Махкамова нодира улфатовна


Педагогик таълим фанларини ўқитиш жараёнида талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш бўйича олиб борилган тажриба-синов ишлари ва натижалари


Download 0.88 Mb.
bet23/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

3.2. Педагогик таълим фанларини ўқитиш жараёнида талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш бўйича олиб борилган тажриба-синов ишлари ва натижалари

Тадқиқотимизнинг асосий мақсаддан келиб чиқиб педагогик таълим жараёнида талабаларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг технологик жараёнини барча таълим-тарбиявий, услубий қирраларини уч интегратив босқичга бўлиб чиқдик. Мазкур босқичлар талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг педагогик тизими асосини ташкил этади.


Биринчи босқич (Асословчи босқич). Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш асосида эркин фикрлиликнинг умуммаданий савиясига эга бўлганлик даражаси. Бу босқичда талабанинг ижодий фикрлашини шакллантиришга қаратилган тадбирлар, тарбиявий восита ва усуллар орқали шахсий ҳаётий позицияси шакклантирилади. Маҳаллий ва ижтимоий институтлар фаолиятида иштирок этишга тайёр бўлишга педагогик тайёрлантирилади. Давлат ва жамият қурилиши масалалари ва улардаги глобал муаммолар ҳамда юзага келаётган тенденцияларни фарқлай олиш ва тушуна олиш, ўз муносабатини билдира олиш кўникмалари ривожлантирилади.
Умуммаданий савия махсус йўналтирилган тарбиявий тадбирлар, халқимизнинг маданий меросидан чуқур бохабар қилиш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бу босқич ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш жараёнининг асосини ташкил этади. Миллий ва умуммиллий қадриятларнинг, замонавий ахборот оқимлари ва тенденциялари фарқига бора олиши, улардан оқилона ва ўз ўрнида фойдалана олиш қобилияти ривожлантирилади.
Иккинчи босқичда (шакллантирувчи босқич) талабанинг ички дунёси, дунёқараши, яъни, унинг воқеликда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатларда тўғри хулосага кела олиши ва оқилона қарор қабул қилиш орқали фикрини ижоий билдириш воситасида тафаккурини ривожлантириш орқали мустаҳкам иродали, жамият ўзгаришларига таҳлилий, танқидий ёндошиш билан ўз ижодий фикрлаш маданияти билан боғлиқ ҳолда кўра олиш қобилиятларини рўёбга чиқариш кўмаклашилади. Бунда умуминсоний қадриятларни тўғри тушуниш ва уларни эгаллашига шароит яратилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling