Келгуси давр даромадлари келгуси давр учун шу жорий йилда олинган даромадлардир. Буларга: камомадлар бўйича келгусида тўпланадиган тушумлар, айбдор шахслардан камомад чиққан неъматларнинг баланс қиймати миқдорида ўндириб олинган маблағлар кабилар киради.
4.23. Корхонанинг мажбуриятлари ҳақида
Мажбуриятлар баланснинг пассив томонидаги иккинчи бўлимида кўрсатилади. Бундаюридик ва жисмоний шахслардан олинган ва маълум муддатдан кейин қайтарилиши шарт бўлган мажбуриятлар жамланган. Бу мажбуриятлар қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ва заёмлардан ҳамда турли кредитор қарзлардан иборат бўлиши мумкин.
Узоқ муддатли мажбуриятларга тўланиш муддати бир йилдан ортиқ, қисқа муддатлиларга бир йилдан кам бўлган қарзлар киради.
Бухгалтерия балансида узоқ муддатли мажбуриятлар иккита моддада кўрсатилади: «Узоқ муддатли заёмлар» ва «Узоқ муддатли кредитлар».
«Узоқ муддатли заёмлар» моддасида банклардан бошқа корхона ва ташкилотлардан олинган муддати бир йилдан ортиқ бўлган қарзлар киради.
«Узоқ муддатли кредитлар»га бир йилдан ортиқ бўлган муддатга банклардан олинган қарзлар киради.
«Қисқа муддатли кредитлар» моддасида банклардан бир йилгача олинган қарзлар кўрсатилади. Ушбу моддада банкларнинг ушбу корхона ходимларига уй-жой қурилиши учун берган кредити ҳамда товарларни кредитга сотиб олганда унинг қолдиқ миқдори кўрсатилади.
Қисқа муддатли қарзларга «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар (ҳисоб рақамига тушганлар)» ҳамда «Кредиторлар» гуруҳига кирувчи баланс моддалари киради.
«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар (ҳисоб рақамига тушганлари)» моддасида бошқа ташкилотлардан келгуси давр ҳисоб-китоблари учун олинган сўммалари кўрсатилади. Айниқса, ҳозир барча тўловлар олдин амалга оширилмоқда. Бу эса ушбу моддада пул бўлиб туришига асос бўлади.
«Кредиторлар» гуруҳида турли ташкилот ва корхоналардан, бюджет, суғурта, товар жунатувчилар ва пудратчилардан қарзлар, ишчи в ахизматчилар иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар каби кредитлар кўрсатилади.Кўриниб турибдики, бухгалтерия балансида корхонанинг муайян санадаги (йил боши ва охири) хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |