Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

уч ҳужайрали чанг деб номланади. Демак, чанг етилганда у икки ёки уч 
ҳужайрали бўлиши мумкин.
Турли ўсимликлар чанглари бир-биридан ташқи пўсти тузилиши
ундаги поралар сони, шакли ва катталиги билан фарқланади. Унинг размери
0, 008 ммдан то 0,3 мм гача боради, ранги кўпинча сарғиш, қўнғир, 
кўкимтир бўлади. Шакли эллипсимон, кубсимон, тетраэдрсимон, 
таёқчасимон ва учбурчаксимон ҳолатларда учрайди. Чангнинг морфологик 
тузилиши хар бир ўсимлик тури учун доимий бўлиб, буни махсус фан
палинология (paline - чанг) ўрганади. 
Чанг тайёр бўлиш даврига келиб чангдон девори 2 қаватдан: 
эпидермис ва фиброзли (олдинги эндотеций) қаватдан иборат бўлади (11-
расм). 
Эндотецийнинг фиброзли қават деб номланишга сабаб шуки, бу 
қаватда фиброзли қалинлашмалар ҳосил бўлади. Бу эса чангдон деворининг 
ёрилишини ва чангларнинг тўкилишини таъминлайди. 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
2.1.Андроцей деб ..........айтилади. 
а) чангчилар тўпламига
в) уруғчилар тўпламига
с) чанг иплари тўпламига 
д) чанглар йигиндисига 
2.2.Чангдон девори қуйидаги қисмлардан ташкил топади:
а) ўрта қават, тапетум, эпидермис 
в) эпидермис, эндотеций, тапетум 
11-расм. Чангдон тузилиши: 1-чангдон девори, 2-етилган чанглар 


61 
с) эпидермис, эндотеций, ўрта қават 
д) эпидермис,эндотеций, ўрта қават, тапетум 
2.3.Микроспороцит бу ............... 
а) микроспоранинг оналик ҳужайраси 
в) микроспоралар тетрадасини ҳосил қилувчи 
с) мегаспораларни ҳосил қилувчи 
д) вегетатив ҳужайра ҳосил қилувчи 
2.4.Чангдон девори чанг етилганда ........қаватлардан иборат бўлади. 
а) эпидермис 
в) эпидермис, фиброзли қават 
с) эпидермис, фиброзли ва ўрта қаватлар 
д) эпидермис, тапетум 
2.5.Чанг етилганда ........ҳужайрадан иборат бўлади. 
а) вегетатив ҳужайрадан 
в) генератив ҳужайрадан 
с) вегетатив ва 2 та спермийдан 
д) 2 та спермийдан 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling