Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
Биринчи савол баёни: 
Кўпчилик ўсимликларнинг меваси ва уруғлари тупроққа тушгандан 
кейин турли сабаблар туфайли тезда унмай, анча вақт (ойлаб, йиллаб) 
тиним ҳолатда сақланиб қолади. Бу уруғлар йиғиндиси тупроқдаги уруғ 
банкини ташкил қилади (24-расм. Тупроқдаги уруғлар йиғиндиси ва унинг 
тупроқ қатламларда жойлашиш турлича бўлади. Тупроқдаги уруғ миқдори 
катталиги қўйидагиларга боғлиқ бўлади: 
1) Шу майдонда ўсаётган ўсимликлардан тушган уруғ миқдорига 
2) Қўшни майдонлардан олиб келинган уруғлар сонига 
3) Униш қобилияти йўқотаётган ва чираётган уруғлар миқдорига 
4) Унаётган уруғлар сонига 
 
 
Т.А.Работновнинг (1956) берган маълумотларига қараганда дарё 
ўзанидаги ўтлоқзор тупроғининг 0-10 см қатламида 17000 дона / м
2
ҳаётчан уруғлар учрайди. Л.И.Мальцев экилаётган майдонларда 50-400 
минг дона / м
2
уруғ бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Ҳаттоки ўсимлик 
24-расм. Тупроқдаги уруғ банки модели: А-тиним 
ҳолатидаги уруғлар; В-актив ҳолатдаги уруғлар. 


124 
жуда кам тарқалган қум саҳроларида ҳам 1 м
2
майдонда 100-1150 та 
ўсимлик уруғи борлиги аниқланган (Шацкая,1973). С.Худойқулов (1974)
шоли экиладиган майдонлар тупроғида ўртача 15-35 минг дона / м
2
уруғ 
бўлишини, уларнинг асосий қисми 5-30 см қатламда жойланишини 
кўрсатади. 
Тупроқдаги ҳаётчан уруғлар шу ўсимлик популяциясининг 
асосий компонентларидан бири бўлиб ҳисобланади. У бир йиллик 
ўсимликлар учун насллар занжирида боғовчиликни бажарувчи асосий ҳалқа 
бўлиб хизмат қилса, кўп йиллик ўсимликларда эса популяциянинг уруғдан 
тикланишида, яъни янгиланишида ва ирсий ахборотни алмашинишида ҳал 
қилувчи ўринни эгаллайди.
 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling