Махкамова нодира улфатовна
Бoлажак oқитувчиларни ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш тамойиллари ва мақсадлари
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
5 - расм. Педагогик таьлим жараёнида бoлажак ўқитувчиларини ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш тамойиллари ва мақсадлари Бoлажак oқитувчиларни эркин фикрлашга қаратилган педагогик таълим фанлари дарсларида янги усул ва услублардан самарали фойдаланиш ўқитувчи ва улар муносабатини мувофиқлаштиришга ёрдам бериши маълум бўлди. Ўқитиш жараёнида бoлажак ўқитувчи ўртоқлари билан, ўқитувчи билан мулоқотда бўлади. Бу мулоқот одатдаги фикр олишувдан фарқли бўлиб, дарсда бирор вазифани бажариш билан боғлиқ сўраш, фикр билдириш ва бошқалар фикрини тасдиқ ёки инкор этишдан иборатдир. Бу эса ўз навбатида ёшларнинг ақлий ва нутқий жиҳатдан ўсишига ёрдам беради. Педагогик таьлим жараёнига оид ўқув дастурларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бoлажак oкитувчиларда ижодий филрлаш маданиятини ривожлантиришда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш лозим: Фанларнинг ўқув-услубий таъминоти. Ўқитишда идмий-тадқиқот методлари. Ижтимоий-иқтисодий омиллар. Яхлит педагогик жараённинг узвийлиги. Дарс моделининг таркибий тузилиши. Педагогик таьлим жараёнида замонавий тенденцияларни ҳисобга олиш. Таълим жараёнида информацион технологиялар ўрни. Янги Ўзбекистон шароитида педагогик таьлимга янгича ёндошув. Бўлажак ўқитувчилар эгаллаши лозим бўлган кўникма ва малакалар эса қуйидагича ифодаланган: Мулоҳаза қила олиш, мушоҳада юрита олиш, таҳлил қила олиш, синтезлаш, баҳолаш, нуқтаи назарини баён қила олиш, oз фикрига ишонтира олиш, прогнозлаштира олиш, баҳслашиш маданиятига эга бўлиш, тўғри хулосага кела олиш. Демак, бундан кўринадики, бoлажак ўқитувчидан кенг қамровли кўникма ва малакаларни эгаллаш талаб қилинади. Бунда янги педагогик технология ва янгича ўқитиш услубларидан, дидактик воситалар таркибидаги кирувчи ўйин-дарслардан фойдаланиш ҳам ўз ижобий самарасини беради. Шу мақсаддан келиб чиқиб педагогик таълим фанлари дарсларида билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришга имкон берувчи дидактик ўйинларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Педагогик таьлим жараёнида дарсдан ташқари тадбирларда турли кечалар, ўқитиш усуллари ва услублардан фойдаланиш тажрибаси кенг ёйилган бўлса, сўнгги йилларда умумтаълим фанлари дарсларида ўйин элементларидан фойдаланиш тажрибаси анча оммалашди. Бу дарсларга эътиборнинг ортиб боришига асосий сабаб ўқувчиларга ижодий муҳитининг яратилиб берилиши натижасида уларнинг дарсда ўзларини эркин тутишларини ва яхши ўзлаштиришларини таъминлашдир. Ўз вазифасига ижодий ёндошадиган ўқитувчи таълим ва тарбиянинг самарали ва қулай омиллари асосида фаолиятини ташкил этади. Oкитувчи дарс жараёнида савол-жавоб, аклий хукум каби жараёнларни қўллаш асосида тажриба орттирилади, турли савол-жавоблар, ҳозиржавоблик, тез фикр юритиш, ўз фикрини эркин билдириш каби дарс жараёнида амалга ошириради . Дарсдан ташқари тадбирлар, турли викториналар, қизиқарли ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ҳикоялар ва ҳатто саҳна кoринишларини ташкил этади. Педагогик таьлим фанлари дарсларида ва дарсдан ташқарида дидактик воситалардан фойдаланиш орқали дарслар самарадорлигини таъминлашда фаол иштирок этади лекин, баьзибир ўқитувчилар дарсда дидактик воситалардан фойдаланиш технологиясини ҳамда унинг аҳамиятини тушунмайдилар. Oқитувчилар билан уюштирилган суҳбатлар, сўров натижалари таҳлили ва машғулотларни кузатиш натижасида шу нарса маьлум бoладики, уларнинг дидактик тайёргарлик даражаси талабга жавоб бермаслиги холатлари хам мавжуд. Кузатишлардан маълум бўлдики, ҳаётий масалаларга бағишланган дидактик воситалар бoлажак ўқитувчиларни ўз билимларидан ҳаётда фойдаланишга, билим ва малакаларини турмушга татбиқ этишга, турли ҳолатларга мослашишга ўргатди. Бундан ташқари бoлажак ўқитувчиларни ижодкорликка, мулоҳазакорликка, жамоатда ўзини тутиш ва муаммони биргаликда ҳал қилиш жараёнига тайёрлайди. Шундай қилиб, педагогик таълим дарсларида таълим-тарбия воситаларида биринчи босқич бoлажак ўқитувчилари учун қуйидаги дарс турларини белгилаш имконини берди. Булар: муаммоли ўқитиш дарслари, ақлий ҳужум, адабий-бадиий композиция, диспут-дарслар, мунозара-дарслар, заковат дарси, конференция дарси, эркин-фикрлаш дарслари, кластер, кичик гуруҳларда ишлаш, тақдимот дарслари, ноанъанавий дарслари ва ҳоказо. Бу дарсларда гуруҳ бoлажак ўқитувчилари тўла иштирок этадилар. Дарс мазмуни оддийдан мураккабга қараб ривожланиб боради. Ноанъанавий дарсида тафаккур юритиш бoлажак ўқитувчилардан муҳим билимларни талаб қилади ва шу асосда нуқтаи назар ҳимоя қилинади. Педагогик таьлим фанларии ўқув дастурининг мазмуни ва мавзуларига мос равишда бoлажак oкитувчиларда ижодий фикрлашни ўрганишнинг биринчи босқичида дарс мазусига кўра тегишли адабиётлар, ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва вазифаларни аниқлаш тавсия этилди. “Парламент аъзоси” ўйини таркибига кўра турли қисмлардан ташкил топган ва мазмунига кўра анча мураккаб эмас. Ўйин иштирокчиси катталар фаолиятига тақлид қилиб депуат, спикер, дипломат, раҳбар, тарихчи, сиёсий шарҳловчи сингари вазифаларни бажардилар. Жамиятнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайдилар. Жамиятнинг инсон ҳаёти ва фаолиятига таъсири ҳақида гапириб бердилар. “Парламент аъзоси” ўйин-дарси мазмуни жамиятда ҳал қилиниши лозим бўлган бирор масалага боғлиқ бўлади. Масалан, парламент йиғилишига бағишланган бўлса, шу масалага кўпрок эътибор берилди. Агар умумий мунозара ўйини бўлса, у ҳолда жамиятнинг барча соҳалари ўрганилди. Бунинг учун депутатлар жамият ҳаётига оид ҳар томонлама билимлар бўлиши, сиёсий ибораларни билиши, жамият ҳодисаларини таърифлаб бера олиши ва ўз фикрини асослаб бериши керак. Дарслар пайтида бoлажак ўқитувчиларга тўла эркинлик берилади. Улар дарс давомида содир бўладиган турли ҳолатларини олдиндан билиб, уни ҳал этишга тайёр бўлишлари керак. Дарсларда “Ўз фикрлашни ҳимоя қилиш” сингари мунозараларда бoлажак oкитувчилар жамият муаммоларига оид ижтимоий ва иқтисодий масалаларни яни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” “Инсон эркинлиги”, “Конун устиворлиги”, “Янги Ўзбекистон тараккиёт стратегияси” каби мавзулар бoйича амалий машгулотлар ташкил этиш максадга мувофик хисобланади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling