Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сукцессив тип
- Симультан тип
микроспоралар тетрадаси деб аталади. Тетрада ҳосил бўлишида
бўлинаётган ядролар ўртасидаги тўсиқлар турлича йўллар билан ҳосил бўлади. Шунга қараб тетрада ҳосил бўлишда қуйидаги 3 тип ажратилади: 1). Сукцессив тип - бу типда микроспороцитнинг оналик ҳужайраси ядроси аввал 2 га бўлинади. Бу ядролар қарама-қарши қутбларга бориб, улар ўртасида хужайра қобиғи юзага келади. Бундай ҳолатдаги 2 та микроспора тўплами диада деб аталади. Бироз ўтгандан кейин диада ядролари яна 2 га бўлиниб, тетрада ҳосил бўлади. Бу типдаги тетрада ҳосил бўлиш асосан бир паллалиларда учрайди. 2). Симультан тип - мейознинг 1 бўлинишидан кейин ядролар ўртасида ҳужайра қобиғи шаклланмайди, балки улар яна 2 га бўлиниб, аввал 4 та ядро ҳосил бўлади, кейинчалик улар ўртасида ҳужайра қобиғи пайдо бўлиб, тетрадага айланади. Бу йўл билан тетрада ҳосил бўлиши асосан икки паллали ўсимликларда учрайди. 3). Оралиқ тип - бу типда тетрада ҳосил бўлишда мейознинг 1 бўлинишидан кейин ҳужайра қобиғи пайдо бўлаётган бўлса ҳам, у 59 охиригача етмайди, чунки ядролар митознинг II-бўлинишига киришади ва 4 та микроспора шаклланади. Озроқ вақт ўтиши билан тетраданинг каллозали қобиғи емирилиб, микроспоралар ундан ажралади. Ҳар бир микроспора ўзида хромосомаларнинг гаплоид тўпламини сақлаб, тузилишига кўра папоротниклар спораси гомологидир. Микроспоранинг оналик ҳужайрасидан то микроспора ҳосил бўлганигача бўлган босқичига микроспорогенез дейилади(10-расм). Тетрададан эндигина ажралган микроспоралар ўз пўстига эга бўлмайди. Вақт ўтиши билан микроспора атрофида пўст-спородерма шакллана бошлайди. Бу даврда чангдон деворининг ички қисмлари (тапетум ва ўрта қават) ўсаётган микроспора томонидан озуқа сифатида истеъмол қилиб юборилади. Микроспора атрофида пўст шаклланиши билан у чанг деб аталади. Чанг бир дона катта ядрога эга бўлиб, 2 қаватли пўст билан (ташқи-экзина, ички-интина) ўралади. Чанг ҳужайраси катталашиб, унинг ўртасида катта вакуол пайдо бўлади. Чанг ядроси бўлиниб 2 та ҳужайрани (вегетатив ва генератив) ҳосил қилади. Вегетатив ҳужайра анча катта бўлиб, чангнинг асосий қисмини эгаллайди. Генератив ҳужайра линзасимон кўринишда бўлиб, кичикроқ, ҳужайра цитоплазмаси қуюқроқ бўлади. У асосан чанг пўстидаги тешикчалар (поралар) тўғрисига жойлашади. Бундай чанг икки хужайрали чанг деб аталади. Чанг ташқи пўстида поралар деб аталувчи турли тешик 10-расм. Микроспорогенез ва чангнинг ривожланиши:1- микроспорогенез; 2-микроспора; 3-чанг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling