Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet33/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Классик давр
Бу давр Перикл, Суқрот, Афлотун, Арасту, Демокрит, Эсхил, Софокл, Эврипид ва бошқа қатор алломаларнинг номлари билан боғлиқ. Бу даврда ҳайкалтарошлик ривожланиб, ҳайкалларнинг турли шакллари ва турлари яратилди. Мармар билан бирга бронзадан фойдаланиладиган бўлди.
Мил.ол. V асрда юнон жамиятининг маданий мезонлари шакллана бошлади. Овқат ва ичимликларда мўътадиллик, ахлоқда тийиқлик, ҳақиқатгўйлик, ўз сўзига содиқлик, ишда ҳалоллик, жисмоний бардошлилик ва бошқа қатор ахлоқий мезонларга кўра жамият одамларга баҳо берган. Инсонга ҳурмат шу тариқа шакллана бошлади. Спорт ривожланди, айниқса, болаларни соғлом тарбиялашга юнонлар куннинг кўп қисмини уйдан ташқарида - спорт залларида, стадионларда ўтказардилар. Шаҳар марказидаги бозор майдони одамлар ҳар куни йиғиладиган жой эди. Ҳамма янгиликларни улар шу ерда эшитганлар, Қолаверса, одамлар бу ерда бир-бирлари билан учрашиб, шахсий ишларини битирганлар.
Фидий, Мерон, Поликлет ва бошқалар классик давр ҳайкалтарошлигига асос солдилар. Рассомчиликда Полигнопа (V аср бошлари) ва Аполлодора (V асрнинг иккинчи ярми) янгича усулларни, сюжетларни олиб кирдилар. Классик давр адабиётида трагедия ва комедия жанри пайдо бўлди. Эсхил (мил.ол. 525-456), Софокл (тахминан мил.ол. 496-406) ва Эврипид (мил.ол.485-406) трагедия жанрига асос солдилар. Трагедия Дионис шарафига ўтказиладиган маросимлардан келиб чиққан. Комедия ҳам Дионис шарафига айтилган сатирик қўшиқ ва рақслардан пайдо бўлди. Шу тариқа Юнонистонда драматик театр пайдо бўлди.
Милоддан олдинги V аср ажойиб архитектура иншоотларига бой. Жамоат бинолари сифатида ибодатхона кўп қурилган эди. IV асрда Юнонистонда иқтисодий ва сиёсий таназзул кузатилади. Аммо маданиятнинг турли соҳалари ривожланиб бораверди. Антик фалсафа айни шу пайтда юксак чўққига етди. Учта файласуф - Суқрот, Афлотун ва Арасту антик фалсафани яратдилар.
Эллинистик давр
Александр Македонский босиб олган ерларда юнон маданияти тарқалган давр алоҳида босқич ҳисобланади. Бу даврдаги маданият эллинизим маданияти дейилади. Юнон ва маҳаллий маданиятнинг алоқалари ягона эллинистик маданият пайдо бўлишига ёрдам берди. Александр Македонский империяси йиқилгандан кейин ҳам алоҳида мустақил давлатларда эллинистик маданият сақланиб қолаверди (Миср, Салавкийлар давлати, Пергам давлати, Бақтрия, Понтий шоҳлиги ва б.).
Бу даврда илмий билимлар тараққий қилди. Архимед (тахминан мил.ол. 287-212), Эвклид (тахминан 365-300), Аристарх Самосский (мил.ол.320-250)ларнинг кашфиётлари юзага келди. Илмий билимларнинг тараққиёти йиғилган ахборотларни системалаштиришни ва сақлашни талаб қиларди. Бир қатор шаҳарларда кутубхоналар барпо қилинди. Улардан энг каттаси -Александрияда ва Пергамда эди. Филологиянинг грамматика, матн танқиди, адабий танқид соҳалари ривожланди.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling