Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Маданият тасодифан пайдо бўлган эмас


Download 423 Kb.
bet23/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Маданият тасодифан пайдо бўлган эмас, балки у турли билимлар мажмуидан, ишонч-эътиқодлардан, санъатнинг барча кўринишларидан, жамиятдаги ахлоқий тамойиллар, қонун - қоидалардан, урф - одатлардан ташкил топади. Шунингдек, инсон жамият аъзоси сифатида ўзлаштириб олган адолат, бурч, масъулият, тенглик, озодлик, Ватан туйғулари ҳам маданиятнинг пайдо бўлиб шаклланишига таъсир қилган. Бир сўз билан айтганда, маданият - инсониятнинг бутун фаолиятидаги тўғри йўл ва натижадир.
Маданий турмуш анча илғор шароитига етишган босқич кўпинча «цивилизация» деган ном билан ҳам юритилади. Аммо маданият ва цивилизация айнан бир-бирига тенг тушунча эмас. Маданият синфий жамиятгача бўлган даврда ҳам мавжуд эди. Цивилизация - инсонларнинг ёввойи, ибтидоий ҳаётдан қабила, миллат, халқ бўлиб бирлашуви асосида юзага келди. Кейинчалик ҳар иккаласи бир-бирини тўлдириб борди. Цивилизация кўпроқ моддий маданиятга, меҳнат қуроллари ва ишлаб чиқариш унумдорлиги, жамият ва давлатни бошқарувчи қонунлар ривожига нисбатан қўлланади: Европа цивилизацияси, антик цивилизация, христиан цивилизацияси, мусулмон цивилизацияси, Шарқ цивилизацияси ва ҳ. Маданият ва цивилизация - ўтмиш маҳсули, айни пайтда келажак учун, жамият тараққиётига хизмат қилади.
Маданият тўсатдан пайдо бўлиб қолмаган. У инсониятнинг моддий, ақлий, сиёсий, бадиий фаолияти сифатида юзага келди. Инсон ёввойи ҳаётдан цивилизациялашган ҳаётга ўтганда, маданият тараққий эта борди. Ибтидоий маданият даврини баъзи олимлар жамият даври деб ҳам атайдилар.
Инсоният маданиятни шакллантириб, ривожлантира борар экан, якка шахснинг ва бутун жамиятнинг ахлоқий тамойилларини, бахт - саодатга эришиш йўл - йўриқларини топишга интилади.
Маданият турли мамлакатларда турлича шаклда намоён бўлади. Аммо қай шаклда бўлмасин, инсон цивилизацияни тадрижий равишда ўрганиб, ўзлаштириб боришга мойилдир. Масалан, қадимги Миср, Ҳиндистон, Эрон, Юнонистон ва Римда цивилизация илк бор маданиятнинг шаклланишига ва дунё маданияти ривожига замин бўлди. Нима учун қадимийроқ Шарқ мамлакатлари эмас, айнан Юнонистон ва Рим давлатлари маданият бешиги бўлди, айнан бошқа мамлакатларда эмас, деган савол туғилади. Чунки ақлий ва бадиий тафаккур илк бор Юнонистон ва Римда шаклланди. Лекин Афлотун, Пифагор, Эпикур, Эенон, Эмпедакл ва бошқа юнон донишмандлари Миср ва Ҳиндистондаги устозлардан таълим олганлар.
Ғарб уламолари фикрича, фақат Юнон ва Рим маданияти антик маданият деб юритилади. Антик маданият билан қадимий (архаик) маданият айнан бир хил эмас. Улар орасида маълум фарқлар бор. Гарчи Шарқ маданияти юнон - рим маданиятидан қадимий бўлса ҳам, европаликлар юнон - рим маданиятини мерос қилиб олдилар ва бу маданият Европа маданияти изчиллигини таъминлагани, европаликлар учун юнон - рим жамияти ягона қадимий жамият бўлгани учун «антик» терминини қўллаганлар. Антик маданиятнинг қадимий маданиятдан яна бир фарқи - янги маданиятни, яъни Европа маданиятини юзага келтирганидир.
Антик маданиятда санъат, мифология, дин ва бошқа ижтимоий ҳодисалар илк даврда қоришиқ ҳолатдаги кўринишга эга бўлиб, биринчи марта яратилди, дунёнинг бошқа жойларида бундай маданият ҳали йўқ эди. Антик маданият деган термин ана шу биринчи марта яратилган осори атиқаларга, ёзма ва оғзаки адабиётга нисбатан қўлланади. Соддароқ қилиб айтсак, антик давр маданиятнинг «туғилиш» даври, яъни Европа маданиятини пайдо қилган даврдир. Дунёнинг бошқа ҳудудларида антик даврга оид маданий ёдгорликлар Александр Македонский юришларидан кейин пайдо бўлди. Жумладан, Ўрта Осиёдаги, хусусан, Ўзбекистон ҳудудидаги «антик санъат» ёки эллинизм маданияти деган термин айнан мил. аввал. IV-III асрлардаги ёдгорликларга нисбатан қўлланмоқда. Масалан, Юнонистондаги ҳайкалтарошликнинг қадимги Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлгани ана шу тарихий жараён билан боғланади. Ҳайкалтарошлик тасвирий ва амалий санъатни, мифологияни, фольклорни, мафкурани ифода этади. Бу даврда тафаккурда ҳам ўзгариш юз берди. Фикрлашда моддий мавжуд нарсаларга нисбатан ақлда мавжуд нарсалар ва тушунчалар асосий ўрин эгаллай бошлайди.
Антик давр одами ҳам жамики инсониятнинг ҳаёт йўлини босиб ўтган. Дунёқараш, тафаккур турли тарихий даврларда турли хил кечади. Лекин Юнонистон ва Рим маданиятини бирлаштириб турадиган кўп жиҳатлар бор. Ҳар иккала мамлакатнинг кўп сонли аҳолиси Ўрта Ер денгизи ҳавзаси атрофига ёйилиб кетган эди. Ана шу тарқоқ аҳоли Ўрта Ер денгизи маданияти деб аталган маданиятдан озиқландилар. Ҳар иккала мамлакат ҳам тош қуролларни, кейинроқ темир буюмларни ўзлаштириб олишда бир хил сурат билан бордилар. Уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва ижтимоий тузилиши, ақлий тараққиёти ҳам жуда яқин эди.
Аммо Юнонистон ва Рим маданияти бора - бора кескин ажралиб, ҳар бири ўз йўлидан кетди, мустақил, бир - бирини такрорламайдиган оқимни шакллантирдилар. Юнонистон асосан, Эрон, Кичик Осиё, Африка ва Олд Осиё халқлари маданияти билан узвий алоқага киришди. Ўрта Осиё мисолида ҳам бу жараённи кузатиш мумкин.
Александр Македонский (Искандар) Эрон салтанатини, буюк Аҳмонийлар сулоласини босиб олгандан кейин (мил. авал. 330 - 327 й.) Юнон ва Рим бадиий маданияти Ўрта Осиёнинг азалий маданиятига кучли таъсир этди. Ўзбекистон заминида антик бадиий маданиятнинг энг гуллаган даври - мил. авал. 3 мил. - 3 асрлардир1.
Рим маданияти эса қадимий Европа билан муносабатни мустаҳкамлади. Византия маданиятида милоднинг IV - ХV асрларида антик Рим маданияти изларини кўриш мумкин. IV - VI асрларда Византия юксак иқтисодиёти, кўркам, ҳашаматли саройлари ва ибодатхоналари билан шуҳрат қозонди. Бу даврда Византия усталари ясаган буюмлар кўп мамлакатларда шуҳрат қозонди. Ҳар бир шаҳарнинг ўз театри, цирки, кўп қаватли уйлари, режали доирасимон майдонлари, кенг кўчалари бор эди.
Архаик, яъни қадимий маданият тушунчаси нейтрал маънода ишлатилади. Шунингдек, бир ҳудуддаги қадимий маданиятга оид ашёлар бошқа ҳудудда такрорланиши мумкин ёки шунга ўхшаш ҳодиса юз бериши мумкин.
Умуман олганда, архаик маданият инсониятнинг илк даврдаги маиший ва маънавий ҳаёти тарзини бизгача етказиб келган ақлий тафаккур маҳсулидир.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling