Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet264/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Оғир оқибатлар деганда, эҳтиётсизликдан баданга шикаст етказиш, ўлим ёки қурбонларнинг бўлиши, кўп миқдорда ҳарбий техниканинг ишдан чиқарилиши ва ҳоказолар тушунилади.
6. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида жанговар вазиятда ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланган.
297 - м о д д а. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи
бўлган қурол-яроғ, шунингдек, модда
ва буюмлар билан муомалада бўлиш
қоидаларини бузиш
Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, ўқ-дори, портловчи, радиоактив ёки бошқа модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки беш йилгача озодлик­дан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ши­каст етказилишига;
б) оғир шикаст етказилишига;
в) одам ўлишига сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
1. Шарҳланаётган модданинг ижтимоий хавфлилиги шун­даки, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, бошқа моддалар ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш, “одамларнинг ўлими ва уларга шикаст етказилишига, ҳарбий мулкнинг йўқ бўлишига, ҳарбий тадбирларнинг барбод бўлиши ва бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин”[447].
2. Қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи, радиоактив ва бошқа мод­да­лар билан муомала қилишнинг белгиланган тартибини таъмин­лай­диган ижтимоий муносабатлар жиноят объекти бўлиши мум­кин.
Атрофдагилар учун катта хавф туғдирадиган бундай моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш тартиби ҳарбий уставларда ва бошқа норматив ҳужжатлар (фармойишлар, йўриқномалар, турли хил қуроллардан отиш курслари, қўлланмалари ва ҳоказолар) во­ситасида тартибга солинади. Муомала қилиш қоидалари қурол-яроғ, белгиланган буюмлар ва моддалардан фойдаланишнинг хавфсиз шартларини таъминловчи ҳарбий бошқарув органлари томонидан чиқариладиган норматив ҳужжатларда қайд этилиши мумкин.
3. Шарҳланаётган моддада кўрсатилган буюмлар билан муо­мала қилиш тартиби бузилганида, ЖК 297-моддасида назарда ту­тилган қилмиш жиноятни ташкил қилади. Улардан айримлари аниқлаштирилган: қурол-яроғ, ўқ-дори, радиоактив материаллар, портловчи моддалар. Бошқалари умумлаштирилган: атрофдаги­лар учун катта хавф туғдирувчи бошқа модда ва буюмлар.
Қурол – жонли кучни йўқ қилиш учун махсус яратилган тех­ник восита.
ЖК 297-моддаси диспозицияси фақат ўқотар қуролни (писто­лет, автомат, гранатомёт, артиллерия ва ракета қуроллари ва ҳо­казоларни) ўз ичига олиб, совуқ қуролларни бу гуруҳдан истисно қилади. Қурол-яроғ заводда тайёрланган ва ҳарбий қисм у билан қуролланган бўлиши лозим. Қўлда ясалган ўқотар қуроллар ЖК 297-моддасида назарда тутилган қуролга кирмайди[448].
Шуни таъкидлаш жоизки, қурол-яроғ жанговар вазиятлар учун мўлжалланган бўлиши лозим. Жанг олиб бориш учун мўлжалланмаган силлиқ стволли ов милтиқлари, қурилиш, сиг­нал, старт берадиган пистолетлар шарҳланаётган модда буюмла­рига киритилмайди. Айрим спорт милтиқлари ва пистолетлари жароҳатловчи хусусиятларига кўра қуролга тенглаштирилиши мумкин.
Ўқ-дорилар – нишонни уриш учун мўлжалланган ва ёрувчи, отилувчи, пиротехник ёки уриб тушурувчи зарядга ёки уларнинг аралашмасига эга бўлган, техник мослама, қурол-яроғ буюмлари ва отилувчи аслаҳа. Уларга қуйидагилар киритилади: жанговар патронлар, снарядлар, гаранаталар, ракеталар ва бошқалар. Ёр­дамчи ўқ-дорилар (масалан, ўқсиз ёки ўқув патронлари, кўргазма снарядлари ёки гранаталар ва ҳоказолар) жиноят предмети бўла олмайди[449].
Ўқ-дорилар жанговар вазиятда қўллаш учун яроқли бўлиши шарт эмас, чунки ишдан чиққанлиги сабабли яроқсиз бўлиб қол­ган ўқ-дорилар кўпроқ хавф туғдиради.
Портловчи моддалар – ташқи таъсир остида (уриш, ёқиш, зарба, ўзидан ўзи ёниш) оқибатида тез химик ўзгаришларга ки­рувчи модда ва буюмлар бўлиб, бу химик ўзгаришлар натижасида улоқтириш ёки вайрон қилиш кучига эга бўлган кўп миқдорда иссиқлик ва қизиган газ пайдо бўлади ва ажралиб чиқади[450]. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: муомала қилишда хавф туғди­рувчи асосий портловчи модда – симобли модда, қўрғошин, тет­разен ва ҳоказоларни ҳаракатга тушириш учун хизмат қилувчи моддалар; парчаловчи моддалар – вайрон қилувчи асосий порт­ловчи модда, одатда, тротил ва унинг эритмалари; отувчи модда­лар – турли порохлар. Портловчи моддаларга кирувчи, бироқ жанговар вазиятлар учун мўлжалланмаган айрим пиротехник тар­киблар атрофдагилар учун катта хавф туғдирмайди, шунинг учун шарҳланаётган модданинг предметлари таркибига киритилмайди. Булар ёритиш, расмга тушириш, сигнализация, имитация учун қўлланиладиган порох таркибларидир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling