Маданият социологияси


Download 1.14 Mb.
bet67/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

Таянч иборалар
Ижтимоий тузилиш, ижтимоий тенгсизлик, маданий феномен, ижтимоийлашув
1. Жамиятдаги боғланишларни тушунишимизга ёрдам берадиган муҳим концепция бу – ижтимоий структура (тузилма) концепциясидир. Бизнинг атрофимиздаги ижтимоий муҳит воқеа-ҳодисаларнинг бетартиб йиғиндисидан иборат эмас. Одамларнинг хулқ-атворида, уларнинг ўзаро муносабатларида чуқур мунтазамлик сезилади. Мана шу мунтазамлик билан ижтимоий структура (тузилма) ғояси бир-бирига боғланган. Баъзи жиҳатдан жамиятниниг структуравий (тузилмавий) томонларини бинога қиёслаб таърифлаш мумкин. Бинога муайян шакл бериб турадиган деворлари, поли ва томи бор. Аммо, бу бу қиёслашни айнан тушунмаслик керак, унда биз масаланинг моҳиятидан узоқлашиб кетамиз. Ижтимоий структура (тузилма) инсонларнинг хатти-ҳаракатлари ва муносабатлари билан белгиланади: структуралар (тузилмалар) барқарорлиги, мукаммаллиги уларнинг маконда ва замонда такрорланиб туришига боғлиқ. Шундай қилиб, ижтимоий ишлаб чиқариш ва ижтимоий структура (тузилма) социологик ёндашув доирасида жуда маҳкам боғланган. Шунинг учун ҳам биз кишилик жамиятларини бинолар сифатида тасаввур қилишимиз мумкин ва бу бинолар ҳар дақиқада ўз таркибидаги ғиштлардан қайта тикланиб туради. Бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз ўзимиз яшаётган жамиятнинг структураси (тузилма) таъсирида шаклланади ва айни пайтда биз хам ўз ҳаракатларимиз билан бу структураларга (тузилмаларни) таъсир қилиб (муайян даражада ўзгаритириб ҳам) турамиз.
Бугунги кунга қадар илмий адабиётларда ижтимоий структурага берилган кўпгина таърифлар мавжуд. Бу таърифларни ўрганар эканмиз улар орасидан энг хақиқатга яқинини ва умумий жиҳатга эга бўлганларини танлаб чиқдик.
Жамиятдаги ижтимоий кучларнинг ўзаро алоқадорлиги орқали ўзгариб борувчан тизимлар системаси бу – ижтимоий структурадир.
Ижтимоий структура – тушунчаси ижтимоий жараёнлар ва уларнинг ўзаро муносабатлари, ўзаро қарамликлари алоқаларни акс эттиради.
Социологик луғат ва изоҳли луғатларда хам ижтимоий структурага берилган таърифларнинг бир бирига яқинлигини кўришимиз мумкин. Масалан, Б Шеферснинг луғатида қуйидаги таъриф келтирилади:
Ижтимоий структура остида ижтимоий хаётнинг бир маромдаги қонуниятлари яъни, ижтимоий хулқ, ижтимоий қатлам кабилар тушунилади.
Шунга ўхшаш таърифни америкалик замонавий социолог Т. Холт луғатида ҳам берилади:
Ижтимоий структура (а) ижтимоий тузум қатламлари орасидаги мавжуд бўлган бир маромдаги муносабатларни, (б) ўз мавқеи билан бошқалардан ажралиб турувчи индивидуал ёки жамоавий позицияларнинг ташкилотини билдиради.
Ижтимоий структура кенг маънода – турли ижтимоий жамоалараро (қатламлар, ижтимоий бирликлар, ташкилотлар) ва ижтимоий институтлараро алоқаларнинг йиғиндисини англаца, тор маънода – ижтимоий ролни бажара олиш учун зарур ҳисобланган ва маълум бир хуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган ижтимоий позицияларнинг ўзаро боғланган йиғиндисини билдиради. Ижтимоий структура ижтимоий тизимнинг нормал ишлашини, унинг турғунлигини таъминлаб берувчи жамиятнинг ички тузилмасидир.
Ижтимоий структура – ижтимоий қатламлар, гуруҳлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, меҳнат тақсимоти, ижтимоий институтлар характери билан белгиланадиган ижтимоий тизим* таркибий қисмлари ўртасидаги турғун алоқалар тармоғидир. Иқтисодий муносабатлар ижтимоий структуранинг қолган таркибий қисмлари ўртасида белгиловчи ролни ўйнайди. Жамиятда унинг синфий таркиби муҳим аҳамиятга эга. Аҳолининг ижтимоий структураси унинг касбий, миллий, жинсий, ёш, маданият ва бош. белгиларига кўра бўлинишини ҳам қамраб олади. Мустақиллик шароитида мулкчиликка, умуман, иқтисодий жараёнларга демократик ёндашув қарор топаётганлиги туфайли ижтимоий структурада ҳам қатор ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Агар, ижтимоий структурага берилган юқоридаги таърифларни барчасини умумлаштирилган холда берилса, икки холат ўзига хослиги билан ажралиб туради. Булар: тизимий-ташкилий ва стратификацион холатлардир. Бир тарафдан ижтимоий структура жамиятни ягона бутунликда ушлаб турган турли тизимлар алоқаси бўлса, иккинчи тарафдан эса, ижтимоий структура – кетма-кетлик тартибида жойлашган ижимоий мавқелар, гурухлар, жамоалар, кишилар турли қатламлари, табақалари йиғиндисидир.
Ижтимоий структура хақида гап кетганда жамитядаги турли қатлармлар ва уларнинг кетма-кетлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида тўхталмасдан илож йўқ. Лекин нимагадир ижтимоий структурага берилган кўпгина таърифларда (жумладан, юқорида келтирилган таърифларнинг хам айримларида) ижтимоий қатламларнинг кетма-кетлиги масаласи кам ёритилади ёки умуман тушиб қолади. Чуқурроқ ўйлаб қаралса, айнан “тенгсизлик” жараёнининг мавжуд бўлиши ижтимоий структурани ўзгариш ёки ривожланиш томон етаклайди.
2. Синфлар масаласи дарҳақиқат , социологик излаишларнинг маркази бўлган ва бўлиб келмоқда. Сўнгги ўн йиллар давомида буни ижтимоий тушунтиришга таълуқли бўлган маласалар ўсиб борган. Синфлар ўртасидаги фарқланишлар ва ижтимоий тенгсизлик йўқ бўлмаган ва синфларнинг аҳамияти турли шароитларда турлича ўзгариб бормоқда. 23
Ижтимоий синфларнинг сотсиологик ғояси билан ташништириш учун биз , жамиятдаги тенгсизликнинг тузилишини тушунтиришда фойдаланилган далиллар ва назарияларини асосий жиҳатларини ҳақида баҳс юритишимиз керак. Бунинг моҳияти сотсиология консепциясида тилган олингангандек объектив иқтисодий позиция жиҳатдан характерланади. Бу жамиятда шахснинг фаолияти, шахснинг мол-мулки миқдори кўрсатгичи ва шахснинг кирим манбаи, шахс яшаш шаротини ва уни ўзгартишга бўлган имконияти жамламасидан тузилмавий кўринишга келади.24
Синфлар субъективдир , яъни турли категорияларда , ижтимоий тассавур доираси унинг реал даражада фарқланиши мавжудлиги баҳс юритилади лекин у ижтимоий жойлашув ва муайян тарихий вақтга боғлиқ холда ўзгара олади. Мисол учун: инсонларнинг турли яшаш тарзи даражаси уларнинг иқтисодий ресурларга эгалигик қилиши билан ўлчанади. Иқтисодий хилма-хиликни бундай тушиниш жамиятдаги ўзига хос гуруҳларни жамоавий тарзда боғланганлиги билан изоҳланади.
Моддий эришганлик ва яшаш стандардлари синфларнинг муносабатида ижтимоий ўрин билан белгиланади. Буни шундай тушунишда бехисоб синфлар пайдо булиши мумкин. Шунинг учун умумий белгиларни давомийлигига кўра кўра жамият аъзоларини маълум бир синфга тегтшли булиши мумкин. Мисол учун юкори синф, ишчилар синфи ва ўрта синф. Ижтимоий позитциясини ўлчашда шахснинг даромат даражасини ҳисобга олиш элементар даража ҳисобланади.
Синф тарихий тенгсизликнинг ўлчови сифатида намоён бўлади . Бу ўлчов қайси ишлаб чиқариш иқтисодиёти тизимида меҳнатдан даромат олишга имкон берувчи йўллар ҳақида баҳс юритади. Бу меҳнат эксплотацияси ва уни ўзлаштириш, мулкга эгалик қилиш ва иқтисодий дароматларни тақсимлаш борасидаги муносабатларни англатади.25
Синф сиёсий категория сифатида кўринишга эга бўлади . Синфлар социологик тушунтиришнинг ажралмас объектив тушчаси ҳисобланади. Лекин бу тушларнинг нормативлари тўлалигича ижтимоий структуравий тенгсизликни тушунтиб бера олмайди.
Синф назариясини тушунишда ноанаъвавий ва кучли социологик каби икки ҳил бўлган ва замонавий синфлар таҳлилини амалга оширадиган йўналишлар мавжуд. Синфлар тўгиърисида дастлабки консептуализация бу марксча консептуализациядир. Унга кўра ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг марказида меҳнат ва капитал ва даромат олиш даражаси туради деб ҳисобланади. Синфлар назариясининг бу тури марказида капитализнинг Марксча тасвирлариниши ётади ва бу Карл Маркс томонидан асос солинган ва ривожлантирилган. Маркснинг бу назарияси ашаддий ғоясий издошларини руҳлантирган ва капиталистик жамият доирасидаги фундаментал намуналарнинг кучли ва эҳтиёткор таҳлилини олиб боришган. Бу ўша замон олимлари учун бу йўналишни давом эттириш учун илҳом бағишлаган.
Маркс синфий тафавутларни капитализм динамикасининг марказига жойлаштиради ва унинг йўқ бўлиши башорат қилади. Максча аънанага кўра капитализм икки синфнинг мавжудлигидан стуктурасини ҳосил қилиши муҳим ҳисобланади: У буржуазия деб номлаган маҳсулот ёки капиталга эга мулкдорлар ва пролетариат яъни фақатгина меҳнат кучини сотувчи ишчилар. Буржуазия синфи ўзининг ҳусусий фабрикалари ва мерос қолган бойликларга ёки қандайдир ҳолдингларда улушга эга бўлиши мумкин ва бу уларга иқтисодий ва ижтимоий қудрат тақдим этган. Ишлаб чиқариш капиталига эгалик қилиш билан бирга маҳсулотлардан келдиган фойдани ўзлаштириш имконини беради. Бу жараёнда ишчилар фақатгина ўзларининг маошларига эгалик қилишади ва капиталистлар томонидан давомли тарзда эзиш ҳолатида бўлади. Бу ҳолат Маркснинг назарида охир оқибатда капитализм барқарорлиги таҳдид сифатида кўринади. Бунинг натижасида,иқтисодий ишлаб чиқаришнинг капиталистик тизимлари доирасида экплатация қилиниши , охир оқибатда инқилобий шарт-шароитларни юзага келтириши мумкин деб Маркс хулосага келади. Капитализмнинг марксча кўринишининг марказида капитал эгалари ва ишчилар гуруҳи асосида ташкил этилган синфлар ўртасидаги муносабат ётади деб тушунтирлиш берилган. Унда капитал ва иқтисодий маҳсулотларга эгалик қилиш муносабатлари шахс позициясининг асосини ташкил қилади.
Макс Вебернинг синфлар борасида ғояси Маркснини билан оз миқдорда ўхшашдир. Вебер замонавий жамият стратификациялари асосида сифлар ва статуслар ўртасидаги тафаввутни кўрган. У синф атамасига тариф беришда –синфнинг негизида мулкга эгалик қилиш ёки турли қобилятлар ва моҳирлик билан эришиладиган моддий дароматлар натижасида юзага келадиган қатлам дея тушунтириш беради. Бу моддий ресурсларга турлича ёндашиш оқибатда ҳаёт имкониятлари асосий омил бўлиб шахснинг ҳаётини олдинга қараб интилишининг теаректорияси бўлиб ҳизмат қилади. Вебер таъкидлайдики статус моддий имкониятларни акс эттирмайди лекин, статус ва шафафга билвосита таъсир этиш орқали, турли ижтимоий доира ва макон доирасида шахснинг иштироки этиш имкониятини яратади. Статус ҳаёт имкониятиларининг асосий омили эмас лекин, у алоҳида страфикацийларда қўлдан қўлга ўтиши билан иқтисодий қарама-қаршиликларга асос бўлади. Вебер охир оқибатда “иштирокчилар” нуқтаи-назари консепсияси ҳаёт имкониятлари охирги омили деган хулосага келади. Иштирокчиларнинг жамовий кучлари алоҳида маҳсус мақсадларни амалга оширишни бошқаради ва синф ва статус тавсифларнинг бирлашиши бу мақсадларга эришиш харакатлари натижасидир.26
3.Замонавий жамиятларда тенгсизлик вазиятига анъанавий жамиятларга нисбатан умуман бошқача тарзда ёндашилади ва тенгсизлик холатига ўзгача баҳо берилади. (Яъни замонавий жамиятларда тенгсизлик холатига “илоҳиёт аралашуви натижаси ёки илоҳиётдан белгиланган хақиқат” деб эмас, балки кишиларнинг ижтимоий муҳитида, ижтимоий муносабатларида юзага келган хамда, ўзгартирилиши мумкин бўлган вазият, деб баҳоланади). Бугунги кунга келиб, тенсизлик классификациялари (турлари, шакллари) талабларининг сони ғайри табиий тарзда кўпайиб бормоқда. Шуниси қизиқки, бу тенгсизлик классификациялари бир-бирлари билан шу даражада чирмашиб кетганки, улар ўзаро алоқада бўлиб ўргимчак тўрисимон мураккаб тизимни хам ташкил қилишмоқда. Лекин, энг асосийси – турли кўринишларга эга бўлган тенгсизлик шакллари, кишилар томонидан ижтимоий жараёнлар натижаси сифатида англанибгина қолмай, балки “тенглик” нуқтаи назаридан қараганда янада мукамаллашиб бормоқда. Шунинг учун хам, улар жамоатчилик томонидан ижтимоий тенгсизликнинг яққол фактлари сифатида қабул қилинмоқдалар ва кўпгина бахс-мунозараларга хамда турли синфлараро юзага келаётган зиддиятларга сабаб бўлмоқдалар.
Жамиятдаги мавжуд тенгсизлик муаммоларига ва тенгсизлик вазиятига илк бор XVIII асрга келибгина яъни, буржуазиянинг авж олиниши давридан бошлаб ўзгача баҳо ва эътибор бериш бошланди. “Инсон озод бўлиб туғилган, шунинг учун у хамиша тузоқда”. Жан Жак Руссонинг ушбу машҳур афоризми ХVIII аср маърифатпарварлиги давридаги ижтимоий тенгсизликни тушунишга ёрдам берувчи калитдир. Аввалги жамиятларда теологик (диний) талқинларга кўра инсон озод бўлиб туғилмаган, у дунёга келиши биланоқ вертикал жойлашган бирон-бир синфга, табақага мансуб бўлади. Бу даврларда хаттоки, киши дунёга келмай туриб у қайси табақага мансуб бўлишлиги аввалдан маълум бўлган. Албатта, бунда киши хаёти горизонтал ўзгаришларга дуч келиши табиий холат ҳисобланган: масалан, киши ёши ўзгариб бориши жиҳатдан, яшаш худудини ўзгаритириш жиҳатидан бўлиши мумкин. Бироқ, айрим синфларга мунсублик, меҳнатнинг бўлиниши ёки табақаларга бўлиниш тартиблари ўзгармасдан қатъий ҳолатда қолаверган.
Руссо таълимотининг асоси ижтимоий тенгсизлик ва уни бартараф этиш йўллари тўғрисидаги масала эди. Руссо ўзининг илк асарларидан бошлаб XVIII аср Франциясида мавжуд бўлган ижтимоий-сиёсий тузумга радикал демократик нуқтаи-назарда бўлади ва танқидий фикрлар билдиради. Аниқ ифодаланган демократизм унинг дунёқарашининг муҳим белгиси эди.
Руссо барча ижтимоий нуқсонларнинг бош манбаини ижтимоий тенгсизликда, деб билади. Тўқликка шўхлик ва ўз навбатида ахлоқий бузулишлар бойликдан келиб чиқади. Руссонинг “Тенгсизлик сабаблари тўғрисида” асари тенгсизликнинг келиб чиқишини тадқиқ қилишга бағишланган. Ушбу асарда Руссо тенгсизлик ўзгармас ва абадий табиат қонунияти эмас, балки тарихий ходиса деб ёндошади. Руссо диққатининг тенглик муаммоларига қаратилиши тасодифий эмас. ХVIII аср Франциясида иқтисодий тараққиётнинг боши бу масалани кун тартибига қўймоқда ва у даврнинг долзарб муаммосига айланиб бормоқда эди. Руссо икки турдаги вертикал тенгсизликни ажратади: а) ёши ва саломатлиги билан боғлиқ бўлган жисмоний тенгсизлик; б) турлича имтиёзлар билан боғлиқ бўлган сиёсий тенгсизлик;
Руссо “Табиий хуқуқ” назарияси тарафдори эди. Инсоният хаётининг илк даврларида кишилар тенг, эркин бўлишган ва ҳеч ким ҳеч кимга қарам бўлмаган. Ҳўш, қандай қилиб ибтидоий тенгликдан тенгсизлик келиб чиқди? Руссо тенгсизликнинг бош сабаби деб хусусий мулкчиликнинг вужудга келишини кўрсатади. Ижтимоий тараққиёт давоимда меҳнат қуролларининг яратилиши ва такомиллаштирилиши, деҳқончилик, ўтроқ турмуш тарзи, металлга ишлов бериш ва ҳоказолар хусусий мулкнинг пайдо бўлишига олиб келди. Хусусий мулкчилик кишилар ўртасида тенгсизликнинг сабаби бўлди, бой ва камбағал ана шундан келиб чиқади. Кишилар манфаатлари ўртасидаги қарама-қаршилик, рақобат, бошқалар ҳисобига бойишга интилиш кабилар хусусий мулкчилик пайдо бўлгандан кейин унинг энг дастлабки оқибатлари эди. Демак, Руссо ижтимоий тенгсизлик тўғрисида фикр юритиб, аввало тенгсизлик вужудга келишининг иқтисодий асосини кўрсатиб беради. Унинг фикрича, иқтисодий ривожланиш ҳам, хусусий мулкчилик ҳам ижтимоий тенгсизлик пайдо бўлишининг асосий сабабидир.
Руссонинг фикрича, тенгсизлик элементлари давлат пайдо бўлганидан сўнг янада ошди. Давлат пайдо бўлганидан сўнг, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тенгсизликка амалдорлар ва тобе бўлган кишилар ўртасидаги тенгсизлик келиб чиқди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling