Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

5 минут 
Асосий саволлар 
1. Уруғларнинг тиним ҳолати. 
2. Уруғлар униши ва унинг босқичлари.
 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Уруғлар тиним ҳолати, 
уруғларнинг тез унмаслик сабаблари, мажбурий ва органик тиним ҳолатида 
бўлиш, уруғларни тиним ҳолатидан чиқиш усуллари. Уруғ унувчанлиги 
учун зарур омиллар: сув, температура ва ҳаво. 
Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар: 
2.1. Одатда кўпчилик ўсимликларда уруғ она организмдан ажрагандан
кейин тиним даврини ўтайди. Бунинг асосий сабаблари нимада
бўлиши мумкин.


117 
2.2. Уруғни унишида асосан сув, ҳарорат ва ҳаво рол ўйнайди. Айтинг-чи,
сув ва ҳаво етарли бўлиб, температура паст бўлса, уруғ бўкиши
амалга ошадими ёки йўқми? Қиш чоғида уруғларни унмаслигини
нима билан изоҳлаш мумкин? Ёз фаслида-чи? 
Биринчи савол бўйича дарс мақсади: Талабаларга уруғларнинг 
тиним ҳолатда бўлиши сабаблари ва ундан чиқиш йўллари тўғрисида тўлиқ 
маълумот бериш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.1. Уруғнинг тиним ҳолатида бўлиши сабабларини айтиб бера олади. 
1.2. Мажбурий ва органик тиним ҳолатида бўлишини ажратиб беради. 
1.3. Қаттиқ уруғларнинг ўзига хос томонларини кўрсата олади. 
1.4. Қишлоқ хўжалиги амалиётида қўлланилаётган қаттиқ уруғларни
тиним ҳолатидан чиқариш усулларини санаб беради. 
 
Биринчи савол баёни: 
Ўсимлик уруғларининг кўпчилиги она ўсимликдан ажрагандан кейин 
униб чиқиши учун оптимал шароит бўлганда ҳам унмайди. Бунга 
уруғларнинг тиним ҳолатда бўлиши хусусияти сабабчи бўлади. Унинг 
сабаблари турли ўсимликларда турличадир. Уруғлар тиним ҳолатда бўлиш 
хусусияти ўсимлик тури учун йилнинг ноқулай даврини ўтиш учун хизмат 
қилади. К.В.Овчаров (1969) унинг аҳамиятини шундай изоҳлайди: 
«Кўпчилик ўсимликлар уруғи ҳосилни йигиб олгандан кейин унмайди. 
Улар шу ўсимлик хили учун хос бўлган маълум даврни ўтиши керак, бу 
давр уруғнинг тиним даври деб аталади. Уруғ тиним даврининг биологик 
аҳамияти шундаки, у шу ҳолатда уруғга ташқи муҳитнинг ноқулай 
шароитларидан ўтиб олишга ёрдам беради». Бу фикрни жуда кўпчилик 
олимлар қўллаб-қувватламоқдалар. 
Л.В.Бартон (1965) уруғларнинг тезда унмаслиги сабабларини 2 гуруҳга 
ажратади: 
 
уруғнинг унмаслиги унинг пўсти тузилиши билан боғлиқ (уруғ 
пўстининг қаттиқлиги натижасида сув ўтмаслиги, О
2
етишмаслиги, 
унинг таркибида ингибиторлар борлиги); 
 
уруғ унмаслиги муртак тузилиши билан боғлиқ (муртакнинг тўлиқ 
шаклланмаганлиги).
Рус олимаси М.Г.Николаева (1967) уруғларнинг тиним ҳолатда бўлишини 
2 га ажратади: 
 
мажбурий тиним ҳолатда бўлиш (нам етишмаслиги, О
2
йўқлиги, t
пастлиги); 
 
органик тиним ҳолатда бўлиш (мева ва уруғ тузилиш хусусиятлари 
билан боғлиқ). 
Органик тиним ҳолатда бўлишнинг қўйидаги хиллари кузатилади: 
а) Мева пўстининг қаттиқлиги сабабли; 
б) Уруғ пўстининг сув ўтказмаслиги сабабли; 
в) Муртакнинг тўлиқ шаклланмагани сабабли; 


118 
г) Мева ва уруғда ингибиторлар борлиги сабабли; 
Буларнинг ичида бурчоқдошлар оиласида кенг тарқалган уруғпўстининг 
сув ўтказмаслиги ёки қаттиқ уруғлик хоссасини кўриб чиқамиз. А.В.Попцов 
(1976) ўзининг «Қаттиқ уруғлик биологияси» номли асарида «Қаттиқ 
уруғлик - органик тиним ҳолатининг ўзига хос шаклидир» деб кўрсатиб, 
унинг асосий белгиларини санаб ўтади: 
 
қаттиқуруғликда уруғнинг тўлиқ тиним ҳолатида бўлинишини; 
 
қаттиқуруғликда уруғ пўстининг сув ўтказмаслигини; 
 
қаттиқуруғлик динамикаси ирсий томондан режалаштирилгани; 
Шунинг учун бурчоқдошлар оиласи вакиллари уруғи ташқи муҳит 
омилларининг таъсирларига жуда ҳам чидамли бўлади.
Қишлоқ хўжалигида бундай қаттиқ уруғларни тиним холатидан 
чиқариш учун қуйидаги воситалар қўлланилади: 
 
скарификациялаш (уруғ пўстини механик равишда шикастлантириш); 
 
импакциялаш (махсус идишларда силкитиш); 
 
илиқ сувда ивитиш; 
 
музлатиш; 
 
турли кимёвий моддалар (Н
2
SO
4
, ишқорлар) билан ишлов бериш; 
 
стартификациялаш (уруғларни бир неча ой 0 - 5 °С температурада 
сақлаш); 
 
ҳар хил нурлар, ультратовуш, магнит майдони, электр майдонлари 
билан таъсир қилиш. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling