Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
 
1-МОДУЛ БЎЙИЧА АСОСИЙ ХУЛОСАЛАР: 
1. “ Ўсимликлар репродуктив биологияси” курси ўсимликларнинг 
кўпайиш қонуниятларини ўрганади. Ўсимликларнинг кўпайиши у 
яшаётган муҳит билан узвий боғлиқ бўлади. Ўсимликлар репродуктив 
биологиясининг тадқиқот объектлари репродуктив органларининг 
шаклланиши, ғунчалаш, гуллаш ва чангланиш, уруғланиш, мевалаш ва 
диссеминация, уруғлар тиним ҳолати ва униши, уруғдан тикланиш 
жараёнларидир. Ўсимликлар репродуктив биологияси курси ботаника 
фанининг янги синтетик характердаги ривожланиб бораётган бўлими 
ҳисобланади.
2. Ўсимликлар репродуктив биологиясининг ҳозирги вақтдаги асосий 
вазифаси – апомиксис ва амфимиксис муаммоларини ҳал этиш, 
эмбриогенез, потенциал ва реал уруғ маҳсулдорлигини ошириш 
йўлларини аниқлаш, йўқолиб кетиш арафасида турган турлар уруғини 
олиш, узоқ формаларни чапиштириш орқали янги навлар ва дурагайлар 
яратиш, табиий ҳолда кўпайиши қийин бўлган навларни биотехнологик 
йўллар билан кўпайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдир. 
Айниқса, тур репродуктив биологиясини индивид, популяцион ва 
биоценетик даражаларда тадқиқ этиш, репродукция жараёнига таъсир 
этувчи биотик ва абиотик омилларни аниқлаш, ҳамда репродуктив 
биологиянинг соҳалари бўлган антэкология, экологик эмбриология ва 
экологик карпология йўналишларида илмий-текшириш ишларини кенг 
йўлга қўйиш шу куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
3. Ҳар бир ўсимлик ўз ҳаёти давомида ўзига ўхшаш индивид ёки 
индивидларни яратиб, насл қолдиради. Насл қолдириши тур индивидлари 
сонини ошишига сабабчи бўлса, бу жараёнга кўпайиш дейилади. 
Ўсимликларнинг кўпайиши 3 хилда бўлади: 

вегетатив кўпайиш – ўсимлик вегетатив органлари орқали

жинсиз кўпайиш- споралар ёрдамида

жинсий кўпайиш – махсус жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиши ва 
ўзаро қўшилиши натижасида. 
4. Ўсимликлардаги вегетатив кўпайиш ўсимликлар регенерация қилиш 
қобилиятига асосланиб, унинг табиий ва сунъий шакллари учрайди. 
Табиий вегетатив кўпайиш пиёзбошлар, илдизпоялар, туганаклар, илдиз 
бачкилар, куртаклар, таллом танани бўлиниши орқали амалга ошса, 


51 
сунъий вегетатив кўпайиш инсон иштирокида ( қаламчалар , пархишлаш, 
пайвандлаш, тўқима бўлакларини ўстириш) боради .
5. Жинссиз кўпайиш жараёни митоз ёки мейоз бўлиниш натижасида 
ҳосил бўлган споралар ёрдамида амалга ошади. Споралар махсус орган-
спорангийларда етилади.
6. Ўсимликнинг зиготадан бошлаб то балоғатга етгунча ва насл 
қолдирганча бўлган даври ҳаётий цикл деб аталади. Ҳаётий цикллар оддий 
ва мурккаб, катта ва кичик циклларга бўлинади. Катта ҳаётий цикл латент, 
виргинил, генератив ва сенил даврларига бўлинади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling