Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1.1. Гул бу ........ 
а) споралар ҳосил қилувчи орган 
в) репродуктив ҳужайралар тўплами 
с) кўпайиш органи 
д) новдалар тўплами 
1.2.Гулқўрғоннинг асосий функцияси ........... 
а) ҳимоя функцияси
в) жалб этиш
с) ҳид чиқариш
д) ҳимоя ва жалб этиш. 
Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Талабаларга чангчининг 
тузилиши, чангдон девори қаватлари, микроспорогенез жараёни ва чанг 
ҳосил бўлиш босқичлари тўғрисида маълумотлар бериш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1. Андроцей ва чангчининг тузилишини айтиб бера олади. 
2. Чангдон девори қаватларини санаб беради. 
3. Микроспорогенезни изоҳлай олади. 
4. Чанг ҳосил бўлиши ва тузилиши тўғрисида маълумот бера олади. 
Иккинчи савол баёни: 
Гулдаги чангчилар тўплами андроцей (andros - эркак, oikos - уй) деб 
аталади. Гулда биттадан (шойи гул) бир неча юзтагача (атиргул) чангчилар 
бўлиши мумкин. Чангчилар гулда 3-доирани ташқил қилади. Улар спирал 
ёки доира ҳолда жойланиши мумкин. Чангчилар сони хар бир оила ва 
туркумлар учун доимий бўлади. Чангчи кўпинча чангчи ипидан ва 
чангдондан ташкил топади. Чангчи ипининг чангдонга бириккан жойи 
богловчи қисм деб аталади. Чангчи ипи узун ёки қисқа бўлиши мумкин. 
Чангдон икки қисмдан иборат бўлиб, бу қисмлар текалар деб номланади(8- 
расм). Ҳар бир тека ўзида чанг халталарини (чанг камераларини) 
сақлайди. Бу чанг халталарида чанг етилади.


57 
Чанг халталари шакли ўзгарган микроспорангийлардир, чангчи 
бўлса, микроспорофил гомологидир. Чунки бирламчи гулли ўсимликларда, 
масалан дегенериядошларда, чангчининг тузилиши микроспорофилнинг 
худди ўзига ўхшаса, эволюция жараёнида у мураккаблашиб, чангчи 
тузилишга ўхшаб борган. 
Чангчилар гул ўрнида бўртмалар сифатида пайдо бўлади ва аста-секин 
шакллана бошлайди. Онтоғенезнинг бошланғич босқичларида чангдан 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling