Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet27/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Мфх = мх1 + мх2 + мх3 + . . . + мхп ;
Бунда: мх1 + мх2 + мх3 + . . . + мхп лар молиявий фаолият харажатларининг алоҳида турлари.
“Фоизлар кўринишида харажатлар” моддаси 180-сатрда ўз ифодасини топган. Ушбу сумманинг ҳисоби “Фоизлар кўринишида харажатлар” номли 9610-ҳисобварағида юритилади. Бунда банклар кредитлари ва қарзлар бўйича фоизларни тўлаш харажатлари кўрсатилади.
Юқоридаги харажатлар таркибига "Молиявий ижара бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар" моддалари ҳам киради. Бу мазкур ҳисоботнинг 190-сатрида кўрсатилади. Бунда молиявий ижара бўйича фоизларни тўлашга харажатлар акс эттирилиб, уларнинг ҳисоби 9610 - "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" ҳисобварағида юритилади.
“Валюта курсларидаги фарқлардан зарарлар” моддаси 200-сатрда кўрсатилади. Мазкур сумма бўйича ҳисоб “Валюта курсларидаги фарқлардан зарарлар” номли 9620-ҳисобварағида юритилади. Бунда валюта операция-лари бўйича ва баланс тузиш санасида баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан манфий курслардаги фарқлар ҳам акс эттирилади.
Юқоидаги ҳисоботда ифодаланадиган “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”, унинг 210-сатрида ифодаланади. Ушбу модда бўйича ҳисоб “Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш харажатлари” ва 9690-“Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” 9630-ҳисобварақларида юритилади. Бунда қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлар акс эттирилади.


8.8.Умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарар)”
Навбатдаги кўрсаткич “Умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарар)”фф) бўлиб, ушбу модда ҳисоботнинг 220-сатрида ифодаланади. Бунда корхонанинг умумхўжалик фаолиятига доир, асосий фаолиятдан фойда (зарар) суммасига (100-сатр) (F) молиявий фаолиятдан даромадлар суммасини (110-сатр) қўшиш (Мфд) ва молиявий фаолият бўйича харажатлар суммасини (170-сатр) (Мфх) айириш йўли билан аниқланадиган молиявий натижалар суммаси кўрсатилади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling