2.2. Талабалар микрогуруҳларга ажратиб, қуйидаги саволларга
жавоб топиш сўралади.
Ўқитувчи, 5
минут
3
Билим эгаллаш босқичи:
3.1.
Талабалардан қуйидаги саволлар бўйича фикр билдириш
сўралади:
Одатда кўпчилик ўсимликларда уруғ она организмдан
ажрагандан кейин тиним даврини ўтайди. Бунинг асосий
сабаблари нимада бўлиши мумкин.
Уруғни унишида асосан сув, ҳарорат ва ҳаво рол ўйнайди.
Айтинг-чи, сув ва ҳаво етарли бўлиб, температура паст бўлса,
уруғ бўкиши амалга ошадими ёки йўқми? Қиш чоғида
уруғларни унмаслигини нима билан изоҳлаш мумкин? Ёз
фаслида-чи?
3.2.
Талабалардан эшитилган фикрларни таҳлил қилиш,
микрогуруҳлардан сўралади. Фикрлар эшитилиб, энг
асосийлари танлаб олинади ва ягона хулоса чиқарилади.
Ўқитувчи-
талаба,
60 минут
4
Мустаҳкамлаш ва баҳолаш босқичи:
4.1. Берилган билимни талабалар томонидан ўзлаштирилганини
аниқлаш учун қуйидаги саволлар берилади:
Уруғларнинг тиним ҳолатида бўлиши нима учун керак ?
Уруғларнинг унмаслиги сабабларини қандай изоҳлаш
мумкин ?
Органик тиним ҳолатда бўлишнинг қандай хиллари бор?
Қаттиқ уруғлик бошқа турлардан нимаси билан фарқланади ?
Уруғ униши жараёнида нечта босқич кузатилади ?
Уруғнинг униб чиқиши учун зарур бўлган энг асосий
омиллар қайсилар ?
4.2. Энг фаол талабалар (баҳолаш мезони асосида) баҳоланади.
Ўқитувчи,
10 минут
5
Ўқув машғулотини якунлаш босқичи:
5.1. Дарс мақсадига эришилгани таҳлил қилинади.
5.2. Ўқитувчи ўз фаолиятини таҳлил қилади ва дарсни
такомиллаштириш учун тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ўқитувчи,
Do'stlaringiz bilan baham: |