Махсус қисм
Download 159.11 Kb.
|
6-бобб.
- Bu sahifa navigatsiya:
- объекти
- Одамларни ёллаш деганда
VI боб. ШАХСНИНГ ОЗОДЛИГИ, ШАЪНИ ВА ҚАДР-ҚИММАТИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 135 - м о д д а. Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш Шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллаш - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, - беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат бундай шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш мақсадида содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қиммати ҳисобланади. 2. Жиноят объектив томондан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллашда ифодаланади. 3. Одамларни ёллаш деганда, муайян мақсадга мувофиқ келадиган одамларни излаб топиш ва улар билан оғзаки ёки ёзма равишда фаолият билан шуғулланиш тўғрисидаги шартнома тузиш тушунилади. Одамларни ёллаш турли усулда (катта иш ҳақи, моддий бойликлар, маълум имтиёзлар, қулай шароитлар эвазига) амалга оширилади. 4. Одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш алдов йўли билан содир этилган ҳолатлардагина ЖК 135-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади. Алдов муайян фаолият билан шуғулланишга розилик олиш мақсадида битим тузиш учун ёлловчининг зарур бўлган вазиятлар тўғрисида била туриб ёлғон хабарлар бериши ёки яшириши ёки сўзламаслигини тақозо этади. 5. Жиноят ёлловчи ва тегишли шахс ўртасида ёллаш мақсадида битим (оғзаки, шартнома тарзидаги ёзма битим ва ҳоказолар) тузилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 6. Шарҳланаётган жиноят таркиби учун муқаррар мақсад – ёлланган шахслардан шаҳвоний ёхуд бошқача мақсадларда фойдаланишдир. Download 159.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling