Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet31/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Қадимги Юнонистон маданияти
Қадимги Юнонистон маданияти тарихи беш даврга бўлиб ўрганилади:
1. Эгей ёки Крит-микен даври (мил.ол. III-II минг йилликлар) маданияти.
2. Гомер даври (мил.ол. ХI-IХ асрлар) маданияти.
3. Архаик давр (мил.ол. VIII-VI асрлар) маданияти.
4. Классик давр (мил. ол. V-IV асрлар) маданияти.
5. Эллинистик давр (мил.ол.1V асрнинг II ярми - мил. ол. I асрнинг ўртаси) маданияти.
Крит-микен даври энг қадимги цивилизация даври деб ҳам юритилади. Бундан ташқари, дастлабки уч давр кўпинча классик давргача бўлган давр деган умумий ном билан айтилади. Бундай ҳолда Юнонистон маданияти учта асосий даврга бўлинади: классик давргача бўлган давр, классик давр, эллинстик давр.
Эгей ёки Крит-Микен даври
ХIХ асрнинг 70 - йилларида немис археологи Шлиман Эгей денгизи қирғоқларида қазув ишлари олиб борди. Қазув натижасида еттита шаҳарни аниқлади. Шхарлардан бирида Шлиман олтин хазинасини топди. Бу хазина мил. ол. III минг йилликда яшаган шоҳга тегишли бўлган экан. Бу шоҳ ҳақида Гомер «Илиада» достонида шундай ёзган эди:
Муқаддас Троя ҳалок бўлар,
Приамнинг найзабардор халқи
Троя билан ҳалоқатга учрар.
Приам шаҳри олтин хазина эгаси бўлган шоҳдан минг йил кейин барпо бўлган эди.
Троядан учинчи минг йилликнинг ўрталарига оид археологик қатламлар топилган. Шлиман бу шаҳардан катта қабр ҳам топди. Қабрга Шарқона кўринишда, олтин билан безатилган либослар кийган эркак ва аёлнинг жасадлари дафн қилинган. Қабрда қурол ҳам бор эди. Антик санъатдан енгсиз узун кийим (хитон) маълум эдию аммо Шарқона либослар ҳали учрамаган эди. Бу топилмалардан, Юнонистонда бошқа халқ маданияти ҳам бўлган, деган хулоса келиб чиқади. Троядан Яна қалъа, сарой, қабрлар ҳам топилган. Бу сингари осори атиқалар Микендан ва Юнонистоннинг бошқа шаҳарларидан илгари ҳам топилган эди.
Юнонистон маданияти-узоқ тараққиёт маҳсули бўлиб, Шарқ мамлакатлари Билан Эгей денгизи бўйларида жойлашган юнон қабилалари билан Болқон ярим оролларининг жануби, Крит ороллари ва бошқа Эгей денгизи ороллари, Эгей денгизининг Осиё қисми ўзаро муносабатлари натижасида пайдо булган. Бу жойлар Микен давлатлари деб ном олган. Иккинчи минг йиллик охирида Микен давлатлари Болқон ярим оролининг шимолидан бу ерга келиб ўрнашган ва бу ердаги қабилаларга қариндош бўлган юнон қабилалари томонидан тор-мор қилинди.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling