Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- III-МОДУЛ БЎЙИЧА АСОСИЙ ХУЛОСАЛАР
Керакли жиҳоз ва материаллар: бур, қозиқчалар, ип, кесма олиш
учун курак, сито. Ишни бажариш тартиби: 1) Маълум ўсимлик тури ценопопуляцияси тарқалган майдонни 25 м 2 ли майдончаларга бўлиб чиқинг. 2) Ҳар қайси майдончанинг турли қисмларидан бур ёрдамида 10 тадан намуна олинг. Жами 50 та намуна олиниб, умумлаштирилади. 3) Агар бур бўлмаса курак ёрдамида 10 х10, 20 х 20 см, чуқурли 10 см қирқма олинади. Қирқмалар камида 10 та бўлиши лозим. 4) Олинган намуналар махсус ситодан ўтказилиб, тупроқдаги жами уруғлар сони, жумладан ўрганилаётган ўсимлик тури ценопопуляциясининг уруғ захираси 1 м 2 га нисбатан ҳисоблаб чиқилади 5) Ўрганилаётган тур ценопопуляциясининг тупроқдаги уруғ захираси фитоценоз «уруғ банки» нинг қанча қисмини ташкил этишини қуйидаги формула ёрдамида аниқланг. ЖУ ЦУ х 100 х- ценопопуляциянинг тупроқ уруғ банкидаги улуши, % ЦУ-ценопопуляцияга тегишли уруғ миқдори, дона ЖУ-фитоценоздаги жами уруғлар миқдори, дона. Адабиётлар 129 1. Серебрекова Т.И. и др. Изучение структуры и взаимоотношение ценопопуляции. М., 1986, с. 43-48. 2. Қаршибоев Ҳ.Қ., Ашурметов О.А. Ўсимликлар репродуктив биологияси. - Гулистон, 1999, б. 58-61. 3. Қаршибоев Ж.Ҳ. Ўсимликлар экологияси фанидан амалий ва лаборатория машғулотлари ўтказиш юзасидан методик кўрсатмалар. – Гулистон, 2005. – 24 б. 4. Қаршибоев Ҳ.Қ., Ашурметов О.А. Ўсимликлар репродуктив биологиси фанидан илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга оид методик кўрсатмалар. – Гулистон, 2008. – 24 б. III-МОДУЛ БЎЙИЧА АСОСИЙ ХУЛОСАЛАР: 1. Ўсимликнинг кўпайиш элементлари – диаспораларнинг тарқалиши жараёнига диссеминация дейилади. Диаспораллар вегетатив ва генератив диаспоралларга ажратилади. Уларни тарқалишида қандай агентлар ва механизмлар иштирокига қараб, диссеминациянинг қўйидаги турлари ажратилади: зоохория- ҳайвонлар ёрдамида тарқалиш гидрохория-сув ёрдамида анемехория- шамол иштирокида автохория- ташқи агентлар иштироксиз ўзи антропохория- инсон фаолияти натижасида балластохория- мевасининг ёрилиши натижасида ён атрофига сочилиши. 2. Кўпчилик ўсимликлар уруғи тиним даврини ўтайди. Одатда тиним даври уруғга ташқи мухитнинг ноқулай шароитларидан ўтиб олишга хизмат қилади. Уруғларни тиним ҳолатда бўлиши 2 хилга ажратилади: мажбурий тиним ҳолатда бўлиши – намлик, 0 2 етишмаслиги ёки t пастлиги органик тиним ҳолатда бўлиши - мева ва уруғнинг тузилиши билан боғлиқ. 3. Уруғ униши мураккаб жараён бўлиб, 3 та босқичдан иборат: букиш босқичи фаолланиш босқичи муртакнинг ўсиш босқичи. Уруғ ўсиб чиқиши учун намлик, ҳаво ва температура талаб қилинади. 4. Ўсимликларнинг тупроқдаги уруғ захираси тупроқ уруғ банкини ташкил қилади. Уруғ банки катталиги шу майдонда ўсаётган ўсимликлардан тушган уруғ миқдорига, қўшни майдонлардан олиб келинган уруғлар сонига, чириб бораётган ва унаётган уруғлар миқдорига 130 бевосита боғлиқ. Тупроқдаги ҳаётчан уруғлар миқдори ўсимлик популяциясининг асосий компонетларидан бири ҳисобланади. 5. Ўсимликнинг уруғдан кўпайиш ҳисобига ўз ценопопуляциясидаги индивидлар сонини оптимал ҳолда ушлаб туришга қаратилган ҳаракатини уруғдан тикланиш деб аталади. Уруғдан тикланиш жараёни биоценотик характерга эгадир, чунки уруғдан чиққан наслнинг маълум қисмини сақланиб қолиши ва вояга етиши биоценотик омиллар орқали назорат қилинади. Уруғдан тикланиш жараёни 4-5 босқичдан иборат пирамидалар шаклда ифодаланади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling