриш мумкин. Турли худуд маданиятларининг асосий хусусияти бирхиллиги сабаби хам, ана шундадир. Ер юзининг барча нуқталаридаги маданият тараққиётининг ривожланиш қонунияти эса, жудда оддийдир. Унга кўра: соддаликдан мураккаблик сари бориш бориш қонуниятидир. Маданиият ривожланишининг бу қонунияти индивидларнинг руҳий хусусиятидан келиб чиқиб пайдо бўлган. Демак, ер куррасининг барча жойларида амал қилган ва шу худуд эгалари томонидан ишлаб чиқазилган бу қонуният – инсон зотидаги барча фикрловчи мавжудотларнинг рухий табиати бир-бириникидан фарқланмаслигини, индивидларнинг барчасининг руҳий хусусиятлари йиғиндиси тенг эканлигини билдиради. Айнан, инсонга берилган табиат ва рухий хусусият уни маданий мавжудот бўлишига ёрдам берди. Маданий мавжудот дейилганда, биз унга нисбатан икки хил баҳо берилишини кузатамиз. Яъни, маданий мавжудот бу – етук бўлмаган мавжудот ва иккинчидан маданий мавжудот бу – ижодий мавжудот ёки ижод қиладиган мажудотдир. Одамнинг етук эмаслигини биз, унга хайвонларга хос тарздаги инстинктлар берилмаганлида кўрамиз. Одам – барча тирик мавжудотларнинг ичида энг ожизидир. Унинг хид билиш қобилияти касал бўлганда доривор ўсимликлар сари етакламайди, хавф туғилишини олдиндан сезмайди ва х.зо. Кўриниб турибдики одам етук бўлмаган мавжудот сифатида қабул қилинганда, у барча тирик мавжудотлар ичида – энг хаётга мослаша олмаган мавжудот тури, деб саналади. Аммо, одамнинг айнан хаётга мослаша олмаганлиг хусусияти уни маданий мавжудотга айлантиради. Ўзидаги камчиликларни, махсус қобилиятга эга эмаслиги ўрнини тўдириш мақсадида одам маданиятни яратади. Бу вазиятда маданият – “асбоб” вазифасини ўтайди. Бошқача айтгада, маданият – табиатга мослашиш ва уни бўйсиндириш учун ишлатиладиган “асбоб”, “восита” сифатида юзага келади. Маданият ёрдамида инсон табиатни ўзига бўйсундирар экан, у ўз худудига эга бўла бошлайди. Натижада, инсон бу худудни ва унинг табиатини ўзига хизмат қилдиришга, барча инжиқликлари ва талабларини қондиришга мажбур қилади. Инсониятнинг тирик қолиши она табиат томонидан кафолатланмаган экан, табиат ўз-ўзидан инсон томонидан тадқиқ қилиниши ва ундан фойдаланиш йўллари очилиши керак бўладиган асосий объектга айланади. Шу табиат ичидаги одамнинг ўза эса – ўрганилиши керак бўладиган предметга айланади. Натижада, инсон маданиятнинг яратувчисига айланиб қолди. Унинг хатти-харакатларига жавобан эса, маданият шахсни шакллантирди. Демак, маданиятни инсон яратган, лекин шу билан биргаликда унинг ўзи хам маданиятнинг махсулига айланди. Бугунки кунда маданият – инсон фаолияти натижасида юзага келган барча нарсаларга нисбатан ишлатила бошланди. Бундай холатда маданият инсон томонидан яратилган, бокира табиат устига қурилган “иккинчи табиат” маъносини касб этади. Лекин, маданиятни “инсон фаолияти натижасида юзага келган барча нарсалар”, деб тушуниш хам етарли ва тўлиқ эмас. Нега? Биринчидан, бундай ёндашув маданиятни инсондан ташқарида мавжуд бўлган қандайдир ходиса сифатида тушунишга олиб келади. Иккинчидан, маданият ва жамият тушунчаларининг нисбати ойдинлашмайди. Балки, маданият ва жамият тушунчаларининг фарқи маданиятни “инсон томонидан яратилган қадриятлар мажмуаси” деб тушунилганда очиқ кўринади. Демак, инсон билан маданият ўртасидаги боғлиқлика таъриф бераётганда маданият инсоннинг ижтимоий мавжудот сифатидаги камолотининг, инсонда инсонийлик ривожланишининг меъёрини тавсифловчи ходиса эканлигидан хам келиб чиқишимиз лозим. Инсонга маданият ижодкори ва яратувчиси сифатида ёндашилган бу изланишда инсон табиати хақида кўпгина саволларга жавоб олишимиз имконини берди. Унга кўра, оддийликдан мураккаблик сари бориш қонунияти маданиятнинг аста-секинлик билан мураккаблашиш жараёнини очиб беради. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling