3. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ: ТУРЛАРИ, ТАРКИБИ, ТАВСИФИ
3.1. Баланс тушунчаси ва унинг раҳбар учун аҳамияти
«Баланс» атамаси лотинча bis икки марта, banx - тарози палласи сўзларидан таркиб топган бўлиб, иккала палла деган маънони англатади. У тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади.
Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий қисми сифатида корхона раҳбари, уни иқтисодий жиҳатдан ўқий олиши, ҳар бир моддасида ифода этилган маълумотлар асосида корхонадаги реал аҳволни кўра билиши, маблағлар қаердан келиб тушди, улар қаерга жойлаштирилди, самарали ишлаш учун шу маблағлар етарлими деган саволларга жавоб топа олиши лозим. Бунинг учун корхона раҳбари баланс тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиши керак. Агар унда бундай малака етарли бўлмаса, уни яхши ўқий оладиган ишончни бухгалтер бўлишлигини тақозо қилади.
3.2. Бухгалтерия балансини таснифлаш белгилари ва турлари
Бухгалтерия балансининг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади:
тузилиш вақти;
бўлиш баланс;
бирлаштириш баланси;
ахборот ҳажми;
мулкчилик шакли;
акс эттириш объекти;
тозалаш усули.
Бухгалтерия балансининг юқорида келтирилган таснифий белгилари бўйича ҳар бирини қараб чиқиш уларнинг назарий изоҳига маълум даражада аниқлик киритади.
3.3. Баланснинг тузилиш вақтига кўра таснифи
Тузилиш вақтига кўра бухгалтерия баланси қуйидаги турларга бўлинади:
кириш баланси;
жорий баланси;
тугатиш баланси;
бўлиш баланси;
бирлаштириш баланси.
Кириш баланси корхонанинг пайдо бўлиш вақтида тузилади. Унда корхона ўз фаолиятини бошлаётган пайтдаги бойликлар сўммасини белгилайди.
Жорий баланслар корхона фаолиятини ифода этиб, қонунда белгиланган муддатда мавжуд вақт мобайнида тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |