Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet267/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳарбий машиналардан фойдаланиш деганда, уларни ўз ўрнида ишлатиш ва уларга зарур техникавий хизмат кўрсатиш ту­шунилади. Машиналардан фойдаланиш агрегатлар, тизимлар ва ме­ханизмларнинг бир маромда ишлашини таъминлайдиган тех­никавий нормалар ва қоидаларга риоя қилишни, шунингдек, ҳар хил шароит­ларда хавфсизлик талабларини бажаришни билди­ради.
Фойдаланиш қоидаларини бузиш деб, уларни ўз ўрнида ишла­тиш ва уларга зарур техникавий хизмат кўрсатиш қоидала­рининг бузилишига айтилади, буларга техник носоз машинанинг рейсга чиқиши, рухсати йўқ шахсларни бошқаришга қўйиш, ҳай­довчининг нотўғри ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслик (масалан, машина старшийси вазифасини бажарувчи шахс) ва ҳоказолар киради.
4. Шарҳланаётган жиноят бошқариш ёки фойдаланиш қоида­лари бузилиши натижасида бир киши баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади (Баданга ўртача оғир ва оғир шикаст етказиш тушунча­лари тўғрисида ЖК 104 ва 105-моддалари шарҳига қаранг). Соғлиққа шикаст етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинади ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар бўйича қўшимча квалификация қилинишни талаб қилмайди[455].
5. Субъектив томондан машинани бошқариш ёки фойдала­ниш қоидаларини бузиш қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир эти­лиши мумкин. Келиб чиққан оқибатларга нисбатан айбдор эҳти­ётсиз муносабатда бўлади.
Агар жиноятни содир этишда оқибатга нисбатан қасд муносабати бўлса, у ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши жиноятлар тўғрисидаги тегишли моддалар бўйича квалификация қилинади (мулкка шикаст етка­зиш ЖК 298-моддаси 3-қисми “бошқа оғир оқибатлар” белгиси билан қамраб олинади – шарҳга қаранг).
6. Жиноят субъекти жанговар, махсус ёки транспорт маши­насини бошқариш учун масъул ёки бевосита бошқараётган ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.
Бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тор­тиш учун ҳайдовчи штат бўйича ҳайдовчи бўлиш-бўлмаслиги ёки машинани бошқара олиш-олмаслигининг аҳамияти йўқ.
Ҳарбий машиналардан фойдаланиш қоидаларини бузиш субъ­екти зиммасига машиналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш вазифаси махсус юклатилган ҳарбий хизматчи: ҳайдовчилар ҳар­бий хизматга кўра бўйсунувчи бошлиқлар, машина старшийлари, КТП бўйича навбатчилар ҳам бўлиши мумкин.
Мажбуриятларини бузувчи машина бошлиғи ҳара­катлари жиноятнинг бошқа таркибларини ташкил қилиши мумкин.
7. Инструктор назорати остида ўқув машинасида бошқаришни ўрганаётган ҳарбий хизматчини ЖК 298-моддасида назарда ту­тилган жиноят учун жавобгарликка тортиб бўлмайди. Бундай ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш инструкторга юклатил­ган бўлиб, айнан у бошқариш қоидаларини бузганлик учун жа­вобгардир.
8. Зиммасига машиналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш вазифаси юклатилмаган ҳарбий хизматчилар мазкур жиноятнинг субъекти бўлмайдилар. Масалан, кунлик наряддаги шахслар, жумладан, ҳайдовчининг қисм ҳудудидан ташқарига чиқишига оид ҳужжатларинигина текшириш вазифасига эга шахслар – на­зорат-ўтказиш пунктлари бўйича навбатчилар жиноят субъекти деб топилмаслиги лозим.
9. ЖК 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан ҳарбий, махсус ёки транспорт машинасида содир эти­лади. Жанговар, махсус транспорт бўлмаган машинада ҳарбий хизматчининг ҳайдаш қоидаларини бузиши фуқаро томонидан ҳарбий, махсус ёки транспорт машинасида ҳайдаш қоидаларини бузиш каби ЖК 266-моддаси бўйича квалификация қилинади.
10. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қуйидаги зарарли оқибатлардан бири келиб чиқиши билан тавсифланувчи квалифи­кация қилинган жиноят таркиби учун жавобгарликни назарда ту­тади:
t икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши;
t одам ўлиши.
ЖК 298-моддаси 2-қисми “а” бандининг шарҳланаётган мод­данинг 1-қисмида кўрсатилган белгилардан ягона фарқи улар икки ёки ундан ортиқ шахсга етказилиши ҳисобланиб, қолган жиҳатлари эса бир хил ва қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
11. (Одам ўлими тушунчаси тўғрисида ЖК 97-моддаси шарҳига қаранг.)
12. Ҳарбий машинани бошқариш қоидаларини бузган шахс­нинг мазкур ҳодиса натижасида ҳаёти хавф остида қолган, ўзини ўзи сақлаш имкониятига эга бўлмаган жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслиги билан боғлиқ ҳаракатлари жиноятлар мажмуи та­риқасида ЖК 117-моддаси ва ЖК 298-моддаси бўйича квалифи­кация қилиниши лозим[456]. ЖК 117-моддасига кўра, шахс, бошқа­риш қоидаларини бузиш натижасида жабрланувчи баданига енгил шикаст етказилган бўлса ёки унинг ўлими воқеа содир бўлган пайтда юз берган бўлса ёхуд айбдорнинг жабрланувчига ёрдам бериши шарт бўлсада, бироқ ўзининг ҳаёти ёки соғлиғи учун ҳам яққол хавф туғилган бўлса, яъни ёрдам бериш имкониятига мутлақо эга бўлмаган бўлса, жа­вобгарликдан озод этилади[457].
13. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида бошқариш қоида­ларини бузишнинг махсус квалификация қилинган таркиби на­зарда тутилган ва махсус квалификация қилиш белгилари сифа­тида қуйидаги оқибатларни қамраб олган:
t одамлар ўлими;
t бошқа оғир оқибатлар.
14. Бошқа оғир оқибатларга анча миқдордаги моддий ва моддий бўлмаган зарарнинг турли шаклларини киритиш мумкин. Моддий зарар автомашина, муҳандислик қурилмалари ва бошқа қурилишларни нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш, чорва­нинг ўлими ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Моддий бўлмаган оғир оқибатлар муҳим ҳарбий топшириқлар, жанговар, ҳарбий-ўқув вазифалари ёки бошқа тадбирларнинг барбод бўлишида ифодала­ниши мумкин[458].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling