Объектив томондан жиноят шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлашдан иборат.
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш жабрланувчига нисбатан содир этилган ҳар хил ҳаракатларда, масалан, уят гаплар билан сўкиш, турли ҳақоратли сўз ва ибораларни ёзиш, бетга тупуриш, тан аъзолари билан ахлоқсиз ҳаракатлар ёки имо-ишоралар қилиш ва ҳоказоларда ифодаланади.
Жиноят таркиби мавжуд бўлиши учун шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уятсиз шаклда ифодаланган бўлиши зарур.
Уятсиз шаклда деганда, ҳар бир муайян ҳолатда суд томонидан белгиланадиган, кишилар ўртасидаги умумэътироф этилган хулқ-атвор қоидаларига зид равишда, бузуқ кўринишда ифодаланган шахсга салбий баҳо бериш тушунилади.
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга қаратилган уятсиз ҳаракатларни содир этиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган деб топилади.
Ҳақорат қилиш шахснинг соғлиғига зарар етказиш билан боғлиқ бўлган ҳолатларда содир этилганда, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади.
7. Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш ЖК 140-моддасининг 2-қисми бўйича жиноий жазога тортилади (ЖК 139-моддасининг шарҳига қаранг).
8. Ҳақорат қилиш жабрланувчининг ўз хизмат ёхуд фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқ бўлса, ЖК 140-моддаси 3-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади (ЖК 37-моддасининг шарҳига қаранг).
Ҳақорат қилиш хавфли рецидивист, яъни илгари ҳақорат учун судланган шахс томонидан содир этилганда, шунингдек, илгари туҳмат учун судланган шахс томонидан қилинган ҳақорат ЖК 140-моддаси 3-қисми “б” банди бўйича квалификация қилиниши керак.
Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |