Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Биринчи савол бўйича дарс мақсади


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

Биринчи савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ўсимликлардаги 
кўпайиш органи бўлган гулнинг тузилиши ва функцияси ҳақида 
тушунчалар ҳосил қилиш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
Гул қисмлари тўғрисида тўла маълумот бера олади. 
Гул қисмлари жойланиши тўғрисида маълумотга эга бўлади. 
Биринчи савол баёни: 
Ёпиқ уруғли ўсимликларда асосий кўпайиш органи бўлиб, гул 
хизмат қилади. Уларда уруғкуртаклар гулнинг марказида жойлашган 
уруғчи ичида ривожланади. Ёпиқ уруғли ўсимликлар гулли ўсимликлар 
ҳам деб аталади. 
Гул келиб чиқишига кўра шакли ўзгарган, қисқарган новдадир. Гул 
барг қўлтиғида гулкуртакдан ҳосил бўлади. Гуллар шаклан турли - туман 
бўлишига қарамай асосан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: гулбанд, гул 
ўрни, гулкоса, гултож, чангчи ва уруғчи. 
Гулбанд узун ёки қисқа бўлиши мумкин. Агар гулда гулбанд жуда 
қисқариб кетган бўлса, бандсиз ёки ўтроқ гул дейилади. Гулбанднинг 
охири гул ўрни билан тугайди. Гул ўрни ясси, ботиқ ёки қабариқ 
ҳолатларда учрайди. Гул ўрнига ташқи томонидан косачабарглар бирикади. 
Косачабарглар тўплами гулкоса деб аталади. Улар кўпчилик ҳолларда 


55 
яшил рангда бўлади. Косачабарглардан кейинги қаторда турли рангларда 
бўлувчи тожбарглар жойлашади. Агар гулда ҳам гулкоса, ҳам гултож бўлса, 
бундай гуллар қўш гулқўрғонли деб аталади. Айрим гулларда гулкоса ва 
гултожлар бир хил рангда бўлиб, бу ҳолатда оддий гулқўрғонли гул 
дейилади. Баъзи ўсимликларда гулқўрғон бўлмайди, чунки косачабарглар 
ва гултожлар редукцияланиб кетган бўлиб, бундай гуллар қўрғонсиз 
гуллар деб номланади. 
Косачабарглар гулқўрғоннинг ташқи доирасида жойлашиб, 
тожбаргдан рангининг яшиллиги ва ҳажмининг кичикроқ бўлиши билан 
ажралиб туради. Косачабарг четларининг қўшилиб кетган ёки 
кетмаганлигига қараб, гулкосалар туташбаргли ва айрим баргли 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling