Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet15/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

1-бўлим бўйича жами

110

13027

12951

-76

1. Айланма активлар




Захиралар ва сарфлар

120-160

11520

12631

+1111

Пул маблағлари

170-190

351

304

-47

Қисқа муддатли қўйил-малар ва қайта сотиб олинган ўз акциялари

200-210


2249


3631


+1382

2-бўлим бўйича жами

300

14120

16566

+2446

БАЛАНС

310

27147

29517

+2370



4.16. Баланс пассив қисмининг тузулиши
Баланснинг пассив қисмидаги барча моддалар ҳам гуруҳланади. Унинг мазкур қисмида маблағлар манбалари ифодаланади ва иккита йирик бўлимга бўлинади;
1-бўлим. Ўз маблағлари манбалари.
2-бўлим. Мажбуриятлар.
Ўз маблағлари манбалари ва мажбуриятлар ҳам ўз навбатида бир қанча гуруҳларга бўлинади. Баланснинг пассив қисмидаги маблағлар қуйидаги бўлимлар бўйича ифодаланади (2-жадвал).
2-жадвал
Баланс пассив қисмининг таркиби
(минг сўм)

ПАССИВ

Баланс бўлими ва моддалари сони

Сатр рақами

Йил бошида

Йил охирида

Фарқи (+,-)

1. Ўз маблағлари манбалари




Устав, қўшилган ва захира сармоя

320-380

18186

17576

-610

Тақсимланмаган фойда

350

1362

3459

+2097

Мақсадли тушумлар ва фондлар, бўлажак харажатлар захиралари

360-380

294

548

+254

1-бўлим бўйича жам

390

19842

21583

+1741

2. Мажбуриятлар




Узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар

400-410

55

100

+45

Қисқа муддатли қарзлар ва кредитлар

420-430

80

97

+17

Кредиторлар

440-530

7170

7737

+567

2-бўлим бўйича жам

540

7305

7934

+629

БАЛАНС

550

27147

29517

+2370



4.17. Баланс активи 1-бўлимининг тавсифи
Унинг 1-бўлимида «Узоқ муддатли активлар» кўрсатилади. Унда узоқ фойдаланиладиган активлар (моддий-ашёвий воситалар, қимматли қоғозлар, узоқ муддатли инвестициялар) акс эттирилади. Балансда улар қуйидаги моддалар бўйича гуруҳланган:
Асосий воситаларга узоқ вақт мобайнида (бир йилдан ортиқ) шаклини ўзгартирмаган ҳолда ишлатиладиган, ўз қийматини қисман йўқотадиган моддий-ашёвий бойликлар киради. Балансда улар дастлабки қиймати бўйича, эскириши ва қолдиқ қиймати бўйича ҳам кўрсатилади.
Номоддий активларга ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан бинолар, иншоотлар, ақлий интелектуал мулк, товар захиралари, ихтиролар, «нау-хау» ва бошқалардан фойдаланишга доир мулкий ҳуқуқлар қиймати киради. Балансда уларнинг дастлабки ва қолдиқ қиймати ҳамда эскириш сўммаси акс эттирилади.
Сармоя қўйилмаларига хўжалик ёки пудрат усулида амалга оширилаётган тугалланмаган қурилиш қиймати, шунингдек, геологик-қидирув ишларига ва корхоналарга ана шу мақсадда берилган маблағларсўммаси киради.
Узоқ муддатли инвестицияларга корхоналарнинг бошқа корхона устав фондига бир йилдан ортиқ муддатга қўйилган омонатлари киради. Бундан ташқари, бу бўлимда сотиб олинган акциялар, бошқа корхоналарга берилган қарзлар алоҳида моддалар билан кўрсатилади.


4.18. Баланс активи 2-бўлимининг тавсифи
Баланс активининг 2-бўлими «Жорий активлар» деб аталади. Бу айланма маблағларнинг 3 гуруҳига ажратиш мумкин. Буларга:

  • пул маблағлари;

  • дебиторлар.

  1. Захиралар ва сарфларга ишлаб чиқарши захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, қайта сотиладиган товарлар, давр харажатлари киради.

  2. Пул маблағлари бўлимида кассадаги пуллар, валюта маблағлари, қисқа муддатли қўйилмалар, қайта сотиб олинган ўз акциялари.

  3. Дебиторларга харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар, уюшган корхоналар билан ҳисоб-китоблар, таъсисчилар ва бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоблар.



4.19. Баланс пассивининг таркибий тузилиши
Баланс пассиви ҳам иккита катта бўлимлардан иборат. Буларга:

  1. Ўз маблағлари.

  1. Мажбуриятлар киради.

Баланс пассивининг биринчи бўлимида ўз маблағлари акс эттирилиб, улар қуйидаги моддалар бўйича гуруҳланган:

  1. устав сармояси;

  2. қўшилган сармоя;

  3. захира сармоя;

  4. тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар);

  5. мақсадли тушумлар ва фондлар;

  6. келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари;

  7. келгуси давр даромадлари.

Охирги иккита модда олдинги йиллар балансида қисқа муддатли мажбуриятлар сифатида 2-бўлимида кўрсатилади. Аслида эса бу маблағлар ўз маблағларига киритилиши керак.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling