3.Таълим самарадорлигини оширишда муаммоли таълимни қўллаш маҳорати. - Муаммоли таълим бир қанча ижобий хусусиятларга эга. У талабаларни мустақил фикрлашга ўргатади. Бу эса бугунги ахборотлар оқими даври учун ўта муҳим. Фикрлаш рефлексини ривожлантиради. Ижодкорликни ва қизиқишни ривожлантиради.
- Ўзлаштирилган билимларни пухта бўлишига ёрдам беради. Аммо бу таълимнинг бир мунча чегараланганлик томонлари ҳам йўқ деб бўлмайди. Муаммоли таълимни ташкил этиш ва ўтказиш бир мунча кўпроқ вақт талаб этади.
Фавқулотда вазият: - 1.Бухгалтерия ҳисоб-китоб сўмини текширилганда 500 000 сўм кўпроқ пул микдори чикиб колди.Ушбу вазиятни кандай килиб ечиш мумкин?
- 2.Буғдой омборида ёнғин бўлиб давлат куп миқдордаги буғдойни йўқотди, бундай иқтисодий ҳолатдан чиқиб кетиш учун қандай чораларни кўриш мақсадга мувофиқ?
Низо вазияти - 1. Фараз қилайлик. Ўзбекистон территорияси очиқ сув ҳавзасига бевосита чиқа олиш имконига эга бўлди. Бу иқтисодий ривожланишда қандай ўзгаришларни келтириб чиқаради.
- 2. Фараз қилайлик. Банк компьютерига вирус тушиб барча маълумотлар учиб кетди. Бундай ҳолатда қандай чора-тадбирларни кўриш муаммони ечимини топишга ёрдам беради.
-
Инкор вазияти: - 1. Иқтисодий жиҳатдан бўш бўлган корхона чет эллик корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб борсагина ўзининг иқтисодий шароитини тиклаб олади деган қарорни таҳлил қилинг ва ўз ечимингизни беринг.
- 2.Ўзбекистон бугунги кунда «НАТО» га аъзо булишга тайёр деган қарорни талабалар инкор этишлари лозим.
Танлаш вазияти: - 1. Бугунги кунда пулнинг қадрсизла-нишини олдини бўйича мавжуд бўлган чоралардан қайси бирини танлаш лозим.
- 2. Деҳқончиликда бугунги кунда қайси маҳсулотларни етиштириш маъқул?
Номуттаносиблик вазияти: - 1.Ўқув жараёнида ўрганган билимларимиз амалиётга тўғри келмай қолди бундай номуттаносибликнинг сабабини аниқланг.
- 2.Иқтисодий назариядан бизга маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал бўлиши керак. Ўзбекистон танлаган йўлда эса бозор муносабатларига ўтиш жараёнида давлат бош ислоҳатчи вазифасини бажаради. Мана шу номуттаносибликни таҳлил қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |