Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Ўрта Осиё ва жаҳон маданияти босқичлари
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
Ўрта Осиё ва жаҳон маданияти босқичлари. Ўрта Осиё ҳудудидаги маданий жараён дунё маданиятидан ажралмаган ҳолда шаклланди. Юқорида Селенгур маданияти ва Мусьтир маданиятининг Ўзбекистон ҳудудида амал қилгани тўғрисида қисқача айтиб ўтдик. Ўзбекистон ҳудудида кенг тарқалган ва узоқ яшаган маданий босқичлардан бири Калтаминор маданиятидир.
Калтаминор маданиятида маданий обидаларнинг ўзига хослиги аниқроқ кузатилади. Милоддан олдинги IV-II минг йилликларга оид Хоразмдан топилган маданий ёдгорликлар Калтаминор маданияти деб юритилади. (Бу ном археологик ёдгорлик топилган жойдаги каналнинг номидан олинган.) Инсонлар истиқомат қилган жой Жонбос қалъа деб ном олди. Жонбос қалъада яшаган одамларнинг ҳаёт тарзи Калтаминор маданияти тўғрисида қисман тасаввур беради. Жонбос қалъадаги ҳаёт тўғрисида машҳур археолог олимлар С.П.Толстов, Я.Гуломов, И.Жабборов ва бошқалар кўп далиллар келтирганлар. Жонбос қалъанинг ҳажмига асосланиб, бу қалъада 100 - 120 кишидан иборат бир қабила истиқомат қилган, деб тахмин қилиш мумкин. Қалъанинг ўртасида олов ёниб турадиган ўчоқ бўлган. Чамаси, ўчоқдаги олов ҳеч қачон ўчмаган, бу олов муқаддас ҳисобланган. Олов ёнида қабила бошлиғи ўтирган. Муқаддас олов ўтроқ ҳаёт турмуш шароитини белгиловчи омил бўлган. Ҳар бир оиланинг овқат пиширадиган ўчоғи бўлган. Оила қурмаган йигитлар учун ҳам алоҳида жой бўлиб, қишда совуқдан, ёзда иссиқдан паноҳ топганлар. Қалъада суяк ва тошдан ишланган қуроллар, маржонлар, бошқа тақинчоқлар, идиш-товоқлар ҳам топилган. Бу ердаги инсонларнинг яшаш тарзи, деҳқончилик ва овчилик маданияти тўғрисида мазкур ёдгорликлар маълумот беради. Жонбос қалъадаги одамлар турли маросимларни ижро этганлар. Бу маросимларни ижро этадиган махсус «ўйин майдонлари» бўлган. Бу жой оловдан узоқроқда бўлиб, маросим ўйинлар орқали ижро этилган. Жонбос қалъадан топилган ашёларнинг дилиллашича, бу ерда истиқомат қилган одамларнинг асосий машғулотларидан бири балиқчилик ҳам бўлган эди. Калтаминор маданияти бошқа ҳудудлардаги маданиятга таъсир кўрсатди. Неолит ва энеолит даврига оид шимоли - Шарқий Европадаги, Урал бўйи ва Жанубий Ғарбий Сибирдаги маданий ёдгорликлар шундан далолат беради. Жумладан, Об дарёсининг қуйи томонларидан топилган қароргоҳдаги ёдгорликларнинг кўрсатишича, аҳолининг асосий машғулоти овчилик ва балиқчилик бўлган. Бу турмуш тарзига шубҳасиз Калтаминор маданияти ўз таъсирини ўтказган. Калтаминор маданиятининг таъсирини Бухоро воҳасининг шимолидаги Қулжуқтов тоғи этакларидан топилган манзилда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, сопол буюмлар бу манзилдаги маданиятни Калтаминор маданияти билан бирлаштириб турадиган омиллардан биридир. Жанубий Сибирдаги Афанасьев маданияти, Туркманистондаги Анов маданиятига ҳам Калтаминор маданияти таъсир ўтказгани тўғрисида олимлар бир хулосага келганлар. Калтаминор маданиятининг ўша маданий босқичларга таъсирини кўрсатадиган, уларни бирлаштириб турадиган омил - турли сопол буюмлар, овчилик асбоб-ускуналари, нақш солинган буюмлар ва ҳоказолардир. Умуман, мазкур ашёлар Афанасьев ва Анов маданияти билан Калтаминор маданиятини бирлаштириб туради. Дунёнинг, қолаверса, Ўрта Осиёнинг ҳам турли даврларида ҳар хил маданий босқичларни кузатиш мумкин. Аммо қайси маданий босқичнинг қачон мавжудлиги эмас, балки қайси маданий босқичда инсон қандай ҳаёт кечиргани, қай йўсинда турмуш тарзи такомиллашиб боргани муҳим. Шубҳасиз, инсониятнинг турмуш тарзидаги ўзгариш, олдинга силжиш дунёни англашига таъсир кўрсатади. Маълум бир маданий босқичнинг турли ҳудудларда умумийлиги (Масалан, скифлар ва Калтаминор маданиятининг Марказий Осиё ва Европанинг кўп жойларида учраши) фақат ижтимоий - иқтисодий тараққиёт даражасининг, ҳаёт тарзининг умумийлигини белгилаб қолмасдан, қабилаларнинг этник жиҳатдан яқинлигини ҳам белгилайди. Қозоғистондаги Иссиқ дарёчаси бўйидан топилган бир қатор ашёлар - ёғоч ва металлдан қилинган уй - рўзғор буюмлари, аёлларнинг тақинчоқлари, қурол-аслаҳалар ва ҳ.лар бу даврдаги Ўрта Осиё аҳолисининг иқтисодий, маънавий турмуш тарзини - қандай ҳаёт кечирганларини тасаввур қилишга ёрдам беради. Бу ашёлар милоддан олдинги V - IV асрларга оид бўлиб, сакларга тегишлидир. Бу даврдаги сокларнинг турмуш тарзига оид баъзи кўринишлар қадимги Исроил халқида ҳам кўринади. Биз юқорида саклар мил. авал. VII асрда Урартуни тор - мор қилиб, Мидия ва Бобил билан иттифоқ тузиб, Оссурияни мағлуб қилгани тўғрисида айтган эдик. Исроил ҳам маълум вақт скифлар таъсирида қолган эди. Ана шу тарихий воқеа маданий- иқтисодий жараёнга таъсир этмаслиги мумкин эмас эди. Умуман олганда, Иссиқдан топилган ашёлар ҳам Ўрта Осиёда мавжуд бўлган турли маданий босқичларнинг давоми бўлиб, энеолит даврининг маҳсулидир. Янги металл буюмлар, аниқроғи, олтиндан буюмлар ясаш пайдо бўлди. Шарқда, хусусан, Исроилда олтин буюмлар, тақинчоқлардан фойдаланиш Мусо Пайғамбар давридан олдин бошланган эди. Шарқ халқларининг маданий турмуш соҳасидаги бир -бирларига таъсир этиш жараёни ўша даврлардан бошланган эди, деб айтиш мумкин. Мусо Пайғамбар ўз қавмини Мисрдан олиб чиқаётганда тилла буюмлар ва тақинчоқларни яшрин олиб кетишлари бежиз эмас эди. Маданий босқичлар тўғрисида сўз кетганда, шуни назарда тутиш керакки, тарихий давр билан маданий босқичлар бир-бирига боғлиқ ва доимо бир-бирини тўлдиради. Қуйидаги жадвал маданий босқичлар ва тарихий даврларнинг алоқаси тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилади. Мазкур маданий босқичлар Х1Х асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб европалик Габриэль Мартилье, Анри Бреаль, Эдгар Пьет каби олимлар томонидан ишлаб чиқилди. Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling