Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet274/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бошқа ҳарбий хизматчилар ҳам, агар улар бошлиқ бўлмай туриб, муайян ташкилий-фармойиш бериш ёки маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган лавозимларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турса, ёки бу вазифаларни қўмондонликнинг махсус фармойиши бўйича бажарса, мансабдор шахс бўлиши мумкин. Ушбу вазифаларни бажариш учун ҳарбий хизматчиларга юридик аҳамиятга ҳаракатлар содир эта олиши билан боғлиқ тегишли ваколатлар берилади. Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ижрочилари сифатида фақат бошлиқлар ва мансабдор шахслар, иштирокчилари эса – бошқа шахслар ҳам бўлиши мумкин.
10. Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ўзига хослиги шундаки, уни содир этишдан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатлар, баъзан, айбдор томонидан бевосита эмас, балки хизмат бўйича тобе шахслардан фойдаланиш, уларга ноқонуний буйруқ бериш орқали етказилиши мумкин. Бундай буйруқни қасддан берган мансабдор шахс ноқонуний буйруқни ижро этиш натижасида келиб чиққан оқибатлар учун жавоб беради. Бундай ҳолда унинг хатти-ҳаракати шахсан ўзи содир этгани сингари мансабдорлик жинояти сифатида, агар оқибатларнинг ўзи мустақил жиноятни ташкил этса, жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши лозим.
Мансабдор шахснинг нотўғри ҳаракатлари билан у содир этган жиноят оқибатлари ўртасида сабабий боғланиш аниқланиши керак.
11. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиб содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракати ЖК 301-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
12. Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, ЖК 301-моддасининг 3-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқади.
13. Бошқа оғир оқибатлар деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, одамларнинг ҳалок бўлиши, ҳалокат келиб чиқиши ва бошқалар тушунилади.
14. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги жанговар вазиятда содир этилган бўлса, мансабдор шахс ҳисобланувчи ҳарбий бошлиқ шарҳланаётган модданинг 4-қисми бўйича жавобгарликка тортилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling