Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ МОДДАЛАРИНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ
Download 1.65 Mb.
|
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-жадвал Корхонанинг ҳисобот йилидаги қисқартирилган бухгалтерия баланси (
- Актив Сатр рақами Йил бошида Йил охирида
- 1. Узоқ муддатли активлар
- Жами бўлим бўйича 010 13027 12971
- Жами бўлим бўйича 300 14120 16566
- 4-жадвал Корхонанинг ҳисобот йилидаги қисқартирилган бухгалтерия баланси (
- Пассив Сатр рақами Йил бошида Йил охирида
- 1. Ўз маблағлари манбалари
- Жами бўлим бўйича 390 19882 21703
- Жами бўлим бўйича 540 7265 7834
- 5.2. Корхона балансининг ўзаро боғлиқлиги
- 5-жадвал Корхона баланси моддаларининг ўзаро боғлиқлиги
- АКТИВ (маълумотлар йил бошига) ПАССИВ (маълумотлар йил бошига)
- 5.3. Ўз маблағларининг тақсимланиши
- 5.4. Балансининг умумий ички ўзаро боғлиқлиги
5. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ МОДДАЛАРИНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ
5.1. Корхона бухгалтерия балансининг муайян санадаги ҳолати Корхона маблағлари ва уларнинг манбалари бухгалтерия балансида муайян сана ҳолатида (чорак боши ёки охири, йил боши ёки охири) кўрсатилади. Балансда актив моддалари кўрсаткичлари пассив моддалари кўрсаткичлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, улар тенг бўлиши шарт. Бундай ўзаро боғлиқликни шартли равишда корхонанинг молиявий ҳисоботи мисолида кўриб чиқайлик (3-жадвал). 3-жадвал Корхонанинг ҳисобот йилидаги қисқартирилган бухгалтерия баланси (минг сўм)
Баланснинг актив қисмини унинг пассив қисми билан солиштириш мақсадида, унинг пассив қисмининг ҳам таркибий тузилиши келтирилади (4-жадвал). 4-жадвал Корхонанинг ҳисобот йилидаги қисқартирилган бухгалтерия баланси (минг сўм)
5.2. Корхона балансининг ўзаро боғлиқлиги Мазкур корхонанинг баланси йил бошида 27147 минг сўм, йил охирида эса 29537 минг сўмни ташкил этган. Шу тариқа, мазкур корхона йил охирига келиб 29537 минг сўмлик хўжалик маблағларига эга бўлган деган хулосага келиш мумкин. 5-жадвал Корхона баланси моддаларининг ўзаро боғлиқлиги
Бу маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланган: узоқ муддатли активлар, яъни асосий воситаларда, тугалланмаган капитал қурилишда ва узоқ муддатли инвестицияларда - 12971 минг сўм, оборот активларда - 16566 минг сўм. Бу маблағлар ўз маблағлари ҳисобидан - 21703 минг сўм ва корхона мажбуриятлари ҳисобидан - 7834 минг сўм (16566 - 8732 = 7834) миқдорида қопланади. 5.3. Ўз маблағларининг тақсимланиши Ўз маблағлари йил бошида қуйидаги тарзда тақсимланади: узоқ муддатли активлар - 13027 минг сўм, жорий активларда - 6855 минг сўм (19882 - 13027). Оборот маблағларининг (жорий активларнинг) қолган сўммаси, яъни 7265 минг сўм (14120 - 6855)мажбуриятлар, яъни жалб қилинган маблағлар ҳисобига қопланади. Шу тариқа ўз маблағларининг оборотдаги улуши 34,5 фоизни ташкил этади: (6855 х 100) 1 9882 5.4. Балансининг умумий ички ўзаро боғлиқлиги Корхона бухгалтерия балансининг умумий ички ўзаро боғлиқлиги қуйидаги кўринишга эга бўлади: * Баланс активи барча бўлимларининг йиғиндиси унинг пассив қисмидаги барча бўлимлар йиғиндисига тенг: Б1А + Б2А = Б1П + Б2П Маблағларнинг ҳар бир сўммаси (асосий воситалар, товар захиралари, нақд пул) шаклланиш манбасига эга бўлади (ушбу корхонатаъсисчиларининг ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахслардан қарзга олинган маблағ, банк кредитлари). Бу балансда ўз маблағларида ифодаланади. * Ўз маблағлари сўммаси одатда узоқ муддатли активлар сўммасидан ортиқ бўлиши керак: Б1П >Б1А Корхонанинг ўз маблағлари асосий воситаларни харид қилиш ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалар учун сарфланади. Қолган қисми ҳисобига эса оборот маблағлари (ишлаб чиқариш захиралари, пул маблағлари ва ҳоказо) қопланади. Агар ўз маблағлари узоқ муддатли активлардан кам бўлса, бу корхона оборотдан ташқари активларни қоплаш учун қарз маблағларидан фойдаланганлигини билдиради. Бозор муносабатлари шароитида бу ҳолат қониқарсиз аҳвол саналади. Бундай ҳолда корхона тўловга ноқобил ҳисобланади. * Оборот активлари, яъни товар заҳиралари, харажатлар, пул маблағлари, ҳисоб-китоблар умумий сўммаси қарзлар умумий сўммасидан ортиқ бўлиши лозим: Б2А >Б2П Оборот маблағларининг катта қисми, одатда, қарз маблағлари эмас, ўз маблағлари ҳисобидан қопланади. Агар мажбуриятлар сўммаси (Б2П) оборот активларидан ортиқ бўлса, бу оборот маблағларининг бутун сўммаси қарз маблағлари ҳисобига шаклланишидан далолат беради. Бозор муносабатлари шароитида бундай корхона тўловга ноқобил ва иқтисодий жиҳатдан ночор ҳисобланади. * Узоқ муддатли мажбуриятлар узоқ муддатли активлардан ошиб кетмаслиги даркор: УММ <Б1А Бу узоқ муддатли активлар, биринчи навбатда, ўз маблағлари ҳисобига шаклланиши билан изоҳланади. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлардан асосий воситалар, капитал ва узоқ муддатли қўйилмаларни инвестициялаш учун қўлланилади. Улар шунингдек, оборот активларида (товар захираларини харид қилиш, пул маблағларини ташкил этиш ва ҳоказода) ҳам фойдаланилиши мумкин. * Оборотдаги ўз маблағлари (ЎОМ) ўз маблағлар манбаларидан (БIП) кам бўлиши керак. Чунки ўз оборот маблағлари корхона ўз маблағларининг бир қисми ҳисобланади. ЎОМ < РIП Жорий активлари (Б1А) оборотдаги ўз маблағлар (ЎОМ) қўшув қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар (ҚМҚ), шунингдек, қўшув оборот маблағларини тўлдиришга йўналтирилган узоқ муддатли кредитлар ва қарзларга (УМҚ) тенг бўлиши керак. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling