Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Балансининг «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома» ахборотларибилан боғлиқлиги


Download 1.65 Mb.
bet20/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

6.2. Балансининг «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома» ахборотларибилан боғлиқлиги
Активнинг 2-бўлимида дебиторлик қарздорлигида турлари бўйича сўмма берилади. Корхонанинг дебиторлик қарздорлиги йил охирида 3644 минг сўмни ташкил этди. У бир йилда 1396 минг сўмга ошган. Баланс пассивининг 2-»Мажбуриятлар» бўлимида бир йилда муддати ўзайтирилган кредиторлик қарздорлиги 85 минг сўмга кўпайган ва 6014 минг сўмни ташкил этган.
Назорат қилиш учун молиявий ҳисоботда махсус «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома» бор. Унда дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигининг вужудга келиши акс эттирилади. Яъни улар қандай корхоналар бўйича ташкил этилганлиги ва сўммаси кўрсатилади. Мисолимизда бутун сўммада муддати узайтирилган дебиторлик қарздорлиги 2383 минг сўм ёки бутун қарздорларнинг 65,4 фоизини, кредиторлик қарздорлиги 4033 минг сўм ёки 67,1 фоизини ташкил этган. Бундай ҳолат қониқарсиздир, чунки катта маблағлар музлатилган бўлиб, улардан хўжалик фаолиятида фойдаланилиши мумкин эмас.


6.3. Балансининг «Асосий воситалар ҳаракати ҳақида ҳисобот» маълумотлари билан боғлиқлиги
Баланс активининг 1-бўлимида асосий воситалар ҳақидаги маълумотлар: уларнинг бошланғич қиймати, эскириши ва қолдиқ қиймати кўрсатилади. Ушбу бўлимдаги маълумотлар 3-шакл «Асосий воситалар ҳаракати ҳақида ҳисобот»да келтирилган асосий воситалар турлари, уларнинг ҳаракати ҳамда бошланғич қиймати бўйича давр боши ва охиридаги қолдиқлари (уларнинг эскириши ва қолдиқ қиймати) ҳақидаги маълумотларга тўғри келиши керак. Бу кўрсаткичлар асосий восита ҳолати, улар билан таъминланганликни ва улардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилишда муҳим ахборот сифатида фойдаланилади.


6.4. Балансининг «Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот» маълумотлари билан боғлиқлиги
Пул оқимлари ҳақидаги маълумотлар «Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот»да 4-шаклда ифодаланади. Мазкур ҳисоботда пул маблағларининг барча турлари – хўжалик фаолиятида иштирок этадиган пул маблағлари, дивидендлар, солиққа тортиш, инвестициялар ва бошқалар ҳақидаги ахборотлар кўрсатилади. 4-шакл бухгалтерия баланси билан ўзаро боғлиқ. Бухгалтерия балансининг 170, 180 ва 190-сатрлар бўйича қолдиқ пул маблағлари 4-шаклда 070 ва 080-сатрлардаги пул маблағлари қолдиқларига тенг бўлиши керак. «Валюта маблағлари ҳаракати ҳақидаги маълумотнома»да (090 ва 120-сатрлар) валюта маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Бу бухгалтерия балансида 180-сатр бўйича кўрсатилади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling