Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Керакли бўёқни тайёрлаш усулини билади.
2.2. Керакли фиксаторни тайёрлай олади.
Керакли жихоз ва материаллар: Кармин, орсеин, гемотаксилин, 
лакмоид бўёқлари, уксус, пропион, хром кислоталари, этил спирти, 
формалин, хлороформ, дистиллирланган сув, шиша идишлар, лаборатория 
тарозиси, ўлчамли идишлар.
Ишни бажарилиш тартиби:
Талабалар 3-4 кишилик гуруҳларга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ 1та бўёқ 
эритмасини ва 1та фиксаторни тайёрлаши лозим. Бўёқ ва фиксаторларни 
тайёрлаш усули қуйидагича кетма-кетликда амалга оширилади.
 
1). Ацетокармин. 1г кармин бўёғи 100 мл 45% ли уксус кислотаси 
эритмасида колбада 3-4 соат сувли ҳаммомда қайнатилади ва иссиқ ҳолда 
фильтрланади. Совитилган эритма ёпиқ идишда сақланади. 
2). Ацетоорсеин. 1г орсеинни 45 мл илиқ уксус кислотасига солиб 
эритилади ва эритмага 55 мл дистиллирланган сув қуйилади. Эритма 
колбада 3 соат сувли ҳаммомда қайнатилади. Эритма фильтрланиб, ёпиқ 
идишда сақланади. 
3). Пропион лакмоидли эритма. 4 г лакмоид 50 мл 50 % ли 
пропион кислота эритмасида эритилади. Эритма 3-5 кун давомида вақти-
вақти билан чайқатиб турилади, кейин фильтрланади. 
4). Гемотаксилин. 0,5 г гемотаксилин бўёғи 10 см

тоза спиртда 
эритилиб, 100 см
3
га етказилади ва 4-5 кун сақланади. Эритмага 
ишлатилишдан олдин тенг миқдорда тоза сув қўшилади. 


44 
5). Навашин фиксатори. 1% ли хром кислотаси – 10 қисм, 40% ли 
формалин – 4 қисм, уксус кислотаси – 1 қисмдан иборат ( 10:4:1) эритма. 
6). Карнуа фиксатори. Этил спирти 3 қисм ( 75мл ) ва уксус 
кислотаси 1 қисм ( 25мл ) дан иборат спирт – уксус ( 3:1) эритмаси. 
7). Баталья фиксатори. Спирт – 5 қисм, 40 % ли формалин эритмаси 
– 1 қисм, уксус кислотаси – 1 қисм, хлороформ – 1 қисмдан иборат ( 
5:1:1:1) эритма.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling