Махкамова нодира улфатовна


Download 0.88 Mb.
bet24/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Учинчи босқичда (тасдиқловчи якуний босқич) талабаларда ҳамкорликда ишлаш кўникмалари шакллантирилди. Бу босқичда талабаларнинг ижодий фикрлаш кўникмалари баҳс-мунозара, дебатлар, ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини билдириш орқали, шунигдек тадбирлар ва йиғилишларида ўз мулоҳазаларини эркин намоён қила олиш сифатлари шакллантирилади. Айнқса, ижтимоий тармоқларда ўз фикрини ижодий билдиришда ижтимоий масъуллик ҳисси ҳамда ижтимоий фаоллик шаклланишига жиддий эътибор бериш керак бўлади. Чунки ижтимоий тармоқ жамиятнинг энг таъсирчан, жамият қалби ҳисобланади. Ижтимоий тармоқда фикр билдиришда шошма-шошарлик, ўйламасдан фикр билдириш, таҳлил ва асоссиз фикр билдириш аҳоли қатламларини ларзага солиши мумкинлигини ўқувчи яхши билиши керак.
Тажриба-синов ишлари жараёнида педагогик таълим асосида талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш мезонлари ва хусусиятлари, уларнинг мазмунини ишлаб чиқдик.
1. Жамиятда фикрга ва умуминсоний қадриятларга садоқат муносабатида бўлиш.
- миллий қадриятлар асосида фикр юритиш;
- жамиятда ижодий фикр устуворлигини чуқур ҳис қилиш ва унга амал қилиш;
- ўтмиш маданий маданий меросини асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшиш;
-жамоада ўз ўрнига эга бўлиш;
-дўст ва душманни фарқлай олиш ва дипломатик ёндошув;
-экологик билимга эга бўлиш ва унга амал қилиш.
2. Ҳар қандай шароитда ижодий фикр асосида муносабатда булиш.
- коммуникативлик маданиятига эга бўлиш;
- ижодий фикрлашда ижобий ечимга кела олиш;
- фикр билдиришда дадил бўлиш.
3. Билим ва тажрибаларга суянган ҳолда ижодий фикр юритиш.
- фикрини далил, таҳлил, синтез қилиш асосида баён қила олиш;
- фикр билдиришда текширилмаган далилдан фойдаланмаслик.;
- ғояларнинг эскириши ва янгиланиши фарқларини тушуниб етиш;
- ижодий фикрларни тушуниш ҳамда ватанидаги ва жаҳондаги тараққиётни таққослай олиш;
-ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва сабр-тоқатли бўлиш (толерантлилик).
4. Меҳнатга онгли муносабатда бўлиш.
- меҳнат қилиш, тадбиркорлик ишлари билан шуғулланиш;
- меҳнат қилмай кун кечирувчиларга муросасизлик.
- биронта меҳнат турини танлаш;
6. Ижодий фикрлашда масъулиятни англаш.
- шахсий фикри омманинг фикри эмаслигини тушуна олиши;
- айтмоқчи бўлган фикр моҳиятини тушуна олиши;
- ижобий қарор қабул қилишда масъулиятни чуқур англаш;
- салбий иллатларга қарши курашиш;
7. Ижодий фикрлашда руҳий ва ахлоқий покликкка эришиш.
- доимо покликка интилиш;
- онгли интизомга риоя қилиш;
- ахлоқий маданиятга эга бўлиш.
8. Салбий кўриниш ва ҳаракатларга қарши тура олиш иммунитетига эга бўлиш.
-жамиятда қабул қилинган урф-одатларга амал қилиш;
- “оммавий маданият”нинг миллий тарбиямизга зидлигини англаш;
- илмий дунёқарашга эга бўлиш;
- янги Ўзбекистон ғояларига ҳурматда бўлиш ва уларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшишга интилиш.
9. Билим олиш ва уни ҳаётда қўллаш малакасига эга бўлиш.
- ўз билими ва фикрига ишониш;
- ўз фикрида собитқадамлик бўлиш;
- миллий ўзлигини англаш;
- камтарлиги асосида ўрнак бўлишга интилиш.
Ушбу мезонлар бўйича талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллангантириш натижасида талабаларда эгаллаган билим ва тажрибаларига суянган ҳолда ижодий фикр юрита олиш, ўз фикрида собитқадамлик, камтарлиги асосида ўрнак бўлишга интилиш, ўз фикрини далил, таҳлил, синтез қилиш асосида баён қила олиш, илмий дунёқарашга эга бўлиш каби билимлар ривожланди. Талабалар янги Ўзбекистон ғояларига ҳурматда бўлиш ва уларни амалга оширишда фаол қатнашдилар.
Шунингдек, уларда миллий қадриятлар асосида ўтмиш маданий меросига чуқур ҳурматда бўлиш, жамиятда қонун устуворлигини чуқур ҳис қилиш ва унга амал қилиш, ўтмиш маданий маданий меросини асраб-авайлаш ва улардан фойдаланиш, жамоада ўз ўрнига эга бўлиш, дўст ва душманни фарқлай олиш, экологик билимга эга бўлиш ва унга амал қилиш, инсонлар билан муомалада юқори даражада коммуникативлик маданиятига, турмушнинг ҳар қандай ҳолатида ҳам ижодий фикрга эга бўлиш, ҳар қандай қийин шароитда ҳам ижобий ечимга кела олиш, фикр билдириш каби хусусиятлар камол топди.
Шу билан бирга талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришдаги асосий компонентларни қуйидаги расм билан изоҳладик: (7 - расм)
Биз талабаларнинг юқоридаги мезонлар бўйича эгаллаган билимларини юқори, ўрта ва қуйи даражаларга бўлиб чиқдик. Мазкур даражаларни аниқлаш қуйидаги сифатлар асосида амалга оширилди:

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling