Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

б) фаолланиш босқичида биохимиявий реакциялар ишга тушиб, запас 
озуқа моддалар ўсиш нуқталарига сафарбар қилинади, ўсишга қаршилик 
қилувчи механизмлар тугатилади. 
в) муртакнинг ўсиши босқичи муртак ҳужайраларнинг чўзилиши ва 
бўлина бошлаши билан бошланади. Айниқса гипокотил ҳужайралари 
хажми ошиб, бунинг оқибатида муртак илдизчаси уруғ пўстини тешиб 
ўтади ва ерга қадалади. Уруғпаллаларнинг ер устига чиқиши ёки 
чиқмаслигига қараб уруғларнинг ер ости ва ер усти униб чиқиши 
ажратилади. Ўсимликлардан нўхат, бурчоқ, эман, олхўри, олчаларда ер ости 
ўсиши кузатилса, ловия, кунгабоқар, қовоқ, тарвуз, итузум, олма каби 
ўсимликларда ер устки ўсиши амалга ошади. 
Ўсимлик уруғларини ўсиб чиқиши учун сув, хаво ва температура 
зарурдир. Сув уруғга киргандан кейин ферментларни фаоллаштириш учун 
шароит яратилади. Ҳаво эса ўсаётган муртакни нафас олиши учун зарур 
бўлади. Уруғни униши учун керак бўладиган ташқи асосий факторлардан 
бири температурадир. Бунда униб чиқиш t си турли ўсимликларда 
турлича бўлади: 
Минимум
Оптимум
Максимум 
 
Буғдой
1 – 2
22 – 25
30 – 32 
Маккажўхори 8 – 9
30 – 33
40 – 44 
қовун
14 – 18
30 – 35
42 – 44 
ғўза
12 – 14
25 – 33
40 – 42 
Беда
2 – 4
20 – 24
32 – 35 


120 
Ўсимлик уруғини ўтишга бевосита таъсир этувчи қўшимча омиллардан
бири ёруғликдир. Жуда кўпчилик ўсимликлар уруғи унишига ёруғлик 
ижобий таъсири аниқланган (оққайин, тамакида), айримларида эса унинг 
таъсири сезилмайди (буғдойдошларда, бурчоқдошларда) 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
2.1. Уруғнинг униш босқичлари -.............. 
а) бўкиш, ривожланиш
в) ер ости, ер усти 
с) униш, ўсиш, фаолланиш 
д) бўкиш, фаолланиш, муртакни ўсиши 
2.2. Муртакнинг ўсиш босқичи ...............бошланади. 
а) сув шимишдан
в) ҳужайралар ҳажми ошишдан 
с) муртак ҳужайрасининг катталанишидан 
д) муртак ҳужайрасининг чўзилиши ва бўлина бошлашидан 
Ер ости униши қуйидагиларда учрайди. 
а) нўхат, ловия, кунгабоқар, қовоқ 
в) ловия, тарвуз, олма, итузум 
с) қовоқ, эман, олма, итузум 
д) тарвуз, ловия, нон, ер картошкаси 
Ғўза чигити униши учун оптимал температура
........... °С оралигидир. 
а) 22-25 
в) 30-33 
с) 14-18 
д) 25-33 
Қиш даврида уруғларнинг унмаслиги ...........омили билан боғлиқ. 
а) намлик
в) шамол 
с) кислород етишмаслиги 
д) температура 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling