Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


КОРХОНАЛАРДА ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАР, УЛАРНИНГ МАЗМУНИ, КЎРСАТКИЧЛАРИ, АНИҚЛАНИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ


Download 1.65 Mb.
bet30/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

9. КОРХОНАЛАРДА ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАР, УЛАРНИНГ МАЗМУНИ, КЎРСАТКИЧЛАРИ, АНИҚЛАНИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ


9.1. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини таҳлил қилишда қандай кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин?
Дебиторлик (биздан қарз) ва кредиторлик (биз қарз) қарзларини ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида, уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Уларнинг бир қанча турлари мавжуд. Шу туфайли мазкур ҳолатни битта ёки иккита кўрсаткич билан ифодалаб бўлмайди. Шу туфайли уларни ифодалаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Буларгақуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. дебиторлик ва кредиторлик қарзлари умумий сўммаси;

  2. дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таркибий тузилиши;

  3. сармояни иммоблизациялаш коэффициенти;

  4. айланма маблағларни иммоблизациялаш коэффициенти;

  5. жалб этилган маблағлар коэффициенти;

  6. дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ўзаро нисбатининг коэффициенти;

  7. муддати ўтган дебиторлик қарзи коэффициенти;

  8. муддати ўтган кредиторлик қарзи коэффициенти.



9.2. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари умумий сўммаси қаерда кўрсатилади ва нимани ифодалайди?
Ушбу маълумотлар «Бухгалтерия баланси» 1-шакл ва «Дебиторлик ва кредиторлик қарзи тўғрисидаги маълумотнома» 2а-шакл ҳисоботларидан олинади.
Дебиторлик қарзи баланс активининг 2-бўлимида 220-290-сатрларида акс эттирилади. Кредиторлик қарзи баланс пассивининг 2-бўлимида 450-530-сатрларида акс эттирилади.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари сўммасига қараб, уларнинг маълум даврдаги кўпайиши ва камайиши аниқланади. Шуни назарда тутиш керакки, ҳар қандай кўпайиш ҳам молиявий аҳволнинг ёмонлашуви бўлавермайди. Бунинг учун дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ўсиш суръатини маҳсулотларни (хизматларни) сотиш ҳажмининг ўсиш суръати билан таққослаш зарур. Агар дебиторлик қарзининг ўсиш суръати маҳсулот сотиш ҳажмининг ўсиш суръатидан юқори бўлса, бу ҳол харидорлар ва буюртмачиларнинг тўловга қобилиятсизлигидан дарак беради, агар кредиторлик қарзининг ўсиш суръати маҳсулот сотиш ҳажмининг ўсиш суръатидан юқори бўлса, бу ҳол ушбу корхона тўловга қобилиясизлигига, у маҳсулот етказиб берувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қила олмаслигига сабаб бўлиши мумкин.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling