Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

гулкосаларга ажратилади. 
Гултож ёки тожбарглар тўплами гулқўрғоннинг ички қаватида 
жойлашиб, турли рангларда бўлади. Одатда гултожнинг катталиги гул 
катталигига тўғри келади. Гултожлар ҳам тожбаргларнинг қўшилиб ўсган 
ёки ўсмаганлигига қараб туташбаргли ва туташмаган гултожларга 
ажратилади. Гултожлар турли шаклларда учрайди. 
Гулқўрғоннинг бор-йўқлиги, унинг тузилишига кўра гуллар қуйидаги 
хилларга бўлинади: 
-гаплохламид (оддий гулқўрғонли) гуллар (магнолия, лолалар, 
пиёзгуллилар, бойчечак, марваридгул, шўра, лавлаги, наша, откулоқ ва ҳ.к.); 
-диплохламид (қўш гулқўрғонли) гуллар (гулли ўсимликларнинг жуда 
кўпчилиги бундай гулларга эга): 
-апохламид (қўрғонсиз) гуллар (тол, момиқгул, қиёқ ўт ва бошқалар) 
Гулқўрғоннинг асосий функцияси гулнинг марказий қисмида 
жойлашган чангчи ва уруғчини ташқи муҳит таъсирларидан ҳимоя
қилишдир. Бундан ташқари, гул очилгандан кейин гултож ҳашаротларни 
жалб қилиш вазифасини ижро этади. 
Гул қисмларининг, гул ўрнида жойланишга қараб гуллар қуйидаги 
хилларга ажратилади (7-расм): 
- актиноморф (тўғри) гул. Косачабарг ва тожбарглари бир хил шаклда ва 
катталикда бўлиб, бир хил масофада гул ўрнида жойлашади. Бу гулдан тенг 
қисмларга бўладиган бир нечта симметрия текислиги ўтказиш мумкин (М-
н: қарамдошлар, раъногулдошлар, лоладош, ғўзадошлар ва ҳ.к.) 
- зигоморф (қийшиқ) гул. Косачабарг ва тожбарглари бир шаклда ва 
катталикда бўлмайди. Бу гуллардан фақат битта симметрик юза ўтказиш 
мумкин (М-н: дуккакдошлар, лабгулдошлар). 
- асимметрик (нотўғри) гул. Бундай гул шойи гулда учраб, ундан 
бирорта ҳам симметрик текислик ўтказиб бўлмайди. 


56 
 
 
 
 
 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling