Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Корхона раҳбари молиявий ҳисоботларни ўқишда аҳамият бериши лозим бўлган жиҳатлар
Download 1.65 Mb.
|
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16
2.3. Корхона раҳбари молиявий ҳисоботларни ўқишда аҳамият бериши лозим бўлган жиҳатлар
Ҳар бир раҳбар корхонанинг умумий иқтисодий муаммоларини яхши билиш билан бирга, бухгалтерия баланси ва бошқа молиявий ҳисоботларни ўқий олиши, улар ўртасидаги боғлиқликларни ҳам билиши лозим. «Бухгалтерия баланси» ва бошқа молиявий ҳисоботлар маълумотларига асосан корхона раҳбари маблағларнинг миқдорини, уларнинг шаклланиш манбаларини, умумий маблағларда ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган мажбуриятлар ҳиссасини, узоқ муддатли ва оборот активларининг улушини, хўжалик фаолиятидаги иштирок этаётган ўзининг айланма маблағлари, улардан қанча фойда олганлиги, бюджетдан қанча қарздор эканлиги, дебитор ва кредитор қарзларнинг ҳолати, шундан қанчаси муддати ўтганлиги, баланснинг ликвидлилиги, корхонанинг молиявий барқарорлиги каби муҳим кўрсаткичларни аниқлаши, билиши ва шулар бўйича корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида зудлик билан хулоса чиқариши лозим. Баланснинг илова қисмида “Балансдан ташқари счетларда ҳисобга олинадиган қийматларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот” ҳам келтирилган. Бунда ҳам 15 тага яқин маълумотларнинг йил бошидаги ва йил охиридаги ҳолати ифодланади. Булар ҳам корхона аҳволига баҳо беришда хизмат қилиши мумкин. Масалан, булар жумласига: езкор ижарага олинган асосий воситалар, масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар, қайта ишлашга қабал қилинган материаллар, ўрнатиш учун қабул қилинган ускуна кабиларни киритиш мумкин. Ҳозирги пайтда молиявий ҳисоботларнинг таркибида бўлмасада, ички фойдаланиш учун тузиладиган энг муҳим ахборот-лардан бири «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома» - 2а-шаклдир. Бу ҳисоботда давлатимиз ичидаги ва ташқарисидаги корхоналарнинг ушбу қарзлар бўйича маълумотлари ўз ифодасини топган. Ҳар бири бўйича муддати ўтган дебиторлар ва кредиторлар ҳам ушбу ҳисоботда кўрсатилар эди. Бугунги кунда ушбу маълумотлар алоҳида ҳисоботларда кўрсатилади. Ушбу маълумотлар молиявий ҳисоботлар таркибида “Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифировкаси”да берилади. Бунда муддати ўтган дебиторлик қарзлари алоҳида ва муддати ўтган кредиторлик қарзлари алоҳида кўрсатилади. Бундаги муҳим ахборотлар муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг алоҳида ренспубли-камиз ичкарисидаги субъектлар билан бирга, республикамиздан ташқаридаги субъектларнинг қарзлари ҳам кўрсатилади. Бу албатта тегишли хулоса чиқариш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳисобот бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳужжатдир. Чунки миллионлаб пул маблағи муддати ўтган дебитор ва кредитор бўлиб, оборотдан четлаштирилган. Бу эса корхонанинг ҳам, давлатимизнинг ҳам иқтисодий қудратини пасайтирувчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли ушбу маълумотларга корхона раҳбарлари алоҳида аҳамият беришлари ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқишлари лозим. Раҳбар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-шакл маълумотларига асосан корхонанинг даромади, харажатлари ва соф фойданинг шаклланиш йўлларини аниқлаши мумкин. Бундаги муҳим кўрсаткичларга қуйидагиларни келтириш мумкин: Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум; Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси; Давр харажатлари; Асосий фаолиятнинг фойдаси; Молиявий фаолият даромадлари; Молиявий фаолият харажатлари; Умумхўжалик фаолияти фойдаси; Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда; Фойда солиғи ва боқа мажбурий тўловлар; Ҳисобот даврининг соф фойдаси. Мазкур кўрсаткичлар ҳисоботда кетма-кет жойлаштирилган ва улар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Таҳлил жараёнида айнан ушбу боғлиқликка таянилади. Ҳозирги пайтда молиявий ҳисоботлар таркибида топширилиши қатъий талаб қилинмасада, анъанага кўра иқтисодиёт субъектлари «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» 3-шакл маълумот-ларига таяниб ҳам иш кўриб келмоқда. Асосий воситаларнинг ҳисобот даври боши ва охиридаги қолдиқларда ўзгаришлар нималар эвазига содир бўлганлигини, қанча асосий восита сотиб олинганлигини, уларнинг қанчаси ишга туширилганлиги ва қандай йўллар билан камайганлигини (сотилганлиги ва ҳисобдан чиқарлиганлиги) билиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу ҳисобот асосида асосий воситалар-нинг қанча қисми эскирганлиги, унинг яроқлилик даражаси ва қанча қисми актив ва пассив қисмлардан иборат эканлиги тўғрисида ҳам хулоса қилиш мумкин. 4-шакл - «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»дан корхона пул маблағларининг турлари бўйича ҳисобот давридаги кирими ва чиқими тўғрисида маълумотларни олиш мумкин. Бунда пул оқимлари барча фаолият турлари бўйича алоҳида кўрсатилади. Буларга операцион фаолият бўйича пул оқимлари, Инвестиция фаолияти, молиявий фаолият ва солиққа тортиш йўналишлари бўйича ҳам пул оқимлари алоҳида-алоҳида кўрсатилади. Шунингдек, корхонанинг чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ҳам ушбу ҳисоботда ўз аксини топган. 5-шакл - «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот»да корхона маблағлари, уларнинг таркиби, ҳаракати, ҳисобот давридаги ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар ифодаланади. Бунда алоҳида устунларда устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитали, тақсимланмаган фойда, сотиб олинган хусусий акциялар, мақсадли тушумлар ва бошқалар ифода этилади. Булар корхонанинг ўз маблағлари (хусусий капитали) таркибини аниқлаш имконини беради. Ушбу кўрсаткичларнинг ҳаракати тўғрисидаги тўлиқ маълумот айнан мазкур исобот маълумотларидан олиш мумкин. «Молиявий-иқтисодий ҳолат тўғрисидаги маълумотнома» корхона фаолиятининг натижаларини ифодаловчи муҳим ҳисобот ҳисобланади. Унда қуйидагилар: корхона хўжалик маблағларида давлат маблағларининг ҳиссаси; ходимлар сони; ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти; ишлаб чиқаришга жалб қилинган хом ашёнинг четдан келтирилган ва маҳаллий манбалари бўйича улуши; экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми каби ахборотлар ўз аксини топган. Ушбу ахборотлар корхоналар фаолиятини таҳлил қилишда фойдаланиладиган кўрсаткичларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу молиявий ҳисобот маълумотларидан оқилона фойдалана билиш катта самаралар келтиради. Ахборотлар шунчаки ахборотлар учун эмас, балки улардан тўғри фойдаланиб, корхонанинг аҳволини ўрганиб тегишли хулоса чиқариш ва шу асосда унинг самарадорли-гини ошириш мақсадида махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун қўлланилиши лозим бўлади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling