Махкамова нодира улфатовна
Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш технологияси ва методлари
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сабаб
Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш технологияси ва методлари
Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг педагогик технологияси – мақсадга йўналтирилган жараённи ўз ичига олувчи ташқи (объектив предметли) ва ички (субъектив психологик) компонентлар: мотив – мақсад – вазифа – фаолият – назорат – натижа = рефлексиядир. Унинг ҳар қандай кўриниши ижодий жараён бўлиб бунда фаоллик, мустақиллик, шахс эркинлиги ва шахснинг ўзига хос такрорланмаслигини акс эттиради. В.В. Давидовнинг уқтиришича [68, 240] фаолиятнинг муҳим хусусияти шундан иборатки у аниқ ва ноаниқ предметли характерга эгадир. Унинг компонентлари у ёки бу предмет мазмунини акс эттиради. Фаолиятнинг ўзи эса маълум моддий ёки маънавий маҳсулотни ижодий яратишга йўналтирилади. ИФМ – бу тафаккур тури нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак маънавий маҳсулот бўлиб унинг асосида моддий маҳсулот яратилади. ИФМни шакллантиришда белгиланган мақсадга эришиш қуйидаги жараёнларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Сабаб-моҳиятли жараён. Ҳар қандай технологиянинг асосида педагогик таьлим жараёнининг фаол иштирокчилари бўлган объект ва субъект сифатида педагог ва бўлажак ўқитувчининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги ётади. Мазкур ҳамкорлик педагогик муаммони самарали ҳал қилиш шарти ҳисобланади. Сабаб-моҳият инсонни ҳаракатга келтирувчи муҳим омилдир. Уни биз фаолият жараёнининг энергияси сифатида ҳам, ёқилғиси сифатида кўришимиз мумкин. Сабаб-моҳият ички (ботиний) омил сифатида (масалан, юқори малакали мутахассис бўлишга интилиш, ёки кимгадир ўзининг “мен”ини исботлашга интилиш) ҳам бўлиши мумкин. Ташқи (зоҳирий) сабаб-моҳият эса шароит, устозлар, ота-она, дўстлар, танишлар, сифатида бўлиб айниқса ота-она томонидан ўзларининг касбларини фарзандига ўргатишга, бирор бир касбни эгаллашга туртки бериш, ёки устоз томонидан касбнинг энг нозик томонларини ўрганишга даъват этиш сифатида бўлишиши мумкин. Ташқи сабаблар рағбат деб аталади. Педагогик таьлим шароитида бўлажак ўкитувчиларида ИФМни шакллантириш сабаб-моҳиятсиз асосга эга бўлмайди. Исботлаш, тушунтириш, кўрсатиш, ИФМни шакллантириш зарурий эҳтиёж эканлигини уқтириш учун авваламбор уларни асослаш керак бўлади. Бу ҳар доим ҳам осон кечавермайди. Бўлажак ўқитувчиларда ўз-ўзларини самарали ривожлантиришни таъминлашга қаратилган янги билим олишга эҳтиёж, қизиқишларини шакллантириш, улардаги қобилиятни аниқлаш, уларнинг кучли томонларини шакллантириш – ИФМни шакллантириш жараёнининг бошланиши ҳисобланади. Мазкур жараён бўлажак ўқитувчилар гуруҳига ва ҳар бир бўлажак шахсига ўқитувчига йўналтирилган бўлиши лозим. Мазкур ташкилий жиҳат гуруҳ бўлажак ўқитувчиларининг умумий руҳиятига таъсир кўрсатади. Булар сирасига шеърхонлик, адабий кечалар, бадиий сўз, слайдлар, мусиқа сингариларни киритиш мумкин. Умумий коммуникативликни юзага чиқариш учун ахборотдан ундашга ўтишни таъминлаши лозим. Ахборот қуйидагича кўринишлар орқали ўз аксини топади: алоҳида мавзудаги ахборот, ҳикоя қилиш, эълон, санаб ўтиш, луқма ташлаш, жавоб, хабар етказиш, маълумот бериш сингарилар. Ундашнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: буйруқ бериш, талаб қилиш, огоҳлантириш, хавф солиш, таъқиқлаш, чақириқ, таклиф, умумий сафарбарлик, илтимос, илтижо қилиш сингарилардир. Педагог учун мазкур аниқлашлар шакллантириш жараёнига тайёргарлик ҳолатини билиб олиш учун лозим бўлади. Бу босқич ҳамкорликнинг коммуникатив таркибини прогнозли моделлаштириш босқичи бўлиб муайян ҳолат, ўқувчининг индивидуаллиги , бўлажак ўқитувчиларга хос хусусиятларига мувофиқ келадиган педагогик вазифаларни акс эттирувчи ўзига хос тадбирларни режалаштириш ҳамдир. Шу ердан ИФМни шакллантириш мақсадини белгилашда унинг ривожланиш даражасининг у ёки бу хусусиятларидан келиб чиқувчи ҳаракатланиш жараёни бошланади. Ушбу босқичнинг натижаси сифатида ИФМни шакллантириш эҳтиёжи юзага келади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling