Маданият социологияси


Download 1.14 Mb.
bet73/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Меҳнат фаолияти

  • Осойишталик мавжудигига ишонч

  • Ҳаётга ғайрат ва фаоллик билан муносабатда бўлиш

  • Вақт борасида ҳавотир

  • Маълум шахсда шахсга оид хусусиятларни аниқлаштиришга бўлган интилиш

  • Ижтимоийликнинг алоҳида шакли

    Кундалик ҳаётни тавсифловчи бу фаолият элементлари ичида- меҳнат фаолиятини А. Шюц бошқаларидан устун сифатида кўрсатган. Бундай фаолият – инсоният тарихнинг умумий таркиби ҳисобланади. Инсоният доимий тарвишда ақлий ва жисмоний меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган. Лекин фаолиятнинг янги даврида табиий ўзгаришлар ва тафаккур тараққиёти натижасида фаолият турининг кундалик ҳаётда турлича аск этаётган кўринишларини кузатишимиз мумкин. Кўплаб фаолият турлари турли белгилар ва рамзлар асосида ташкил этиладики бу ақлдан ташқари холатда амалга оширилади. Бунга ёрқин мисол сифатида замонавий молия соҳасини олишимиз мумкин. У ерда пул ва қимматли қоғозлар витуал ва рақамли шаклда бўлиб табиий моҳияти мавжуд бўлмайди бу ўз навбатида иқтисодий ҳаётнинг бир йўли сифатида кўринади. Пулларнинг ўз мавжудлиги ўзгартигани билан иқтисодий ҳаётда ўз функсиясини бажараверади. Замонавий пул муомилларининг катта қисмни электрон пуллар ташкил этади ва бу иқтисодий ҳаётни тубдан ўзгартиради: ишлаб чиқариш орқа планда қолиб кетиши кузатилиши мумкин.
    Бир тамондан инсонлар турли харакатлардан турли даражада фаолиятини енгиллаштириши мумкин.
    Мисол учун йирик молия спекуляциялари инсонлар ҳаёт даражаси пасайишига бевосита таъсир этиб фуқароларнинг олдиндан айтиш қийин бўлган жисмоний ва руҳий жиҳатдан юқоридаги инқирозларнинг қурбонига айланиши мумкин.
    Шундай қилиб, кундалик ҳаёт фаолиятининг шюцевча тавсифида у ташқи дунё учун мўлжалланганлиги билан характерланади. 29
    Ёшлар жамиятнинг ёш чегаралари билан белгиланувчи, ижтимоий-сиёсий тизимда алоҳида қизиқишлари, қадриятлари ва қарашлари билан ажралиб турувчи ижтимоий демографик гуруҳ ҳисобланади. Шунингдек, улар жамиятнинг интилувчан ва ташаббускор қатлами бўлиб, уларнинг ижтимоий муносабатларда иштирок этишларига турли хил омиллар таъсир кўрсатади. Ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, турли ёшдаги ёшлар гуруҳларига бўш вақт турлича таъсир этиши амалда исботланган. Айнан бўш вақтларида ёшлар ақлий, жисмоний жиҳатдан шаклланади. Албатта, меҳнат қилиш жараёни ҳам инсоннинг ривожланишига ўз таъсирини ўтказади. Ёшларнинг тез ривожланиб бориши, улар дуч келадиган қарама-қаршиликлар, шахс сифатида етилиши, ёшларнинг янги қадриятларни излашга бўлган эҳтиёжи кўпгина социологларнинг диққатини жалб этади. Ёшларнинг ўз-ўзини яхши билиб олиши, фуқаролик позициясини кучайиши, масъулияти ва зиёлилик даражасининг ўсиб бориши – тарбиянинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бунда эса ёшларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этиш масаласи муҳим аҳамият касб этади.
    Маълум ёш гуруҳига мансуб ёшлар (14дан 20ёшгача) учун бўш вақт бу шундай борлиқки, бунда уларнинг шахсий эркинлик ва мустақил бўлишга эҳтиёжлари ёрқин намоён бўлади. Ёшларнинг бўш вақтини сарф этиш ҳолатини ўрганишда аввало уларнинг ёш чегараларини аниқлаб олиш зарур. Чунки уларнинг бўш вақтдан самарали фойдаланишларида ёш хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кун олимлари тадқиқотларида ёш чегараси 13-14 ёшдан 29-30 ёшгача деб эътироф этилмоқда.
    Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 20 ёшгача бўлган ёшларда асосий муаммо – уларнинг касб танлаши, маълумот олиши ва ҳаётга мустақил қадам қўйиши билан боғлиқдир. Шундай экан, ёшларни бўш вақтини қандай ташкил этишларини, 16-18 ёш оралиғидаги йигит-қизлар фаолиятини ўрганиш билан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, ёшларнинг, айниқса, коллеж ўқувчи-ёшларининг бўш вақтини самарали ташкил этиш жамият равнақида ўзининг салмоқли ўрнига эга.
    Шахснинг ҳар томонлама ривожланишида у шуғулланувчи фаолият турлари бир-бирини тўлдириб боради (масалан, ривожланиш учун фақат адабиёт ўқиш ёки жамоат ишлари билан шуғулланишгина эмас, балки тоза ҳаво ва кўнгил очиш ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини олимлар таъкидлайдилар) ва бир-бирини компенсациялайди (масалан, мактабда таълим олиш айрим вазиятларда уй шароитида мустақил ўқиб-ўрганиш билан алмаштирилади, бунда радио, телевидение, матбуот орқали ҳам ахборот олинади). Фаолият турлари ҳар ким томонидан ҳар хил қадрланади, аммо уларни бир-бирига нисбатан қарама-қарши қўйиш нотўғридир. Ҳар ким бўш вақтида ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ўзига манзур бўлган фаолият тури билан шуғулланишни афзал кўради.
    Қачонки, шахсда у ёки бу фаолият турини танлаш имконияти бор бўлсагина, бўш вақт шахснинг ҳар томонлама ривожланишига имконият яратади. Объектив нуқтаи назарга кўра, ҳаракатни танлашнинг инсонда реал имконияти бўлиши керак (таълим муассасалари, маданий-маърифий муассасалар, моддий базага эга бўлган спорт тўгараклари, кино, театр, концерт заллари ва ҳоказо). Аммо қизиқ бир ҳолат. Инсон бўш вақтида юқоридаги фаолият турларидан фойдаланиши учун бошқа бир нарсадан воз кечишига тўғри келади. айнан мана шу ерда инсон ўзининг эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширади.
    Ёшларнинг бўш вақтини ташкил этишда театрлар, музейлар, кинотеатрлар, кутубхоналар, дискотекалар, курслар, ёшлар ташкилотлари, маданият уйлари, турли хил муассасалар фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Буларнинг барчаси шахснинг ижтимоийлашувига туртки бўлиб, шахсда қадриятлар тизимини шакллантиришда асосий ўрин эгаллайди.
    Ҳар бир талаба бирор марта бўлса-да, театр, кинога ёки мажбуран олиб борилганда ҳам музейга борган. Аммо шу ўринда бир савол туғилади: ҳозирги академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ёки олий ўқув юртлари талабаларининг нечтаси маданият уйига борган? Истиқомат қилаётган туманида маданият уйлари фаолият юритаётганлигидан хабардорми? У ўзи қандай муассаса? Афсуски, ёшлар билан бўлган суҳбатлар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ёшлар маданият уйи нима эканлигини фақат юзаки тасаввур қиладилар, холос.
    2009 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра,Ўзбекистон ёшларининг 23,1%, ўз бўш вақтларини ОАВнинг нашрларини ўқиш ва телевизион кўрсатувларини томоша қилиш билан ўтказадилар. Шу билан бирга уларнинг 22,9% концерт залларида, 18,4% кинотеатр ва театрларда, 9% видиосалонларда, 5,2% дискотека ва кафе барларда, 21,8% эса турли тўгаракаларда ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъкидлаганлар30.
    Кўриниб турибдики, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишларида маданият уйларининг улуши кам сезилаяпти. Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин? Ёшлар билан бўлган суҳбатлар шуни кўрсатадики, аксарият ёш йигит-қизлар маданият уйлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслар, маданият уйларининг фаолияти ОАВ орқали тўлалигича ёритилмайди (газеталарда фақатгина қисқа сатрларда бўлиб ўтган тадбир ҳақида ёритилади), маданият уйлари фаолияти кенг аҳоли оммаси орасида тарғиб этилмайди ва энг асосийси, ҳозирда маданият уйлари ўзларининг мухлислар аудиториясини йўқотиб бормоқда. Аксарият ҳолларда маҳаллада, аҳоли зич ҳудудда жойлашган маданият уйи шу ҳудуд аҳолисининг истак ва қизиқишларини ўрганмаганлиги ва ҳудуд ёшлари ҳақида деярли маълумотга эга эмасликларида намоён бўлмоқда. Албатта, ҳар бир туманда иши яхши йўлга қўйилган, аҳоли қатнови баланд, мурожаат этганларнинг маданий-маърифий ҳордиғини тўла қондирувчи маданият уйлари ҳам йўқ эмас. Аммо бундай маданият уйлари баъзи бир туманларда саноқлигина холос.
    Бир қатор маданият уйларининг фаолиятини кузатиш натижасида маданият муассасаларининг ёшларни жалб этишда қийинчиликларга дуч келаётганликлари сабаби сифатида қуйидагилар аниқланди:

    • Аксарият маданият уйлари жойлашган бинолар таъмирталаб ҳолатдалиги;

    • Маданият уйларининг моддий-техник базаси (мебель, инвентарлар, стендлар, кўргазмали воситалар, аппаратура ва х.к.) эскирган ҳолатдалиги;

    • Замонавий техника воситалари (компьютер, принтер, факс) билан яхши таъминланмаганлиги;

    • Маданият уйига малакали кадрларни етказиб бериш яхши йўлга қўйилмаганлиги;

    • Маданият уйлари ходимларининг малакасини оширишдаги ишларнинг сустлиги, улар учун ўқув семинарларининг ташкил этилмаганлиги;

    • Чет эл тажрибасини ўрганишга аҳамият берилмаслиги (худди шундай маданият уйлари чет эл давлатларида ҳам фаолият юритади. Улар – “Ёшларнинг бўш вақтини ўтказиш марказлари” деб номланади);

    • Маданият уйининг мақсад ва вазифаларини аниқ кўрсатиб берувчи концепциянинг яритилмаганлиги;

    • Ҳозирги кун ёшларининг қизиқишлари, уларнинг бу соҳадаги фикрлари ўрганилмаганлиги

    Замонавийлашиш жараёнида маданият уйларининг асосий вазифаси аҳолининг маданий талаблари ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, шакллантириш ва дам олишни ташкил этиш борасидаги ташаббусларини қўллаб–қувватлаш ҳамда уларни ижодий имкониятларини амалга ошириш учун шароитлар яратиб беришдан иборатдир. Шу ўринда Президентимизнинг: “...маънавиятни йўқотсак, ўзимизни ва ўзлигимизни йўқотамиз. Маънавиятни юксалтирсак, ўз мурод-мақсадимизга етишга кучли мадад топамиз”31,-деган гаплари ўринлидир. Маданият уйи ўз фаолиятини аҳолининг турли гуруҳларини мутахассислиги, миллий, ёш ва бошқа хусусиятлари, ҳамда уларнинг маданий талаблари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширишдан иборат бўлиши керак. Бу вазифаларни бажариш учун маданий – оммавий ва тарбиявий ишларнинг ранг–баранг воситалари, шакллари ва усулларидан унумли фойдаланиш зарур.



    Download 1.14 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling