Дин-Религия-Religion– муайян ҳамжамият аъзоларининг эътиқоди бўлиб, ўз ичигв сиғиниш ва эҳтиром билан қараладиган тимсоллар, шунингдек, маросимларни қамраб олади.
Жамият-Общества-Sociaty – муайян ҳудудда истиқомат қилувчи, ягона сиёсий ҳокимиятга итоат қиладиган ва ўзларини бошқа қўшни гуруҳлардан фарқлайдиган одамлар гуруҳи.
Идеал тип-Идеалный тип-Ideal type– воқеликдаги реал мавжудлиги шарт бўлмаган ижтимоий объектнинг асосий белгиларини таъкидловчи конструкция.
Ижтимоий гуруҳ- Социальный группа – Social group– ҳар бир аъзоси бошқаларига нисбатан тақсимланган кутинмалар асосида маълум бир тарзда ўзаро хатти-ҳаракат қилувчи индивидлар йиғиндиси.
Объект- Объект-Object (лот. objiect – нарса) – субъектнинг билиш ва амалий фаолиятида унга қарама-қарши турадиган нарса.
Объектив реаллик-Real objectivity – инсон онгига боғлиқ бўлиаган, ундан ташқаридаги моддий олам.
Предмет – инсон фаолияти ва билиш жараёнида объектлар дунёсидан ажратиб қаралган маълум бир яхлитликни ифодаловчи тушунча.
Социология- Социология-Sociology – жамятнинг структураси, унинг элементлари ва мавжуд бўлиши шарт-шароитларини, шунингдек ушбу структурада амалга ошадиган ижтимоий жараёнларни ўрганувчи фан.
Субъект- Субъект-Subject- (лот. subjectus – асосига қўймоқ) – амалий фаолият ва билим билан боғлиқ бўлган, объектни билишга қаратилган фаоллик манбаи.
Назорат саволлари
1. Синфлар маданити ва унинг узига хос томонлари нимада?
2. Маданиятнинг ижтимоий фунцияси қандай бўлади?
3. Маданият узгариши тендецияларини аниқланг?
4. Статус ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги нимада?
5. Стратификация ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги нимада?
Маданият социологияси фанидан 10-мавзу учун тест саволлари
1.Жамиятдаги боғланишларни тушунишимизга ёрдам берадиган муҳим концепция бу.....?
*А) ижтимоий структура концепциясидир
Б) Фукаролик жамияти концепсияси
С) Синфсиз жамият концепсияси
Д)Статус ва маданият концепсияси
Do'stlaringiz bilan baham: |