Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet28/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Уфф = F + Мфд - Мфх ;
Ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада, бир ҳисобот даврида бир марта содир бўладиган фавқулотда фойда ёки зарар содир бўлиши мумкин. “Фавқулодда фойда ва зарарлар” моддаси ҳисоботнинг 230-сатрида кўрсатилади. Бунда фавқулодда воқеалар натижалари кўрсатилади. Мазкур сумма “Фавқулодда фойдалар” 9710-ҳисобварағида олиб борилади. Шунингдек, “Фавқулодда зарарлар” 9720-ҳисобварағида ифода этилади. Ҳисоботда буларнинг маълумотлари битта қаторда “Фавқулотда фойда ва зарарлар” 230-сатрда (Ффз) ифодаланади. Фойда бўлса қўшилади, зарар бўлса соф фойдани аниқлашда ушбу сумма чегириб ташланади.


8.9. "Фойда солиғини тўлашга қадар фойда (зарар)"
Молиявий натижаларни ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири, "Фойда солиғини тўлашга қадар фойда (зарар)"сс) кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Мазкур модда ҳисоботнинг 240-сатрида ифодаланади. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун 220 сатрдаги суммага (Уфф) +/- белгисини ҳисобга олган ҳолда 230-сатрдаги суммани қўшиш ёки олиш йўли билан ҳисобланади. Бу қуйдаги формула билан аниқланади:
Фсс = Уфф ± Ффз ;
Мазкур суммадан фойда солиғи олиб ташланади. "Фойда солиғи" (Фс) ҳисоботнинг 250-сатрида ифодаланади. Мазкур кўрсаткич ҳисобот даври бошидан ҳисоблаб ёзилган "Фойда солиғи бўйича харажатлар" 9810 -ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади. Шунингдек, мазкур суммадан бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам айрилади. "Бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" (Смт) ҳисоботнинг 260-сатрида кўрсатилади. Бу кўрсаткич ҳам йил бошидан ҳисоблаб ёзилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот фойдаси ҳисобидан тўланаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси акс эттирилади.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишнинг махсус тартиби назарда тутилган корхоналар учун 260-сатр бўйича ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасини акс эттирадилар. Ушбу кўрсаткичлар бўйича тегишли суммалар аниқлангач “Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)” (Сф) аниқланади. Ушбу модда ҳисоботнинг 270-сатрида кўрсатилади. Бу ҳисобот даврининг пировард молиявий натижаси бўлиб кўрсатилади. Буни аниқлаш учун 240-250-260-сатрлар айирмаси сифатида белгиланган ёки қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling