Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet13/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

4.11. Узоқ муддатли активлар
Узоқ муддатли активларга қуйидагилар киради:

  • асосий воситалар;

  • номоддий активлар;

  • сармоя қўйилмалари;

  • сотиб олинган акциялар ва заёмлар.

Корхонанинг ишлаши билан бу воситалар ўз қийматини ўзгартирмайди. Аммо янгидан яратилган маҳсулотга улар қийматининг бир қисман қўшилиб боради. Масалан, асосий воситалар умумий қиймати қисқа вақт мобайнида миқдор жиҳатидан ўзгармайди. Аммо қолдиқ қиймати ҳар ҳисобот даврида камайиб бораверади.
4.12. Жорий активлар
Жорий активларга қуйидагилар киради:

  • нақд пул маблағларни;

  • истеъмолчилар ҳисобварақларидаги корхонага тегишли бўлган пуллар;

  • нақд пул маблағлари шаклини эгаллаши лозим бўлган захиралар.

Жорий давр мобайнида бу активлар доимо ўзгариши мумкин. Нақд пул маблағларигаасосан пул маблағлари ва пулга айлантирилиши осон бўлган жорий активлар киритилади.
Истеъмолчилар ҳисобварақларидаги корхонага тегишли бўлган пулларга бошқа корхонага товар жўнатилган, хизмат кўрсатилган ёки иш бажарилган бўлса, аммо улар ҳали бизнинг ҳисобимизга ўтказмаган бўлса, бундай маблағлар мазкур бўлимга мансуб бўлади.
Нақд пул маблағлари шаклини эгаллаши лозим бўлган захираларга осон реализация қилинадиган активлар (кундалик сотиладиган товар захиралари (нон), ҳар куни албатта кўрсатиладиган хизматлар тиббиёт, таълим хизмати, ахборотлаштириш ва алоқа хизматлари кабилар) киради.


4.13. Корхона баланси активларини ўрганиш
Корхона баланси активларини ўрганишда қуйидагиларни аниқлаш мумкин:

  1. балансни тузган кунида корхонада бўлган активларни (асосий воситалар, номоддий активлар, бошқа узоқ муддатли активлар, жорий активлар, товар захиралари, пул маблағлари ва ҳоказолар);

  2. узоқ муддатли инвестициялар, хусусан, қимматли қоғозлар, чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар, капитал қуйилмалар кабилар;

  3. уларнинг жойланишини (асосий воситаларда, капитал қурилишда, дебиторлик қарзида ва ҳоказоларда);

  4. уларнинг хўжаликдаги асосий ролини (айланма, асосий ёки жалб этилган маблағлар).




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling