Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат қилиш деганда, китоб, журнал, газета, варақа ва бошқа асарлардаги ёхуд радио, телевидение, видео тасвирлари ва ҳоказолар орқали қилинган туҳматни тушуниш керак.
(Оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисида ЖК 15-моддасининг шарҳига қаранг).
Оғир оқибатлар деганда, жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдиришини, унинг руҳий касалликка чалиниши ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
(Хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг).
(Ғаразли ёки бошқа паст ниятлар тушунчаси тўғрисида ЖК 97 ва 133-моддалари шарҳларига қаранг).
Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
140 - м о д д а. Ҳақорат қилиш
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг иккиюз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ҳақорат қилиш:
а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Жиноят объекти – шахснинг шаъни ва қадр-қиммати.
Do'stlaringiz bilan baham: |