2
Ўқув машғулотни ташкил қилиш босқичи:
2.1. Мавзу эълон қилинади.
2.2. Кўриладиган масалалар тушунтирилади.
2.3. Талабалар микрогуруҳларга ажратилади.
Ўқитувчи,
10 минут
3
Билимни эгаллаш босқичи:
3.1 “Ботаника” да “Гул – қисқарган новда” деган тушунча бор. Сиз бу
фикрга қўшиласизми ёки эътирозингиз борми? – деган муаммоли
савол берилади.
3.2 Талабалар фикри эшитилади. Микрогуруҳлардан шу саволга
жавоб берилиши сўралади?
3.3 Микрогуруҳлар жавоби эшитилади.
3.4 Жавоб таҳлил қилиниб, гул ва унинг қисмлари тўғрисидаги
қўшимча маълумотлар берилади.
3.5 Гул формуласи ва диаграммаси тўғрисидаги қоидалар
тушунтирилади.
3.6 Микрогуруҳларга атласдан фойдаланиб 1 та ўсимлик (олма, лола,
буғдой, кунгабоқар ва ҳ.о.)нинг формуласи ва диаграммасини
тузиш топширилади.
3.7 Гул формуласи ва диаграммаси тўғри тузилгани таҳлил қилиниб,
камчиликлари тўлдирилади.
3.8 Андроцей тўғрисидаги асосий маълумотлар берилади.
Ўқитувчи-
талаба,
50 минут
4
Мустаҳкамлаш ва баҳолаш босқичи:
4.1. Берилган маълумотни талабалар томонидан ўзлаштирилганини
аниқлаш учун қуйидаги саволлар берилади:
Гулнинг қандай қисмлари бор?
Гулнинг асосий функцияси нима?
Гул диаграммасини тузишда қандай белгилар ишларитилади?
Гулларнинг қандай хиллари бор?
Андроцей деб нимага айтилади ?
Чангдон девори қандай қисмлардан ташкил топган ?
Чанг етилганда чангдон девори неча қаватдан иборат бўлади?
Микроспора қачон чанг деб аталади ?
4.2. Жавоб берган фаол талабаларга балл берилади.
Ўқитувчи,
10 минут
Do'stlaringiz bilan baham: |