Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet27/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Китоб ва китобатчилик. Китоб маданий тараққиётнинг илк босқичида юзага келган бадиий ва илмий тафаккур маҳсулидир. Китобнинг илк кўринишини бугунги китоб шаклида тасаввур қилиб бўлмайди.
Китоб яратиш узоқ тарихга эга. Ёзиш учун энг қадимги материалдан бири тош бўлиб, ёзув асбоби сифатида тош пичоқ ишлатилган. Библияда - «Чиқиш» китобида Ўнта Амр тўғрисидаги ҳикоя бор. Бу ҳикояда биринчи марта тошга ўйиб ёзилган илк ёзув тўғрисидаги маълумот учрайди. Аммо бу китоб қачон ёзилгани тўғрисида маълумотга эга эмасмиз.
Лой тахтачалар. Бизга етиб келган китоб намуналари шумерлар яратган «лой китоблар»дир. Бу китоблар милоддан олдинги тўртинчи минг йиллик ўрталарига оиддир. Шумерларнинг миххати Яқин Шарқ ва Кичик Осиё мамлакатларида кенг тарқалган.
ХIХ аср охирида америкалик олимлар қадимги шумерларнинг Ниппур шаҳридан миххатда битилган бир неча мингта лавҳа топганлар. Ниппур тахтачалари 62 хонага жойлаштирилган экан. Бу кутубхона кутилмаган кашфиёт бўлди. Аммо кутубхона олимларни ташвишга солиб қўйди. Чунки лавҳалар - тахтачаларнинг уваланиб кетиш хавфи бор эди. Тахтачаларни зах ердан чиқариб олиб, қуёшда қуритдилар, кейин оловда пиширдилар.
Олимлар шумер кутубхоналарини фан тармоқларига ажратиб тасниф қилдилар. Биринчи тури - қишлоқ хўжалигига оид эди. Иккинчи тури - мактабга тегишли матнлар (мактаб ўқувчилари учун дафтар вазифасини бажарган тахтачалар). Бир қисм матнлар шоҳ саройи хўжалигига оид ҳужжатлар бўлиб, кемани тузатишга юборилган қуллар миқдори тўғрисида. Бир қисм китоблар - математика, тарих фанларига алоқадор эди. Шумер математиклари теоремаларни исботлашни билганлар. Масалан, тахтачаларнинг бирида учбурчак исботланган бўлса, иккинчисида - фанда Эвклид назарияси номи билан маълум бўлган назария исботланган. Шунингдек, дори тайёрлашга оид рецепт ёзилган тахтачалар ҳам топилган. Дори тайёрлашда ишлатиладиган ўсимликлар, ҳайвонлар турлари ва аъзолари, минерал моддаларни ёзиб қолдирганлар.
Қадимги шумерларнинг миф ва афсоналарини, мақол ва маталларини ўз ичига олган кўплаб тахтачалар ҳам бор. Масалан, «Гилгамиш» достони шулар жумласидандир. Библиядаги «Тўфон» афсонаси ҳам аслида «Гилгамиш» достонида бор эканини олимлар исботлаганлар.
Немис мусиқашуноси К. Закс шумер тахтачалари билан қизиқиб қолди. Унда шумерларнинг «Инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақида»ги ривоят билан бирга, «мусиқа ёзуви» деб ҳисобланадиган миххат белгилари мавжуд экан. Олимнинг фикрига кўра, бу тахтачада арфа учун куй ёзилган бўлиб, ривоят мусиқа жўрлигида ижро ўқилган.
Оссурия подшоҳи Ашшурбаннипалнинг кутухонаси қадимий замонлардан қолган ноёб ёдгорликдир. У ўзи тўғрисида шундай ёзади: «Мен, Ашшурбаннипал, Нобу донолигига эришдим, жамики хаттотлик санъатини ўргандим, барча усталарнинг барча билимларини ўзлаштирдим. Камон отишни, от ва жанг аравасида юришни ўргандим, жилов тутишни билдим... Донишманд Адапнинг ҳунарини ўрганиб, хат ёзиш санъатининг яширин сирларини очдим, мен илоҳий ва заминий кошоналар ҳақида ўқиб, улар хусусида фикр юритдим. Мен хаттотларнинг мажлисида қатнашдим... Мен тезда тушуниш қийин бўлган кўпайтириш ва тақсимлашдек мураккаб масалаларни ечдим».
Бу парча, ҳақиқатан ҳам, Ашшурбаннипалнинг ўз қўли билан иккита сопол тахтачага ёзилган. Бу шоҳ бундан икки ярим минг йил муқаддам Оссурия пойтахти Найнавода бениҳоя кўп китоб тўплади. Ашшурбаннипал хаттотларини турли мамлакатларга юборди. Хаттотлар қадимий китобларни қидириб, нусха кўчирдилар. Китобларнинг кўпида нусханинг аслиятга тўғрилигини исботловчи дастхат бор эди: «Қадимий китоб аслидан кўчирилгани тўғри ва солиштирилган». Баъзи аслият намуналари жуда қадимий бўлганлиги сабабли айрим белгилари ўчиб кетган тақдирда ҳатто «ўчиб кетган», «билмайман», деб белги қўйган.
Найнавонинг тақдири маълум: Бобил ва Мидиянинг бирлашган қўшинлари шаҳарни ер билан яксон қилиб, шаҳарга ўт қўйди. Шаҳарда бир неча кун давомида аланга кўтарилиб турди, ўлганларнинг ҳисоби чексиз эди. Шаҳар ўрнида саҳро пайдо бўлди.
Ўтган аср ўрталарида инглиз археологи О.Лэйард Найнаво харобалари ўрнида археологик қазув ишлари олиб борди. Ҳашаматли саройлар, эҳромлар Бобил халқининг юксак маданиятидан дарак берарди. О.Лэйард ва унинг садоқатли шогирди О.Рассам сарой ертўласидан ёнғиндан омон қолган китобларни топдилар. Тахтачалар ертўлага ағнаб ёнғиндан омон қолган экан. Тахтача-китоблар қутиларга жойланиб, Лондонга жўнатилди.
Бу китобларни ўрганиб чиқиш учун кўп меҳнат талаб қилинди. Бу ишга турли мамлакат олимлар қўшилдилар.
Маълум бўлишича, бу ерда бир неча тилларда ҳар хил адабиётлар сақланиб қолган эди (жумладан, шумер тилида ҳам): астрономик кузатувлар натижаси ва табобат ҳақидаги рисола, Оссурия подшоҳларининг солномалари, диний мазмундаги китоблар, мифлар ва ҳ.лар. Халқ оғзаки ижоди намуналарини ўз ичига олган «Қалбни ларзага соладиган мунгли қўшиқ» ҳам диққатга сазовор эди. Бу китобда ёлғизлик туфайли оғир мусибатни бошидан кечирган одамнинг қайғули кечинмалари, ҳиссиётлари куйланган.
Бобилликлар ёзув учун юпқа тўртбурчак лой тахтачалардан фойдаланганлар. Сўзларни уч қиррали усулда юмшоқ лой юзасига ўйиб ёзганлар. Кейин тахтачаларни қуёшда қуритганлар. Археологлар бундай лой тахтачалар «кутубхона»ларини топганлар.
Ҳозирги Туркия ва Суриянинг шимолида қадимда Хет халқи яшаган. Ўтган асрнинг бошларида (1907 йили) немис олими Г. Винклер Бўғозкўлдан олиб борилган қазилма вақтида 10 мингдан ортиқ сопол тахтачаларни топди. Тахтачалар бобил тилида ёзилган эди. Бу тахтачалар Хет давлати ҳудудидан топилди. Айниқса, фиръавн Рамсес 11 нинг Хет шоҳига ёзган мактуби жиддий воқеа бўлди. Тахтачада Миср ва Хет давлатлари ўртасидаги шартнома ҳақида сўз юритилган эди.
Хет китоблари диний ақидалар, математика, ҳуқуқшунослик, тарих ва бошқа фан соҳаларига оид эди.
Кўпинча синган идиш парчаларига, сополларга эсдалик учун белгилар қўйганлар, ҳисоб-китобларни ёзиб борганлар. Ҳатто харид қилинадиган нарсалар рўйхатини тузганлар.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling