Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР


Download 1.65 Mb.
bet2/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

1. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР
1.1. Корхонанинг молиявий ҳисоботлари: аниқ ва тўғри бўлишликни тақозо қилади

Корхонанинг молиявий ҳисоботи унинг хўжалик фаолиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар манбаи бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли улар аниқ ва тўғри бўлишликни тақозо қилади.


Республикамизда тадбиркорлик ва рақобат муҳитининг яратилиши, тадбиркорлик фаолиятининг қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилиши натижасида кўплаб янги-янги хўжалик юритувчи субъектларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Бундай хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари яхши ғоялар ва тегишли молиявий маблағлар билан таъминланган ҳолда фаолиятини бошламоқдалар. Тажриба ва тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, кўпчилик тадбиркорларимиз янги бир ишга киришишдан олдин уни аниқ ҳисоб-китоб ва назорат тизими зарурлиги тўғрисида унчалик бош қотирмаяптилар. Оқибатда бир мунча вақт ўтиши билан масала анча жиддийлашиб, молиявий тахчилликлар ва шунинг оқибатида фаолиятдаги узулишлар рўй бермоқда. Бунга йўл қўймаслик учун ҳар бир тадбиркор тегишли маблағ топиш билан бирга ўз эътиборини яхши малакали иқтисодчи ва ҳисобчиларни топишдан бошлашлари керак.
Борди-ю, шундай қилинмаса, охир оқибатда корхона раҳбари боши берк кўчага кириб қолиши, молиявий имкониятлардан самарали фойдаланаолмаслиги, ишни илгари силжита олмаслиги, ташқаридан қаралганида фаолияти дурустгина бўлиб кўринган корхонасида молиявий тахчилликлар содир бўлишига йўл очилиши мумкин.
Шу туфайли корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳолатини ифода этиладиган ахборотлар тизими, яъни унинг молиявий ҳисоботлари аниқ ва тўғри бўлишликни тақозо қилади. Ушбу зарурият ҳисоботлардан таҳлил жараёнида фойдалана оладиган иқтисодчи ва ҳисобчиларнинг мавжудлигини тақозо қилади. Ушбу ҳолат корхона учун ҳозирги кескин ўзгаришлар содир бўлаётган, кескин рақобат шаклланаётган замонда ўта муҳимдир. Чунки, ҳар қандай юқори технология ёки сифатли хом ашё уни бошқарадиган мутахассислар бўлмаса, тегишли самара бермайди. Ушбу ҳолатга тўғри баҳо бера оладиганкорхонанинг молиявий ҳисоботининг аниқ бўлишлигини таъминлай оладиган мутахассисларнинг ҳам, яъни малакали иқтисодчи ва бухгалтерларнинг бўлишлигини ҳам тақозо қилади

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling