Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Корхона ҳисоботлари ҳар бир шаклининг тегишли тартибда тузилиши


Download 1.65 Mb.
bet5/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

1.5. Корхона ҳисоботлари ҳар бир шаклининг тегишли тартибда тузилиши
Корхона ҳисоботлари йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар шаклини тузиш бўйича кўргазмага амал қилган ҳолда тузилади. Аммо унда хатоликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:

  1. Бухгалтерия баланси кўрсаткичларини бош китоб кўрсаткичларидаги рақамлар билан солиштириш. Улар бир-бирига мос келиши лозим.

  2. Бухгалтерия балансидаги ҳар бир бўлимнинг моддаларида ифода этилган сўммаларининг йиғиндиси шу бўлим жами сўммасига ва актив қисмининг пассив қисмига тўғри келиши керак.

  3. Бухгалтерия балансида кўрсатилган суммалар молиявий ҳисобот таркибига кирувчи бошқа ҳисобот кўрсаткичлари билан тўғри келиши ҳам зарур.

  4. Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 1994 йил 26 мартда ишлаб чиқилган 164-сонли «Бухгалтерия ҳисоботи ва баланси тўғрисидаги Низом»га ва 1997 йил 25 январда тасдиқланган «Корхона ва ташкилотларнинг йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларини тўлғазиш бўйича Қўлланма»га тўғри келиши кўриб чиқилади. Бу қўлланмага ҳар йили қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб борилади.

Ҳозирги кунда амалдаги корхонанинг молиявий ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳар йилги ўзгаришларни ўзида ифода этадиган «Молиявий ҳисоботлар шакли ва уларни расмийлаштириш қоидалари» бўйича буйруғига асосан тузилади. Мазкур буйруқ 2002 йил 27 декабрда 140-рақам билан тасдиқланган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 январда 1209 рақам блан рўйхатга олинган.
Раҳбар молиявий ҳисоботни тасдиқлашда шу қўйилган талабларнинг ҳаммасини ёки муайян қисмини текшириб кўриши ва ишонч ҳосил қилгандан сўнг, унга имзо чекиши мумкин. Акс ҳолда нотўғри кетган битта рақам келажакда мингта ташвиш туғдириши мумкин. Шу туфайли ҳисобот маълумотларининг ҳар бирига жуда катта масъулият билан ёндошишни талаб қилади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling